Турли муддатлардаги ҳаражатларни келтириш (тенглаштириш) коэффициенти - дисконтлашда қўлланилади. Ўз моҳиятига кўра бу банк фоизи бўлиб, унинг қийматида кутилаётган инфляция қиймати ҳам акс этади.
Асбоб-ускуналар ва машиналарнинг алмашиш коэффициенти - машина ва асбоб-ускуналар иш ҳолатида бўладиган бир суткадаги (чорак, йил ва ҳоказо) сменаларнинг ўртача сони. Алмашув коэффициентининг ортиши машиналардан фойдаланиш интенсивлиги оширади ва ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиради, асбоб-ускуналарнинг маънавий ва жисмоний эскириш муддатларини яқинлаштиради. Ҳозирги пайтда қурилиш корхоналарида алмашиш коэффициенти паст бўлиб, 1,1-1,4 дан ошмайди.
Лаг - бир ҳодисанинг иккинчи ҳодисадан вақт бўйича кечиқиши ёки ўзиб кетиш қиймати. Масалан, маблағларни сарфлаш пайти билан улардан самара олиш орасидаги вақт.
Лизинг - мулкнинг вақтинча фойдаланишга берилиши муносабати билан юзага келадиган мулкий муносабатлар комплекси. Лизинг шартномаси бўйича ижара берувчи (лизинг берувчи) ўзига тегишли мулкни (масалан, қурилиш техникасини) лизинг олувчига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланишга (ижарага) беради ёки ижара олувчи (лизинг олувчи) кўрсатган мулкни у кўрсатган сотувчидан сотиб олади ва бу мулкни (қурилиш машиналари, асбоб-ускуналарини) ижарачига тўлов эвазига тадбиркорлик мақсадларида вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланишга беради.
Лимит - бу моддий-техник таъминот тизимида фойдаланиладиган ресурс кўрсаткичи бўлиб, унинг ёрдамида танқис материаллар ва техник ресурсларни етказиб беришнинг чегаравий миқдори белгиланар, у режалаштирувчи орган томонидан бериладиган фонд ёрлиғи билан мустаҳкамланарди. Бозор муносабатларида ўз аҳамиятини йўқотди. Ҳозирги кунда товар биржалари ва моддий-техник таъминот ташкилотлари улгуржи савдо орқали тобора кўпроқ аҳамият касб этмоқда.
Маркетинг - фирма ёки корхонанинг ишлаб чиқариш-сотиш фаолиятини бошқариш функцияларидан бири. Унинг вазифаси бозорни атрофлича таҳлил қилиб, фирманинг ривожланиши ва келгуси фаолият йўналишини аниқлашдан иборат. Маркетинг талабни ўрганиш ва прогнозлаш, нарх даражасида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларни олдиндан билиш, янги маҳсулот турларини ишлаб чиқиш ва уни модификациялаш бўйича илмий ва конструкторлик ишларини, рекламани ташкил қилиш ва бошқа бир қатор функцияларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |