Ишлаб чиқариш омиллари чекланган бўлиб, уларга мехнат , капитал , материаллар (хом ашё, бутловчи қисмлар, электр энергияси, газ, сув ва хоказо), ер кабилар киради. - Ишлаб чиқариш омиллари чекланган бўлиб, уларга мехнат , капитал , материаллар (хом ашё, бутловчи қисмлар, электр энергияси, газ, сув ва хоказо), ер кабилар киради.
- Харажатлар (costs) – махсулот ишлаб чиқариш учун қилинган сарфлар.
- Альтернатив харажатлар (opportunity cost) – танлашда воз кечилган энг яхши альтернатив вариантдан олинадиган натижа (қиймат, фойда, нафлик). Альтернатив қийматни фойдаланилмаган имконият деб хам қарашади: бирор неъмат қийматини воз кечилган бошқа бир нечта неъмат қиймати билан ифодаланиши.
- Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи – мавжуд бўлган ишлаб чиқариш ресурсларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш орқали ишлаб чиқариладиган товарлар комбинациясини ифодаловчи чизиқ.
Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи Масала - Робинзон бир оролда яшайди. У бир соатда 10 та кокос ёнғоғи териши ёки 5 кг балиқ овлаши мумкин. Робинзон бир кунда 8 соат ишласа унинг 1 кунлик ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи чизилсин ва ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи формуласи аниқлансин.
Ечиш: - Робинзон бир соат кокос йиғишдан воз кечса у 10 та кокос ёнғоғидан воз кечган бўлади, лекин у қўшимча 5 кг балиқ ишлаб чиқаради. Демак, 10 та кокос ёнғоғининг алтернатив қиймати 5 кг балиққа тенг.
- Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи
Do'stlaringiz bilan baham: |