Инвестиция лойиҳалари таҳлили Тешабоева Зилола Тошпўлатовна


Download 1.31 Mb.
bet1/3
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327384
  1   2   3
Bog'liq
Презентация1 ИЛТ 1 мавзу 22-23 й

Инвестиция лойиҳалари таҳлили

Тешабоева Зилола Тошпўлатовна


Умумий ўқув соати

122 соат

Шу жумладан:

Маъруза

-

32соат

Амалий машғулот

-

32 соат

Мустақил таълим

-

58 соат

“ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР ТАҲЛИЛИ” ФАНИ

1-мавзу: Инвестиция лойиҳалари таҳлили билан боғлиқ иқтисодий концепциялар

1.1

Инвестициялар: моҳияти, турлари, таркибий тузилиши. Таваккал хавфи даражасига кўра реал активларга қилинган инвестицияларнинг таснифланиши. Макроиқтисодий назарияда инвестицияларнинг талқини. Жамғармалар ва инвестициялар. Фоиз ставкаси. Кутилаётган соф фойда нормаси. Инфляция. Тўлов баланси ва алмашинув курси

1.2

Ўзбекистон Республикасида инвестиция сиёсатининг асосий йўналишлари. Инвестицияга талаб ва таклиф таҳлили. Бозор мувозанати. Истеъмолчининг хатти-ҳаракати. Талаб функцияси . Даромадлар яратиш ва корхона харажатлари. Фойдани максималлаштириш. Харажатлар эгри чизиғи.

1.3

Ноаниқлик шароитидаги инвестициялар. Лойиҳа таҳлилида валюта тушумлари ва чиқимлари ҳамда уларни ҳисобга олиш. Бошқарув ҳисоботи, лойиҳаларни молиялаштириш, микроиқтисодиёт ва макроиқтисодиёт фанлари билан боғлиқлиги.

Мавзунинг долзарблиги

Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас, албатта.

Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади. 


Iqtisodiy o‘sishga, avvalo, raqobatdosh sanoat zanjirlarini yaratish hamda bunday loyihalarga investitsiyalarni ko‘paytirish orqali erishiladi.
Garvard universiteti tadqiqotlariga ko‘ra, mamlakatimiz 50 dan ortiq sanoat mahsulotlarini ishlab chiqarishda barcha imkoniyatlar va nisbiy ustunliklarga ega. Ayniqsa, neftgaz-kimyo, metallurgiya, mashinasozlik, elektrotexnika, farmatsevtika, qurilish materiallari, to‘qimachilik, charm-poyabzal, oziq-ovqat hamda “yashil iqtisodiyot” bilan bog‘liq sanoat tarmoqlari
iqtisodiyotimiz “drayverlari”ga aylanishi uchun barcha etarli sharoitlar mavjud.
Bu tarmoqlarda xususiy sektorning tashabbuslari va yangi loyihalarini qo‘llab-quvvatlash hamda kooperatsiyani rivojlantirish bo‘yicha barcha choralar ko‘rilishi lozim.
Murojaatnoma 2020 29 dekabr
Иқтисодиётимизга 2022 йилнинг ўзида 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди, экспортимиз эса, 19 миллиард долларга етди.
Кўп йиллар давомида янги газ конларига инвестиция киритилмагани, электр ва газ тармоқлари модернизация қилинмагани ҳам айни ҳақиқат. Оқибатда тизимда аниқ ҳисоб-китоб йўқлиги, катта йўқотишлар оддий ҳолга айланиб қолган эди.
Шу билан бирга, сўнгги олти йилда аҳолимиз 13 фоизга, саноат корхоналари эса 2 баробар ортиб, 45 мингдан 100 мингтага кўпайди. Натижада электр энергиясига талаб камида 35 фоиз ошди ва йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.
Иқтисодиётимиз барқарор ривожланиши учун энергетика соҳасига 25-30 миллиард доллар инвестиция керак. Бунга фақатгина хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали эришиш мумкин.
“ИНВЕСТИЦИЯ” тушунчаси «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида таъриф берилганидек, иқтисодий ёки бошқа фаолият объектига сарф қилинадиган моддий ва номоддий неъматлар ва уларни тасарруф қилиш ҳуқуқини ифодалайди.
Инвестициялар ўз ичига фойда (даромад) олиш ва ижтимоий самарага эришиш мақсадида тадбиркорлик ва бошқа фаолият турларига сарфланган пул маблағлари, шунингдек, мақсадли банк омонатлари, пайлар, акциялар, бошқа қимматбаҳо қогозлар, технологиялар, машина ва ускуналар, лицензиялар (шу жумладан, товар белгилари), кредитлар, ҳар қандай бошқа мулк ва мулк ҳуқуқларини ҳамда интеллектуал бойликларни олади.
Молиявий моҳиятига кўра, инвестициялар даромад олиш мақсадида хўжалик фаолиятига сарфланадиган барча турдаги актив (восита)лардир.
Иқтисодий моҳиятига кўра, инвестициялар — асосий ва айланма капитални яратиш, кенгайтириш ёки реконструция қилиш ва қайта қуроллантириш учун қилинадиган харажатлардир.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling