Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 4-son 114 молиявий инвестициялар аудитини ташкил этишни
Download 298.34 Kb. Pdf ko'rish
|
BUXGALTERIYA HISOBI VA AUDIT
Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 4-son 119 текширув ўтказиш йўналишларини аниқлаш, ҳаракатлар кетма-кетлиги, керакли бўлган исботлар манбаларини белгилаш лозим. Аниқ тадбирларни тартибга солиш ва аудиторлик таваккалчилигини камайтириш мақсадида молиявий инвестициялар аудити бўйича махсус дастурни тайёрлаш тавсия этилади. 1-расм. Молиявий инвестициялар аудитини ўтказиш босқичлари Манба: Тадқиқот давомида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. Тадқиқотлар натижасида биз томонимиз- дан “Молиявий инвестициялар аудитининг режаси” ҳамда “Молиявий инвестициялар аудитининг дастури” ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган текширув режаси ва дастурига муво- фиқ, аудитор ҳисобот даври бошидаги ва ҳисо- бот даври охиридаги молиявий инвестициялар- га доир баланс моддаси ҳамда уларга оид даст- лабки ҳужжатларни текшириши лозим. Биз томонимиздан молиявий инвести- ция фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш кетма-кетлиги уч босқичда амалга оширилиши мақсадга мувофиқлиги белгилан- ди (1-расм). Аудитор ҳар бир босқичда тегишли са- волларни, шунингдек, содир этилиши мумкин бўлган хатоликлар ва уларнинг маълумотлар ҳақиқийлигига таъсирини кўриб чиқади. Молиявий инвестициялар аудитини амалга ошириш жараёнида аудиторлик далиллари муҳим аҳамият касб этади. Амалда аудиторлик далиллари назорат қилиш, кузатиш, сўровнома ўтказиш, санаш амалларини ўзи ичига олади. Ушбу амаллар аудитор томонидан молиявий инвестициялар самарадорлигини аниқлаш ҳамда улар тўғри- сидаги маълумотларни тўлиқ очиб беришда етарли ҳисобланмайди. Молиявий инвестициялар аудиторлик далилларини олиш амаллари таркибига қў- шимча амалларнинг киритилиши далил тўп- лаш имкониятини кенгайтириш, аудиторлик далилларининг мослиги ва етарлилигини таъминлаш, натижада аудиторлик хулосаси- нинг объективлиги ва сифати ошишига хиз- мат қилади. Download 298.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling