Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019
IV БОБ бўйича қисқача хулосалар
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
М.Қосимов-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV БОБ бўйича саволлар
IV БОБ бўйича қисқача хулосалар
1. Инвестиция лойиҳаларини саралаш, танлаш ва молиялаштиришдан олдин унинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда мақсадли кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилади. 2. Лойиҳаларни таҳлил қилишда 1960 йиллардан кенг қўлланилиб келаётган дисконтлаш назарияси ва методологиясидан фойдаланилади. 3. Лойиҳадаги келгуси қийматларни (пул оқимларини) дисконтлаш коэфиценти ёрдамида жорий қийматга келтириш дисконтлаш демакдир. 4. Дисконтлаш коэффициенти валютанинг қайта молиялаштириш ставкасига боғлиқдир. 5. Дисконтлаш коэффиценти ёрдамида пул оқимларининг жорий ва келгуси қийматлари ҳисобланади. 6. Инвестиция лойиҳаларини баҳолашда аннуитетлардан фойдаланилади. 7. Жорий ва келгуси давр аннуитетлари бўлиб, уларни ҳисоблаш усуллари мавжуд 8. Асосий фондларнинг амортизациясига аннуитетлар ўхшаб кетади. 9. Рента қиймати кўрсаткичи лойиҳалар таҳлилида қўлланиладиган кўрсаткичлардан биридир. 10. Аннуитетлардан инвестиция лойиҳасининг маблағларини қайтариш графиги келтириб чиқарилади. 11. Банклардаги депозитларни ҳисоб - китоблари дисконтлаш назарияси ва улулларига асосланади. 12. Аннуитетларни қўллаш шартларини ва ўрнини билиш лозим. IV БОБ бўйича саволлар 1. Инвестиция лойиҳаларини баҳолашда қандай усуллар мавжуд? 2. Дисконтлаш назарияси нима? 3. Дисконтлаш коэффициенти қандай аниқланади? 46 4. Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси нима учун ўзгариб туради? 5. Жорий қиймат (PV) қандай аниқланади? 6. Келгуси қиймат (FV) қандай аниқланади? 7. Аннуитетнинг жорий қиймати (PVА) қандай аниқланади? 8. Аннуитетнинг келгуси қиймати (FVА) қандай аниқланади? 9. Аннуитетнинг жорий қиймати (PVА) нинг иқтисодий мазмуни нима? 10. Аннуитетнинг келгуси қиймати (FVА) нинг иқтисодий мазмуни нима? 11. Аннуитетни амалда қўлланилишига мисол келтира оласизми? 12. Депозитга 550 000 сўм маблағингизни 4 йил муддатга қўйган бўлсангиз, унинг фоиз ставкаси йилига 21 фоиз ни ташкил этса, 4 йилан кейинги пулингиз қанчага тенг? 13. Депозитга 1 500 000 сўм маблағингизни 3 йил муддатга қўйган бўлсангиз, унинг фоиз ставкаси йилига 20 фоиз ни ташкил этса, 3 йилан кейинги пулингиз қанчага тенг? 14. Депозитга 2 550 000 сўм маблағингизни 4 йил муддатга қўйган бўлсангиз, унинг фоиз ставкаси йилига 23 фоизни ташкил этса, 4 йилан кейинги пулингиз қанчага тенг? 15. 5 550 000 сўм маблағингиз 2025 йилдаги кутилаётган маблағингиз бўлсин. Уни 2019 йилги жорий қиймати қанча сўмга тенг, агар к=20 фоиз тенг бўлса? 16. 2025 йилдаги кутилаётган маблағингиз 2 550 000 сўмга тенг бўлсин. Уни 2019 йилги жорий қиймати қанча сўмга тенг, агар к=20 фоиз тенг бўлса? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling