Iqtisodiyot” fakulteti “real iqtisodiyot” kafedrasi
"Қарз олувчиларга кредит ажратишдаги асосий қоидалари"
Download 96.73 Kb.
|
Jamshidbek Avlayev
. "Қарз олувчиларга кредит ажратишдаги асосий қоидалари"
2.1.1. Банк қуйидаги асосий мезонларга мувофиқ кредит маҳсулотларини тақдим этади: Лойиҳа олинган даромадларнинг реал ҳисоб-китоблари, қилинган харажатлар, кредитни қайтариш ва даромадлиликни таъминлаш учун етарли бўлган пул оқимлари (лойиҳанинг ўз-ўзини таъминлаши) асосида амалга оширилади; Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки норматив хужжатларига ва Банкнинг ички низомига мувофиқ потенциал қарз олувчи/лойиҳа ташаббускорининг кредитланаётган тадбир/лойиҳада ўз иштироки; Ушбу Низом ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ сўралган кредит учун етарли ликвидли таъминотнинг мавжудлиги. 2.1.2. Кредит маҳсулотини тақдим этишдаги зарурий шарти - бу Банкнинг Кредит сиёсати талабларига мувофиқ кредитланаётган тадбирда Қарз олувчининг ўз маблағлари иштироки тўғрисидаги талабларга риоя қилиш орқали Банк ва Қарз олувчи ўртасида хатарларни бўлишишдир. Қарз олувчининг ўз иштироки лойиҳанинг тақдим этилган бизнес-режасида /(ТЭО) техник-иқтисодий асосномасида акс эттирилиши керак ва қуйидаги шаклларда ифодаланиши мумкин: Бино ва иншоотлар; Техника, технология ва ускуналар; Айланма маблағлар (камида икки ой давомида лойиҳа фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган); Молиявий харажатлар, шу жумладан инвестиция даврида кредитни жалб қилиш ва фоиз тўлаш харажатлари. 2.1.3. Лойиҳада ўз иштироки режалаштирилган бино ва иншоотлар қурилиш ва/ёки ускуналар/инвентарлар сотиб олиш хисобида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши лозим (белгиланган тартибда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета хужжатлари, шартномалар ва бошқалар.). 2.1.4. Янги ташкил этилган корхоналарнинг шакллантирган устав капитали лойиҳада ўз иштирокини молиялаштириш учун етарли бўлиши керак. Бунда улар баланс пассивининг биринчи бўлими "Ўз маблағлари манбалари"да акс эттирилади ва активларда уларни жойлаштириш асосий воситалар, капитал қўйилмалар, ТМЗ ва/ёки пул маблағларида ифодаланиши мумкин. 2.1.5. Кредит маҳсулоти нақдсиз шаклда Қарз олувчининг Банк томонидан кредит шартномасида назарда тутилган мақсадлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган шартномалар (контрактлар) асосида ҳисоб-китоблар учун ёки қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклда ажратилади. Кредит маблағлари ҳисобига тўланиши лозим бўлган тўлов ҳужжатлари Банкнинг тегишли кредит бўлинмасининг масъул ходими томонидан имзоланади. 2.1.6. Кредит қўмитаси/кичик кредит қўмитасининг Қарз олувчининг аризаси тақдим этилган санадан бошлаб, қонунчиликда бошқа талаблар бўлмаган тақдирда тегишли қарор қабул қилиш муддати: айланма маблағларни тўлдириш учун - Қарз олувчи барча ҳужжатларни тақдим этган пайтдан бошлаб, банк филиалида 5 иш кунидан кўп бўлмаган, юқори турувчи бўлинмада (вилоят филиалида) 7 иш кунидан кўп бўлмаган ва банкнинг Бош офисида 10 иш кунидан кўп бўлмаган; инвестиция лойиҳалари бўйича - барча ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан бошлаб банк филиалида 10 иш кунидан кўп бўлмаган, юқори турувчи бўлинмада (вилоят филиалида) 20 иш кунидан кўп бўлмаган ва банк Бош офисида 30 иш кунидан кўп бўлмаган муддатта. Алохида ҳолларда, йирик инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқишда, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатларни текшириш зарур бўлса, бу муддат кўпи билан икки баробар оширилиши мумкин. 2.1.7. Андеррайтерлар томонидан қарор қабул қилиш муддати Банкнинг ички норматив ҳужжати билан белгиланади. 2.1.8. Кредитни қайтариш жадвали кирим қилинаётган тадбир/лойиҳанинг мавсумий хусусиятини ва ишлаб чиқариш цикли/айланмасини ҳисобга олган ҳолда лойиҳанинг бизнес-режаси/техник-иқтисодий асосларига мувофиқ кутилаётган пул оқимларига асосланган ҳолда ўрнатилади. Мавсумийликка мойил бўлган кредитланаётган тадбир/лойиҳалар учун тўлов жадвалини белгилашда пул оқимлари кутилмайдиган ёки кам ҳажмда кутиладиган ойлар учун асосий қарзни қайтариш белгиланмайди ёки кам миқдорда белгиланади. Алохида ҳолларда, агар Қарз олувчи томонидан кредитни тенг миқдорда қайтариши имконияти мавжудлиги асосланаган бўлса, кредит асосий қарзини қайтариш жадвалида тўловлар тенг қийматда тақсимланиши мумкин. 2.1.9. Кредит қайтариш жадвалида қарз олувчининг пул маблағлари оқимининг прогнозига мувофиқ асосий қарзни бизнес-режа/техник-иқтисодий асосномада акс эттирилганлиги асосида мунтазам равишда тўлаш кўзда тутилиши керак, бунда Банк томонидан тақдим этилган кредит маҳсулотлари бўйича асосий қарз учун қуйидагича имтиёзли давр тақдим этилиши мумкин: 12 ойгача бўлган муддатга ажратилган кредитлар учун имтиёзли давр 6 ойдан кўп бўлмаган; 18 ойгача бўлган муддатга ажратилган кредитлар учун имтиёзли давр кўпи билан 9 ой; асосий воситаларни шакллантириш ва/ёки инвестиция мақсадлари учун берилган кредитлар учун имтиёзли давр асосий воситаларни (/ускуналар/қурилишни якунлаш/ реконструкция қилиш) етказиб бериш ва объектни ишга тушириш, шунингдек кредитнинг дастлабки тўловларини тўлаш учун маблағларни тўплаш учун зарур бўлган муддат, яъни инвестиция даврига қўшимча 6 ой ёки ХМИ томонидан жалб қилинган кредит линияси шартлари асосида белгиланади. Download 96.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling