Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019


бизнес лойиҳани амалга оширишни ташкилий-ҳуқуқий


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/112
Sana01.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1318767
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   112
Bog'liq
М.Қосимов-2

бизнес лойиҳани амалга оширишни ташкилий-ҳуқуқий 
жиҳатдан таъминлаш, шу жумладан, янги ташкил қилинган 
объектларнинг ҳуқуқий мақомини чуқур таҳлили асосида танлаш 
зарур; 

бизнес лойиҳани молиявий таъминлаш, яъни зарур 
инвестиция суммалари, тахминий ишлаб чиқариш харажатлари
шунингдек, инвестиция ресурсларини олиш имкониятларини ҳамда 
улардан фойдаланишнинг самарадорлигини баҳолаш зарур. 
Бизнес режани тузиш учун чуқур маркетинг тадқиқоти олиб 
бориш, молиявий-иқтисодий вазиятни таҳлил қилиш, рақобатчиларни 
ўрганиш, амалдаги шу бизнеснинг норматив-ҳуқуқий базасини 
таҳлил қилиш каби ишларни амалга ошириш ва тегишли 
хулосалардан келиб чиқиб тузиш мақсадга мувофиқ. Бизнес режанинг 
биринчи саҳифалари унинг резумесидир.
Бизнес-режанинг таклифи/резюмеси (2-3 варақ)дан ташкил топиши 
мақсадга мувофиқдир. Унда қуйидаги маълумотлар берилади.


67 

Бизнес режанинг мақсади. 

Молияга эҳтиёж, унинг мақсади ва молиявий ресурсларни 
қандай мақсадларга мўлжалланганлиги. Кредитни қачон ва қандай 
қайтариб бериш механизми. Бизнес ва унинг мақсадли мижозининг 
қисқача ёритилиши. Сизнинг бизнесингизни рақибларингизнинг 
бизнесидан фарқлари. Сизнинг бизнесингиз банк-молия матассалари 
олдида айнан қандай ва нима ишонч уйғотиши лозим (ҳисобот 
материаллари, гуруҳ раҳбарининг малакалилиги, патент ва лицензия, 
сертификат ва бошқалар). 

Асосий капитал харажатлари, инестицияда кредитнинг 
ҳиссаси, кафолатлар, кутилаётган фойда. 

Ноаниқлик ва қалтисликларни бошқариш; 

Фаолиятнинг 
асосий йўналишлари ва мақсадлари. 
Тармоқнинг 
тавсифи 
(иқтисодиёт 
секторлари 
форматида 
кўрсатилади). 
Бизнес режанинг тузилишига ва амалга оширишга асосий сабаб 
истеъмол қиймати юқори, сифатли, кафолатли, бозордаги бошқа 
товарларга нисбатан рақобатдош бўлган сизнинг товарингиздир. 
Шунинг учун маҳсулотни устувор томонларини ифодалаб 
беришингиз зарурдир.


Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling