Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019


V БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ-


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/112
Sana01.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1318767
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   112
Bog'liq
М.Қосимов-2

V БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ-
ИҚТИСОДИЙ БАҲОЛАШНИНГ АСОСИЙ УСУЛЛАРИ 
5.1.Инвестиция лойиҳаларини баҳолашга ёндашувлар 
Ҳар қандай инвестиция лойиҳасини молиявий-иқтисодий 
баҳолаш мазмунини жуда содда саволга, яъни келгусидаги пул 
тушумлари ҳозирги қилинган харажатларни қоплайдими ёки 
йўқми, деган саволга жавоб топиш ташкил этади. 
Ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда 
инвестицияларни баҳолашнинг турли лойиҳаларга қўйилган 
маблағларнинг фойдалилигини таққослашга асосланган усуллари 
кўп қўлланилади. Бунда у ёки бу лойиҳага инвестиция қилишнинг 
муқобил варианти бўлиб бошқа объектларга маблағ сарфлаш, 
шунингдек маблағларни маълум фоиз билан банкка қўйиш ёки 
уларни 
қимматли 
қоғозларга 
айлантириш 
имкониятлари 
ҳисобланади. 
Шу нуқтаи-назардан қараганда, инвестиция лойиҳалари 
самарадорлигини баҳолаш услублари деганда харажатларнинг 
фойдалилиги ва қопланиши нуқтаи-назаридан турли объектларга 
(лойиҳаларга, тадбирларга) инвестиция қилишнинг мақсадга 
мувофиқлигини аниқлаш усуллари тушунилади. Инвестициялар 
самара-орлигини аниқлашда, уларнинг айрим жиҳатларинигина 
характерлайдиган алоҳида кўрсаткичлардан фойдаланиш етарли 
бўлмайди. Шу сабабли инвестиция лойиҳалари самарадорлигини 
баҳолаш учун бир неча услублар ва кўрсаткичлар тизимидан 
фойдаланилади. 
Инвестиция лойиҳаларини баҳолашда беш асосий услубдан 
кенг фойдаланилади. Ўз навбатида бу услубларни икки гуруҳга 
аратиш мумкин: 
1. Дисконтлаш концепциясини қўллашга асосланган услублар: 

соф жорий қиймат (NPV)ни аниқлаш услуби; 

инвестицияларнинг рентабеллик (PI)даражасини аниқлаш 
услуби; 

ички фойда меъёри (IRR)ни аниқлаш услуби. 
2. Дисконтлаш концепциясини қўллашни кўзда тутмаган 
услублар: 

инвестиция лойиҳаларига сарфланган маблағларни қоплаш 
даври (PP)ни аниқлаш услуби; 


48 

инвестицияларнинг бухгалтерия рентабеллилиги(ROI)ни 
аниқлаш услуби. 
Ушбу услубларни кўриб чиқишдан олдин шуни таъкидлаш 
зарурки, 
ҳар 
бир 
услуб 
инвестицияларнинг 
мутлақ 
самарадорлигини аниқлаш усули сифатида кўриб чиқилади. Яъни 
ҳар бир инвестиция лойиҳасини амалга ошириш фирманинг бошқа 
лойиҳаларга инвестиция сарфлаш имкониятларига таъсир этмайди, 
деган шартга амал қилинади.
Бундай шартнинг киритилишига сабаб шуки, амалда кўпчилик 
инвестия лойиҳаларининг амалга оширилиши бошқа лойиҳаларни 
амалга ошириш имкониятларини пасайтиради ёки мутлақо йўққа 
чиқаради. Бундай инвестиция лойиҳалари ўзаро конфликтли 
лойиҳалар дейилади. Ўзаро конфликтли лойиҳалар жумласига 
шунингдек, фирманинг маълум бир пировард мақсадига 
эришишнинг турли йўлларини кўзда тутувчи лойиҳалар киради. 
Турли лойиҳаларнинг конфликтли бўлишига сабаб корхона 
маблағларининг чекланганлигидир. Фирмалалар лойиҳаларни 
нафақат мутлақ самарадорлиги мезонига кўра, балки маблағ етмай 
қолганлиги сабаб бошқа лойиҳаларни амалга ошира олмаслиги 
туфайли ўзи кўриши мумкин бўлган йўқотишлар нуқтаи назаридан 
келиб чиқиб ҳам танлайди. Бошқача айтганда, фирма инвестиция 
лойиҳаларини нисбий самарадорлик мезонига кўра танлайди. 
Инвестициялар 
самарадорлигини 
аниқлаш 
усулларини 
ўрганишга кири-шишдан олдин биз эътиборга олишимиз зарур 
бўлган яна бир шарт шундан иборатки, бу жараёнда лойиҳа билан 
боғлиқ бўлган барча харажатлар ва тушумлар пул кўринишига эга 
деб қаралади.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling