Iqtisodiyot va menejment” kafedrasi «Qurilish iqtisodiyoti va smeta ishi» fanidan
Download 0.66 Mb.
|
умк СМЕТА 22
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишларни амалга ошириш лойиҳаси
тугалланмаган қурилиш - қурилиши тугалланмаган объектда сарфланган амалдаги харажатлар;
дастлабки қиймат - асосий воситаларни тиклаш (қуриш ва қурилишни охирига етказиш) ёки сотиб олиш учун амалдаги харажатлар қиймати, шу жумладан тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек келтириш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, фойдаланишга топшириш харажатлари ҳамда активлардан белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уларни ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳар қандай бошқа харажатлар; қолдиқ қиймат - жамланган амортизация суммаси чиқариб ташланган ҳолда асосий воситаларнинг дастлабки (тиклаш) қиймати, улар бўйича актив ҳисоб ва ҳисоботда акс эттирилади. Тадбиркорлик - фуқаролар ва фуқаролар бирлашмасининг даромад олишга қаратилган мустақил ташаббускорлик фаолияти. Тадбиркорлик фаолияти фуқаролар томонидан таваккалчилик асосида, корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли билан белгиланадиган чегаралардаги мулкий жавобгарлиги доирасида амалга оширилади. Қурилиш корхонасининг маҳсулоти - қурилиш корхонасининг фаолияти натижасида ҳосил қилинган моддий қийматлар. Лойиҳа - қурилиши режалаштирилган бино, иншоот ва уларнинг мажмуаси тўлиқ характерланган техник ҳужжатлар мажмуаси; чизмалар, тушунтириш хатлари ва сметадан иборат. Қурилишни ташкил қилиш лойиҳаси - қурилиш объекти лойиҳасининг таркибий қисми бўлиб, қурилишнинг умумий муддатини, қурилишнинг оралиқ муддатларини, капитал қўйилмалар ва қурилиш-монтаж ишлари ҳажмининг тақсимотини, моддий-техник ва меҳнат ресурсларини, уларнинг манбаларини, қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг асосий усулларини ва объект қурилишнинг бошқарув тузилмасини белгилаб беради. Ишларни амалга ошириш лойиҳаси қурилиш-монтаж ишларинининг технологиясини, бажариш муддатларини ва ресурслар билан таъминлаш тартибини белгилаб беради. У бино ва иншоотларнинг турли қисмларини қуриш билан боғлиқ ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил қилишда асосий раҳбар ҳужжатдир. У қурилиш объекти лойиҳасининг бир қисми бўлмай, балки қурилиш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади. Қурилиш ташкилотининг ишлаб чиқариш қуввати - қурилиш-монтаж ишларининг ташкилот тасарруфида бўлган ишлаб чиқариш фондларидан тўлиқ фойдаланилган тақдирда, белгиланган ихтисослашув ва иш режимига мос равишда ҳамда қурилиш ва уни ташкил қилиш технологиялари ва илғор усуллардан фойдаланилганда бажарилиши мумкин бўлган максимал йиллик иш ҳажми (қиймат ифодасида) . Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling