60
VI БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИНГ
БИЗНЕС РЕЖАСИ
6.1. Олий таълим битирувчи талабаларини тадбиркорликка
жалб этишни рағбатлантириш ва унда бизнес режанинг ўрни
Халқаро
тажрибанинг
кўрсатишича
бизнес
режасиз
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни тасаввур этиш жуда
қийин. Бу хулоса Ўзбекистон мисолида ҳам исботланган. Бизнес
режани банк, солиқ идоралари, статистика бўлими, инвесторлар ва
бошқа ҳамкорлар талаб қилишади.
Бизнес режани уларни
талабларига мос холатда топширган тадбиркор ўз ишини пухта
билишини хам исботлай олади.
Аслида бизнес режа сизга, бизнес
асосчисига керак. Шу билан бирга у
инвесторларга шунингдек
кичик бизнес ҳамкорларига керак. Бизнес режани тузишингиз учун
сиз чуқур маркетинг маълумотларига эга бўлишингиз ва
бизнесни
барча қирраларини таҳлил қилган бўлишингиз керак.
Фикрларни
ва далилларни бизнес режага ёзиш ва таҳлил қилиш сизни
ғоянгизни қанчалик ҳақоний эканини яққол кўрсатади.
Битирувчи талаба Тайёргарлик
Тадбиркорлик
2-расм
Битирувчи талабага тадбиркорлик талаби
Акс ҳолда бизнес режасиз ҳатто кичик бизнесни кичик
харажатлари, қалтисликлари ҳам сизни қийин аҳволга солади.
Битирувчи талабаларнинг барчаси ҳам тадбиркор бўлавермайди.
Бунинг учун тайёргарликдан ўтиш ва тадбиркорликни севиш керак.
Бизнес режани ёзиш учун сиз ташкил этаётган бизнесни
мукаммал билишингиз, бизнес таълимига ва
маълумотига эга
бўлишингиш зарур. Бизнес режани мукаммал тузиш доимо ва
Бизнес режа
Бизнес таълим
Мотивация
61
муттасил изланишни тақозо этади. Шу сабабли қуйидаги ҳаёт
тажрибаси ўринлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: