Ипотека кредитлари бўйича гаровга қЎйилаётган мулкларни суғурта қилиш шартномаси
VIII. ТОМОНЛАРНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Download 50.35 Kb.
|
1 Намуна
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.2. Суғурта қилдирувчининг мажбуриятлари
- 8.3. Суғурталовчининг ҳуқуқлари
VIII. ТОМОНЛАРНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
8.1. Суғурта қилдирувчининг хуқуқлари : 8.1.1. Суғурта шартномаси муддати давомида Суғурталовчидан ипотека кредити суғуртаси буйича маслаҳатлар олиш. 8.1.2. Суғурта ҳодисаси юз берганда Суғурталовчидан Суғурта товонини/қопламасини олиш. 8.1.3. Суғурта ҳодисаси бўйича холис экспертиза ўтказишни талаб қилиш. 8.1.4. Алоҳида объектлар ва мулк бўйича қўшимча суғурталаш. 8.1.5. Суғурталовчи билан келишилган холда Суғурта шартномасига қўшимча ва/ёки ўзгартириш киритиш. 8.1.6. Суғурталовчини ва Наф олувчини огоҳлантирган ҳолда Суғурта шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш. 8.2. Суғурта қилдирувчининг мажбуриятлари: 8.2.1. Суғурта шартномасида белгиланган муддатда Суғурта мукофотини тўлаш. 8.2.2. Суғурталовчига суғурта объекти ҳақида тўлиқ ва хаққоний маълумот бериш. 8.2.3. Суғурта объектини мониторинг қилиш учун шароит яратиш. 8.2.4. Суғурта ҳодисаси содир этилганда: а) Суғурталовчини ёки унинг вакилини зудлик билан, 72 соатдан кечикмасдан хабардор қилиш. Хабардор қилингандан сўнг ҳодиса бўлган кундан бошлаб 3 (уч) календар куни ичида Суғурталовчига Суғурта ҳодисаси ҳақида ёзма равишда (телеграф ёки телефакс орқали) хабарнома бериши. б) ваколатли органларга ходиса ҳақида ариза бериш. 8.2.5. Суғурталовчига ходисанинг тавсифи ҳақида маълумотнома бериш иложи бўлмаганда иш судга берилгани ҳақида ёки жиноят ишининг очилганлиги ва тўхтатилганли ҳақидаги тергов органининг қарори нусхасини бериш. 8.2.6. Суғурта ҳодисаси рўй берганда зарарланган Мол-мулкни кўриш ва зарар миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган фотосурат ёки видеотасмалар билан Суғурталовчини таъминлаш. 8.3. Суғурталовчининг ҳуқуқлари: 8.3.1. Суғурта шартномасини тузишда, амал қилиш даврида ва Суғурта ҳодисаси содир этилганда суғурталанган Мол-мулкнинг ҳолатини, сақланиш шароитини, берилган маълумотлар тўғри эканлигини текшириш. 8.3.2. Суғурта ходисаси содир этилганда қалтислик даражаларига тегишли бўлган қўшимча хужжатларни талаб қилиш. 8.3.3. Ваколатли органнинг ходиса ҳақида жиноят иши қўзғатилганлиги бўйича қарорини олмагунча ёки ходиса ҳақида тўлиқ маълумот ва хужжатлар тўпламини олмагунча Суғурта товони тўлашни тўхтатиб туриш. 8.3.4. Суғурта таваккалчиликларини оширишга сабаб бўлувчи холатлар аниқланганда Суғурта шартномаси шартларини ўзгартириш. Download 50.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling