Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 4-son 114 молиявий инвестициялар аудитини ташкил этишни
Download 298.34 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- BUXGALTERIYA HISOBI VA AUDIT Iqtisodiyot va talim / 2022-yil 4-son 116
- Таҳлил ва натижалар.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот ишининг методологияси бўлиб, маълумот- ларни тўплаш, кузатиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш асосида тадқиқотнинг иқтисодий муносабатлари ва уларнинг ри- вожланишидаги ҳодисалар ҳамда ўзаро боғ- лиқликларни ўрганишга нисбатан ялпи ва тизимли ёндашувларни назарда тутувчи уму- мий илмий принциплари хизмат қилди. Ти- зимли ёндашув молиявий инвестиция тушун- часини тадқиқ қилиш, молиявий инвестиция- BUXGALTERIYA HISOBI VA AUDIT Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 4-son 116 лар аудитини шакллантириш концепцияси ҳамда унинг ривожланиш даражасини белги- лаш учун қўлланилди. Шунингдек, молиявий инвестициялар аудитини ўтказиш босқичла- ри, аудиторлик хулосаларини шакллантириш, молиявий инвестициялардан хизматлар соҳа- сида самарали фойдаланиш бўйича тадқи- қотлар ўтказишни белгилаб берди. Таҳлил ва натижалар. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда аудиторлик фао- лиятини меъёрий тартибга солиш тизими яратилди ҳамда уларни халқаро аудит стан- дартларига мувофиқлаштириш, аудиторлик текширувлари жараёнлари услубиятини тако- миллаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилди. Бунинг натижасида, бугун- ги кунга келиб, мамлакатимизда мустақил аудиторлик услубиёти яратилди. Ҳозирги кунда аудиторлик услубиёти яратилган бўл- са-да, уларни иқтисодиёт тармоқларида амал- га оширилаётган ислоҳотлар натижасида та- комиллаштириш зарурати туғилади. Ўзбекистон Республикаси “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунда “аудиторлик текшируви хўжалик юритувчи субъект мо- лиявий ҳисоботининг ва у билан боғлиқ мо- лиявий ахборотининг аудиторлик текшируви текшириладиган молиявий ҳисоботнинг ҳам- да у билан боғлиқ молиявий ахборотнинг ишончлилигини ва бухгалтерия ҳисоби тўғ- рисидаги қонунчиликка мувофиқлигини аниқлаш мақсадида аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилади” [2] деб белгилаб қў- йилган. Аудиторлик ташкилоти хўжалик юри- тувчи субъектлар фаолиятининг аудиторлик тешкирувларини амалга оширишда аудитор- лик фаолияти миллий стандартлари асосида амалга оширади ҳамда аудиторлик хулосала- рини тақдим этади. Бугунги кунда аудиторлик фаолияти миллий тизимини халқаро аудиторлик фао- лияти тизимларига мослаштириш борасида олиб борилаётган ишлар келажакда аудитор- лик фаолияти борасида тадқиқотлар олиб бо- риш зарурлигини белгилайди. Хусусан, Хал- қаро бухгалтерлар федерациясининг аудит ва ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари бўйича кенгаши томо- нидан эълон қилинадиган аудитнинг халқаро стандартлари ҳамда сифат назоратининг халқаро стандартлари, таҳлилий текширув- ларнинг халқаро стандартлари, ишончни таъ- минлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари, турдош хизматларнинг халқа- ро стандартлари аудиторлик фаолияти халқа- ро стандартларини англатади. Ҳозирда мамлакатимизда аудиторлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қо- нунчилигига зид бўлмаган, Халқаро бухгал- терлар федерациясининг Ўзбекистон Респуб- ликасида эълон қилиш тўғрисидаги рухсат- номаси асосида аудиторлик фаолияти соҳаси- даги ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган аудиторлик фаолияти стандартлари асосида амалга оши- рилмоқда. Аудиторлик фаолияти жараёнларидан бири аудиторлик текширувини режалашти- риш ҳисобланади. Жумладан, “Аудиторлик текширувини режалаштириш жараёнидаги муҳим босқичлардан бири хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимларини баҳолашдан иборат бў- либ, тегишли миллий стандарт билан тартиб- га солинади. Маълумки, назорат бошқарув функцияларидан бири ҳисобланади. Шу боис ички назорат тизимининг ташкил қилиниши ва амалга оширилиши раҳбарга мазкур хўжа- лик юритувчи субъектни бошқаришда кўмак- лашувчи восита саналади” [8]. Аудиторлик текширувининг муҳим эле- ментларидан бири сифат назорати тизими ҳи- собланиб, у ёрдамида аудиторлик хулосаси- нинг қай даражада ишончли эканлигига баҳо бериш мумкин. Аудитнинг сифат назорати сиёсатлари ва тартиб-таомилларини аудитор- лик ташкилоти ходимларига билдириш сифат назорати сиёсатлари ва тартиб-таомиллари- нинг ва уларни ташкил этиш орқали эриши- ладиган мақсадларнинг изоҳини, ҳар бир шахс сифат учун шахсий жавобгарликка эга- лиги ва унинг ушбу сиёсатлар ва тартиб-тао- милларга риоя этиши кутилаётганлиги тўғри- сидаги хабарни ўз ичига олади. Аудиторлик ташкилоти ходимларининг сифат назорати масалалари бўйича ўз фикрлари ёки муноса- батларини билдиришини рағбатлантириш аудиторлик ташкилотининг сифат назорати тизимига нисбатан фикр олишнинг муҳимли- гини англатади. Шу боисдан хўжалик юритувчи субъект- ларда молиявий инвестициялар аудитининг назорат муомалаларини режалаштиришда текширув ўтказиш йўналишларини аниқлаш, ҳаракатлар кетма-кетлигини, керакли бўлган исботлар манбаларини белгилаш лозим. Аниқ тадбирларни тартибга солиш ва аудиторлик таваккалчилигини камайтириш мақсадида молиявий инвестициялар аудити бўйича мах- сус дастурни тайёрлаш тавсия этилади [11]. Аудитор инвестициялар аудитини амал- га оширишда инвестицияларни баҳолашда Download 298.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling