Ипотека кредитлари бўйича гаровга қЎйилаётган мулкларни суғурта қилиш шартномаси


VI. Суғурта шартномасининг амал қилиш муддати


Download 50.35 Kb.
bet5/10
Sana13.02.2023
Hajmi50.35 Kb.
#1193869
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 Намуна

VI. Суғурта шартномасининг амал қилиш муддати
6.1. Суғурта шартномаси 180(бир юз саксон) ойга тузилади ва имзоланган
вақтдан бошлаб кучга киради.
6.2. Суғурта мукофоти ёки унинг биринчи босқичи Суғурталовчининг хисоб рақамига келиб тушгандан сўнг Суғурталовчининг мажбуриятлари кучга киради.
6.3. Суғурта муддати Суғурта полисида белгиланади.


VII. СУҒУРТА ШАРТНОМАСИНИ АМАЛ ҚИЛИШДАН ТЎХТАТИЛИШИ
7.1. Суғурта шартномаси тарафларнинг аризаларига асосан ҳар қандай холатда тўхтатилиши мумкин. Бунда ариза берувчи Наф олувчининг ёзма розилигини олган ҳолда, томонларни Суғурта шартномаси бекор бўлишидан 30 (ўттиз) кун олдин ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
7.2. Суғурта шартномаси қуйидаги холларда ўз кучини йўқотади:
-амал қилиш муддати тугаганда;
-Суғурталовчи Суғурта шартномасидаги мажбуриятларини тўлиқ бажарганида;
-Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги асосида Суғурталовчининг ёки Суғурта қилдирувчининг (юридик шахс) фаолияти бекор қилинганда;
-Суғурта қилдирувчининг мажбуриятларини агар учинчи шахс қабул қилмаган бўлса Суғурта қилдирувчи (жисмоний шахс) вафот этганда;
-Суғурта қилдирувчи Суғурта мукофотини Суғурта шартномасида белгиланган муддатларда тўламаганда;
-Суғурталовчи тарафидан Суғурта қилдирувчига Суғурта товони тўлиқ тўланганда;
-Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган башқа ҳолларда.
Суғурта шартномасини бир тарафнинг талабига асосан бекор қилинганда бошқа тарафларни ёзма равишда хабардор қилади.
7.3. Суғурта шартномаси агар у кучга киргандан кейин Суғурта ходисаси юз бериш эҳтимоли йўқолган ва суғурта хавфининг мавжуд бўлиши Суғурта ходисасидан бошқа холатлар бўйича тугаган бўлса, тузилган муддати келишидан олдин бекор бўлади. Суғурталанган Мол-мулкнинг юз берган Суғурта ходисасидан бошқа сабабларга кўра нобуд бўлиши шундай ҳолатлар жумласига киради.
7.4. Суғурта шартномасида Суғурта суммаси Суғурта қилдирувчи тарафидан атайлаб юқори қилиб белгиланган бўлса, Суғурталовчи ушбу Суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб ва Суғурта товонини тўламасликни талаб қилиш, юқори қилиб белгиланган сумма учун Суғурта мукофотини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
7.5. Суғурта шартномаси тузилгандан кейин Суғурта қилдирувчи Суғурталовчига ёлғон хабар берса Суғурталовчи Суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб талаб қилиши ҳуқуқига эга.



Download 50.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling