Ипотека кредитлари бўйича гаровга қЎйилаётган мулкларни суғурта қилиш шартномаси


Download 50.35 Kb.
bet3/10
Sana13.02.2023
Hajmi50.35 Kb.
#1193869
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 Намуна

Регресс ҳуқуқи (Даъво)

Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига тўлаган Суғурта товони миқдорини зарар етказган шахсдан ундириш учун талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга. Регресс ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги асосида амалга оширилади.

II. ШАРТНОМА МАЗМУНИ
2.1. Суғурталовчи Суғурта шартномасининг 9.1.-бандида кўрсатилгандан ташқари, Суғурта қилдирувчи ва Наф олувчи ўрталарида тузилган 20___й. «____» ____________ __________/_______ -сонли Ипотека шартномаси асосида гаровга қўйилаётган мол-мулкга етказилган зарарнинг тўлиқ ёки қисман йўқотилиши ёки зарарланиши бўйича Суғурта товонини тўлаш мажбуриятини олади.
2.2. Суғурта қилдирувчи Суғурта шартномасида белгилаган тартибда ва муддатда Суғурта мукофотини тўлаш мажбуриятини олади.
2.3. Ипотека шартномаси бўйича Мол-мулк кредит таъминоти учун гаров сифатида тақдим қилингани Суғурта қилдирувчига маълум.
2.4. Суғурта шартномаси муддати Ипотека шартномаси муддатига мос равишда ўрнатилади.


III. СУҒУРТА ХОДИСАСИ
Суғурталовчи Суғурта шартномасига асосан қуйида кўрсатилган суғурта таваккалчиликлари бўйича мажбурият олиб боради:
Мол-мулкининг доимий сақланиш жойида бўрон, кучли шамол, довул, жала, сел, яшин уриши, зилзила, тошқин, кўчки, дўл, қалин қор ёғиши ёки қаттиқ совуқ тушиши, ёнғин, портлаш, ўғирлик, босқинчилик, учинчи шахсларнинг ноқонуний етказган зарари.


IV. СУҒУРТА ҲОДИСАСИНИ ТАН ОЛИНМАСЛИГИ
4.1. Суғурталовчи қуйидаги ҳолларда Суғурта қилдирувчига ёки Наф олувчига суғурта товони тўлашни рад этади:

  • Суғурта қилдирувчи ёки Наф олувчининг қастдан қилган ҳаракатлари;

  • Суғурта қилдирувчининг ва/ёки оила аъзоларининг спиртлик ичимликлар, гиёхванд моддалар таъсиридаги харакатлари;

  • Мол-мулкнинг табиий холда куйиши, чириши ёки емирилиши;

  • учинчи шахслар томонидан йўқ қилинган ёки зарарлантирилган Мол-мулклар ваколатли органларга мурожаат қилинмаган бўлса ҳамда ушбу ходиса ваколатли органлар томонидан тасдиқланмаган бўлса;

  • атмосфера намлиги, моғорлаш, табиий емирилиш, ёпиқ дефектлар, термитлар ёки бошқа хашаротлар, куя тушиш натижасида Мол-мулк зарарланса ёки йўқ қилинса;

  • Суғурта шартномаси муддати тугаган бўлса, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ФК 948 ва 950 моддалари бўйича;

  • Суғурта шартномаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ҳақиқий эмас деб тан олинган бўлса;

  • Суғурта ходисаси ёки Суғурта товонини аниқлашда Суғурта қилдирувчи ёки Наф олувчида тергов ишлари олиб борилаётган бўлса Суғурта шартномаси ҳақиқий эмас деб тан олинган пайтда;

4.2. Суғурта шартномасига асосан қуйидаги сиёсий тавсифга эга бўлган ходисалар оқибатида, Мол-мулкга етказилган зарар қопланмайди:

  • уруш ва харбий харакатлар (уруш эълон қилинганлиги ёки қилинмагалигидан қатъий назар), ғалаён, инқилоб, қўзғалон, исён, фитна, иш ташлаш, хукуматни ноқонуний равишда эгаллаб олиш, террорчилик харакатлари, мусодара қилиш, реквизиция, хукумат ёки унинг таркибий қисми топшириғига асосан бузиб ташланиши ёки унга зарар етиши харакатлари, ядро реакцияси, ядро нурланиш ёки радиоактив зарарланиши ёки нобуд бўлиши холатларида.

Суғурта шартномасида бошқа холатлар кўрсатилмаган бўлса, Мол-мулк давлат ваколати томонидан йўқ қилинса ёки қўлга олинса, мусодара қилинса, Суғурталовчи Суғурта ходисаси натижасида кўрилган зарарни қопламайди.

Download 50.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling