Iqtisodiyot va menejment” kafedrasi «Qurilish iqtisodiyoti va smeta ishi» fanidan


Download 0.66 Mb.
bet70/134
Sana17.03.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1279566
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   134
Bog'liq
умк СМЕТА 22

Контракт - самарали кадрлар сиёсатини олиб боришга, раҳбарнинг шахсий қобилиятлари ва касбий кўникмаларини ҳисобга олган ҳолда унинг мустақиллиги ва ташаббускорлиги учун барча шароитларни таъминлашга, томонларнинг ўзаро масъулиятини, корхона раҳбарининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланганлигини оширишга қаратилган меҳнат шартномасининг бир тури. Контракт ёзма равишда тузилади ва корхонанинг раҳбари ҳамда бу корхонанинг раҳбари лавозимига тайинланган шахс томонидан имзоланади. Контракт лавозимга тайинлаш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос бўлади, имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва фақатгина томонларнинг келишуви асосида ўзгартирилиши мумкин. Контрактда контрактнинг амал қилиш муддати; контрактни тўхтатиш ва бекор қилиш шартлари; ишлаб чиқариш хусусиятлари, тармоқнинг ўзига хос жиҳатлари ва корхонанинг молиявий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда томонлар зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ижтимоий-маиший ва бошқа шартлар акс эттирилади. Контрактнинг амал қилиш муддати тугагач, томонларнинг келишувига биноан унинг муддати ўзайтирилиши ёки янги муддатга қайтадан тузилиши мумкин. Контрактда кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаса ёки қониқарсиз бажарилса, у муддатидан аввал бекор қилиниши мумкин. Контрактда кўрсатиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари корхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти ва тижорий фаолияти натижалари, унинг даромадларига бевосита боғлиқ ҳолда белгиланади. Бунда раҳбарнинг маоши давлат қонунлари ёки унинг ваколатли органи томонидан кўзда тутилади. Раҳбарни моддий рағбатлантириш тизими хўжалик фаолиятида ўзоқ муддатли ижобий натижаларга эришишга, меҳнатга тўланадиган ҳақ миқдори билан контракт мажбуриятларининг бажарилишини характерловчи кўрсаткичлар ўртасида бевосита боғлиқлик ўрнатишга қаратилган бўлиши лозим. Контрактда белгиланган маошлар миқдорини ошириш ёки камайтириш шартлари ҳам кўрсатилиши мумкин.
Асосий фондларнинг янгиланиш коэффициенти - йил давомида янги ишга туширилган асосий фондлар қдолари тнг фондларнинг келгуси йил оҳиридаги қийматига нисбати.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling