Ипотека кредитлари бўйича гаровга қЎйилаётган мулкларни суғурта қилиш шартномаси


Download 50.35 Kb.
bet8/10
Sana13.02.2023
Hajmi50.35 Kb.
#1193869
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 Намуна

X. Бошқа шартлар
10.1. Суғурта шартномасини бекор қилиш Суғурталовчи, Наф олувчи ёки Суғурта қилдирувчи тарафидан кредит олинмаганлиги сабабли муддатидан олдин бекор қилинса, Суғурта қилдирувчига ишлаб топилмаган Суғурта мукофоти Суғурта полиси муддати тугатилган кундан бошлаб жавобгарлик олиб борилмаган кунлар учун қайтариб берилади.
10.2. Суғурта қилдирувчи Наф олувчи олдидаги Ипотека шартномаси бўйича жавобгарлигини муддатидан олдин бекор қилса, у ҳолда Суғурта қилдирувчи Суғурталовчига Наф олувчининг ёзма равишдаги хатини тақдим қилади. Бу ҳолда Суғурта қилдирувчи Суғурта шартномасини охирги муддатигача қолдиришга ҳақли бўлади ёки Суғурта мукофоти қайтирилган тақдирда Суғурталовчи ишлатилган Суғурта мукофотини чегириб қолишга ҳақли бўлади.
10.3. Суғурта шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар тарафларнинг ёзма розилигисиз учинчи шахсларга берилмайди.
10.4. Тарафлар Суғурта шартномаси бўйича форс-мажор холатидан тўлиқ ёки қисман жавобгарлик олиб бормайдилар.
10.5. Форс-мажор ҳолати - уруш ва харбий ҳаракатлар (уруш эълон қилинганлиги ёки қилинмагалигидан қатъий назар), ғалаён, инқилоб, қўзғолон, исён, фитна, иш ташлаш, ҳукуматни ноқонуний равишда эгаллаб олиш, террорчилик ҳаракатлари, мусодара қилиш, ҳукумат ёки унинг таркибий қисми бузиб ташланиши ёки унга зарар етиши ҳаракатлари, ядро нурланиш ёки радиоактив зарарланиши ёки нобуд бўлиши ва Суғурта шартномасида кўрсатилмаган табиий офатлар ҳисобланади.
10.6. Форс-мажор холати тугаганидан сўнг тарафлар ёзма равишда огоҳлантириладилар.
10.7. Суғурта шартномасида ёзилмаганларни тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида хал қиладилар.
XI. Суброгация
11.1. Суғурта қилдирувчининг Суғурта ҳодисаси натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида Суғурталовчига ўтади. Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан Суғурта қилдирувчи ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
11.2. Суғурта қилдирувчи, Суғурталовчига ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни Суғурталовчига бериши, ҳамда барча маълумотларни унга маълум қилиши шарт.
11.3. Суғурта қилдирувчи, Суғурталовчи томонидан қопланган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки бу ҳуқуқни амалга ошириш Суғурта қилдирувчининг айби билан мумкин бўлмаган бўлса, Суғурталовчи Суғурта товонини тўлиқ ёки унинг тегишли қисмини тўлашдан озод қилинади ва ортиқча тўланган Суғурта товонини қайтарилишни талаб қилишга ҳақли бўлади.



Download 50.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling