Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019


Бизнес режанинг таркибий тузилиши


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/112
Sana01.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1318767
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   112
Bog'liq
М.Қосимов-2

6.3.Бизнес режанинг таркибий тузилиши 
Бизнес-режа маълум бир тузилмага эга бўлиши керак. Масалан, 
ЮНИДО маълумотномасида бу тузилмада, қабул қилиниши мумкин 
бўлган қарорларни таҳлил қилишга бағишланган қуйидаги 
бўлимларни ажратиб кўрсатиш тавсия этилган: 

товар ишлаб чиқариш ҳажми ва тузилмаси. Бозор 
сиғими ва корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини баҳолаш 
бунинг учун асос бўлиб ҳисобланади; 

маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган 
ресурслар ассортименти ва ҳажми. Режадаги товарни ишлаб 
чиқариш учун барча хом-ашёлар, материаллар, ишчи кучи, 
инфраструктура, молия маблағлари, техника ва асбоб ускуналар 
мавжуд бўлиши лозим ва уларнинг бозор нархи арзон бўлиши керак;


66 

янги ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш. 
Ишлаб чиқаришни жойлаштириш корхонанинг рақобатдошлигини 
кучайтириши ва истеъмолчиларга қулайликлар яратиши зарур; 

ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг техник 
асослари. Келгусидаги технологик жараёнлар маҳсулотни сифат 
кўрсаткичларини оширишга ва маҳсулотни рақобатдошлигини 
оширишга кўмаклашиши керак; 

ишлаб чиқариш, бошқарув ва савдо ходимлари ишини 
таъминлаш учун сарфланадиган харажатлар ҳажми ва 
тузилмаси. Ишлаб чиқаришдан кейинги харажатларни самарали 
механизмлари, маркетинг каналлари, истеъмолчига товар етиб 
боргунча маҳсулотни сифатини назорат қилиш аниқланган ва реал 
бўлиши керак;

ишлаб чиқариш ва бошқарув ходимлари иш 
фаолиятини ташкил қилиш, шу жумладан, меҳнат ҳақи 
масалалари. Меҳнатни самарали ташкил этиш, ташаббус ва ғояларни 
рағбатлантириш, 
ходимларни 
бир 
команда 
бўлиб 
меҳнат 
қилишларини қўллаб-қувватлаш каби ижтимоий масалалар мажмуаси 
ташкил этилган бўлиши керак; 


Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling