Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019
Икромнинг кичик бизесдаги сабоқлари (кэйс стади)
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
М.Қосимов-2
Икромнинг кичик бизесдаги сабоқлари (кэйс стади)
Фарғона шаҳридаги тадбиркор Икром Олимов совет даврида қурилган тўқимачилик комбинатининг эски станокларини 1996 йили сотиб олиб дока ва буз маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бунинг учун у ўз маблағлари ва қариндошларидан қарзга олинган маблағларини сарфлади. Унинг бундай қарор қилишига асосий сабаб худди шундай тадбиркорлик билан шуғулланиб бизнесини ривожлантираётган, аввал институтда бирга ўқиган Қўқонлик дўсти Ботирнинг ижобий тажрибаси бўлди. Ботир худди шундай станокларни 1994 йили сотиб олиб тўқимачилик соҳасида кичик бизнесини ривожлантираётган эди. Бундан Икромнинг яхши хабари бор эди. Шу йиллари худди шундай бизнес билан шуғулланаётган тадбиркорлар Андижонда, Наманганда, Бухорода ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида кўпайиб борди. Бунга асосий сабаб совет даврида қурилган гигант тўқимачилик комбинатларининг станоклари яроқсиз бўлиб уларни касотга учрагани эди. Касотга учраган комбинатларнинг станокларини қолдиқ баҳоларда кичик бизнес тадбиркорлари сотиб олиб ўз фаолиятларини йўлга қўймоқда эдилар. 1998-1999 йиллари Икромнинг кичик корхонаси даромад ола бошлади. У бозордаги харидорларини ва талабни аниқроқ билиб олди. Кейинчалик Икром бизнесни йўлга қўйишда, хом-ашёларни ўз вақтида сотиб олиш, сифатли ва рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришда қийинчиликларга дуч келди. Айланма маблағларнинг етишмовчилиги ишлаб чиқаришни барқарорлигига путур етказди. Дока ва бўз маҳсулотлари бозорида бозор конъюктураси ўзгара бошлади. Натижада 2000 йилдан бошлаб маҳаллий бозорда маҳсулотни нархи арзонлашди, бозорда талаб сифатли докага ва кенг энли бўз маҳсулотга кўпая бошлади. Икром бизнесининг технологик имкониятлари бу талабни қондира олмади. Унинг технологияси энсиз бўз ва дока ишлаб чиқаришга мослашган эди. 2001 йилдан унинг доимий харажатжари кўпайиб кредиторлик қарзлари ошиб борди. 62 2004 йилнинг якунлари бўйича унинг кичик корхонаси касотга учраш арафасида қолди. У бизнесни давом эттириши учун бизнесни диверсификациялаши, янги технологияни жорий этиши зарур эканлиги тушунди. Бизнесдаги ўзининг ижобий тажрибасини ва камчиликларини таҳлил қилиб, у бизнесни ташкил этишда йўл қўйган камчиликларини тан олди. Муҳокама учун саволлар. Икром Олимовнинг бизнесни ташкил этишда ва бошқаришда йўл қўйган қандай хатолари бўлиши мумкин? Республикада ишлаб чиқаришни модернизациялаш, диверсификациялаш ва инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга жалб этиш борасидаги устувор талабларга Икромнинг бизнесини алоқадорлигини таҳлил қилинг ва тушунтиринг? Икром бизнес ташкил этишдан олдин маркетинг тадқиқоти олиб бордими? Икром бизнес режани ишлаб чиқишни биладими? Икром нима ишлаб чиқариши керак? Уни қандай ишлаб чиқариши керак? Кимлар учун ишлаб чиқариши керак? Қандай таклиф ва тавсияларни берган бўлардингиз? Олий таълим ўқув юртлари битирувчиларини тадбиркорликка жалб этишга мамлакатимиз Хукумати ва Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алоҳида эътибор бермоқда, битирувчиларга қатор имтиёзлар ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Улар томонидан ўз кичик ва микробизнесларини очишга қаратилган ҳаракатларини қўллаб- қувватлаш мақсадида ушбу ўқув-услубий мажмуа яратилди ва семинар-тренинг ташкил этилиши режалаштирилди. Юқоридаги кэйс стадидан асосий хулоса шуки Икром бизнесни очишдан олдин чуқур маркетинг тадқиқоти олиб бормаган, бизнеснинг барча имкониятлари ва муаммоларини рақамларда, далилларда режалаштирмаган, қалтисликлар ва хатарларни кўрмаган. Рақобатчиларини яхши ўрганмаган. Хулоса қилиб айтганда, пишиқ пухта бизнес режасиз бизнесни дўстининг тажрибаси асосида ташкил этган. Мавжуд муаммоларни ҳал қилиши учун, бизнесни диверсификациялаш ва модернизациялаш учун яна бизнес режа 63 ишлаб чиқиш унинг кун тартибида яна кўндаланг бўлди. Умуман олганда бизнес режа тузиш ва инвестиция жараёни билан шуғулланиш корхонада доимий тарзда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мизиёевнинг 2017 йил 22 декабрида Олий Мажлисга мурожаатномасида кичик бизнесни янада фаоллаштириш ва инновацион асосга кўчириш вазифаси қўйилди. Бу эса янада катта билим ва тажрибаларни талаб этади. Энди бизнес режада инновацион ғоялар, технологиялар ва бошқарув усулларини амалда қўллаш зарур бўлмоқда. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling