Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
М.Қосимов-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.9. Бизнесни бошқариш моделини танлаш ва кадрлар билан таъминлаш
13-жадвал Мисолимизда асбоб -ускуналар сотиб олинади уларнинг қиймати қуйидагича: Асбобларнинг номи Нархи АҚШ долларида 1 Миксер 20 000 2 Пластик трубалар ишлаб чиқарувчи линия 50 000 3 Пластик панеллар ишлаб чиқарувчи линия 90 000 4 Чиқиндиларни қайта ишловчи асбоб 8 000 5 Майдалагич 6 000 6 Транспорт, суғурта ва бошқа харажатлар 30 000 Жами 204 000 Бизнес режада технологик жараён схематик холда кўрсатиб, барча технологик жараён ва маҳсулот ишлаб чиқариш оддий ва тушунарли қилиб ёзилади. 6.9. Бизнесни бошқариш моделини танлаш ва кадрлар билан таъминлаш Бизнесни моделини (кичик корхона, хусусий тадбиркор, микрофирма) танлашда қонунда берилган имтиёзлар, бизнеснинг масштаби, унинг ўзига хос хусусиятлари каби омилларни ҳисобга олинади. Унга боғлиқ холда корхона устав фондининг миқдори, бизнесни бошқарувчи кадрларга талаб аниқланади. Агарда корхона юқори малакали кадрлар ва ишчилар билан таъминланган бўлса уларни бизнес режада кўрсатиб бериш ва зарур бўлса уларни маълумотларини ҳамда тажрибаларини илова қилиш зарур. Шу каби маълумотлар бизнес режанинг ташкилий режасида кўрсатиб берилади. Бизнес режадаги инвестиция харажатлари, энг аввало, малакали мутахассислар ва ишчи кадрларнинг шу корхонада мавжудлиги учун амалга оширилади. Корхонанинг асосий капитали – унинг юқори малакали кадрлари ва тажрибали ишчи кучидир. Инсон омилининг хал қилувчи куч ва рақобатда муваффақият 96 гарови эканлиги жаҳон тажрибасида ва Ўзбекистондаги кичик бизнесининг тажрибаларида ўз исботини топган. Бизнес режада малакали мутахассисларнинг корхонада мавжудлиги, ишчи кучи билан етарли таъминланганлик, самарали бошқарув тизимининг ташкил этилганлиги, хар бир рахбарнинг бажарадиган вазифалари, унга берилган ваколатлар, бошқарув қарорларни қабул қилиниши аниқ ва равшан ёзилади. Бизнес режанинг иловасида хар бир бошқарувчининг резумеси ҳам илова қилинади. Кичик бизнесни ташкил этишда шу бизнесга зарур бўлган кадрларни танлаш жуда муҳим. Мисол учун Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг битирувчи талабалари биргалашиб, ўзаро ишонч билан бир команда бўлиб, интернет кафе, кичик кафе, курилиш корхонаси, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари, туристик фирма, тренинг маркази, ҳунармандчилик бизнеси, кичик қайта ишлаш корхонаси, консальтинг корхонаси каби корхоналарни ташкил этганлар. Уларнинг бизнес буйича биринчи капитали уларнинг бизнес ва иқтисодиёт бўйича билимлари, уларнинг бизнес режалари ва бир команда бўлиб шакллангани эди. Кичик корхонани кадрларини кучли ва кучсиз томонларини (SWOT усулида) таҳлил қилиш, уларни доимо малакасини ва тажрибасини ошиб боришига асосий эътиборни қаратиш ва бунинг учун тренинг бюджетини ҳам режалаштириш тавсия этилади. Кичик корхонани кадрларга қўйган талаблари ҳам кўрсатилса мақсадга мувофиқ. Мисол учун кичик корхона ходимлари бир оила (ёки бир команда) бўлиб ишлашлари учун уларга қуйидаги талаблар белгиланиши ва шартномадан олдин уларга уқтирилиши зарур. Уларга мисол бўлиб қуйидаги қоидаларни олиш мумкин: Ростгўйлик Интизомлилик Хушмуомалалик Жавобгарлик Очиқ муносибатлилик Меҳнатсеварлилик Жиддийлик Юқори профессионализм Команда аъзоси сифатида меҳнат қила олиш Виждонлилик Ватанпарварлик ва ҳоказо |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling