Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
М.Қосимов-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.10. Бизнес режанинг молия режасини ишлаб чиқиш асослари
- Молия режаси.
15-жадвал Иш ҳақи харажатлари Ходимлар Ходимларга талаб 2012 2013 Ойлик маош (минг сўм) Йиллик маош (минг сўм) Ойлик маош (минг сўм) Йиллик маош (минг сўм) 1 Директор 1 700 8400 700 8400 2 Менеджер 1 650 7800 650 7800 3 Гл. бухгалтер 1 600 7200 600 7200 4 Кассир 1 300 3600 300 3600 5 Ишчилар 12 8000 96 000 8000 96 000 6 Хайдовчи 1 400 4800 400 4800 7 Қоровул 2 700 8400 700 8400 8 Фаррош 2 600 7200 600 7200 Жами 21 11950 143 400 11950 143 400 Кичик корхоналарнинг стандарт бошқарув модели мавжуд эмас, бироқ қонуний асоси ягонадир. Шу нуқтаи назардан корхонанинг бошқарув модели қўйида мисол сифатида келтирилди. 99 5- расм Корхонанинг ташкилий структураси (шартли мисол) Юридик ҳуқуқий мақомга эга бўлган (мисол учун, Масъулияти чекланган жамият) корхонада бош директор, бош бухгалтер ва кассир алоҳида шахс бўлиши керак. Юқоридаги бошқарув моделидан кафе ёки ресторант бизнесида, кичик транспорт корхонасида, кичик сервис кўрсатувчи корхоналарда фойдаланиш мумкин. Кадрларни штат жадвали, уларни моддий рағбатлантириш, малакасини ошириш каби ижтимоий масалалар бошқарув моделига ва унинг тизимига узвий боғланиши лозим. Бош Директор Менежер Бош бухгалтер Кассир Ишчилар Таъсисчилар Тафтиш комисияси 100 6.10. Бизнес режанинг молия режасини ишлаб чиқиш асослари Бизнес режани молиялаштириш манбаъларини ички ва ташқи манбаъларга бўлиш мумкин. Ички манбаъга корхонанинг ўз маблағлари (соф фойда, ҳиссадорларнинг қўйилмалари) киради. Агар ички маблағлар етарли бўлса корхонани ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш мақсадга муфофиқ. Шу билан бирга корхонанинг рақобатдошлигини ошириш, модернизациялаш ва диверсификациялаш ташқаридан инвестиция маблағларини жалб этишни тақозо этади. Ўз хусусий бизнесини очаётган олий таълим битирувчиси ҳам кредит ҳисобидан корхонани ривожлантириши мумкин. Ҳозирда Ўзбекистонда 30 ортиқ тижорат банклари ва кўплаб халқаро молия институтлари кичик бизнесни Ўзбекистонда молиялаштириб келмоқдалар. Хар бир молия институтининг маълум талабларини билиб олиш ва шу талабга жавоб бера оладиган бизнес режаларини тузиш талаб этилади. Молия режаси. Молия режада бизнес режа неча йилга тузилганлиги, маблағлар қандай, нима учун ва қайси муддатларда ишлатилиши кўрсатиб берилади. Энг асосийси бизнес режа орқали маблағни қайтариб бериш исботлаб берилади. Бизнес режада молия маблағлари ишлаб чиқаришни реконструкция қилишга, модернизациялашга ва экспортбоб маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, инновацион технологиялар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сарфланади ва шу жараёнлар рағбатлантирилади. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling