Iqtisodiyot va ta'lim / 2023-yil 1-son
Download 428.37 Kb. Pdf ko'rish
|
MAKROIQTISODIY SIYOSAT
Iqtisodiyot va ta'lim / 2023-yil 1-son 40 − “Яшил” солиқ тизимини жорий қилиш. “Яшил” иқтисодиётнинг глобал миқёсда ривожланиб боришида инсон соғлиги билан боғлиқ бўлган омилларга эътибор кучайиб бормоқда. Кейинги йилларда давлатларда (Швеция, Сингапур, Жанубий Корея, Дания, Швейцария ва ш.к.) иқтисодий ва ижтимоий тармоқларни “яшил” молиялаштиришда иқти- содий самарадорлик ва экологик мувозанатга (“икки ютуқ” – win-win policy) эришиш кўзда тутилади. Бу экологик мувозанат атмосферага чиқарилаётган заҳарли чиқиндиларни камайти- риш, углерод нейтралликка эришиш, табиий ре- сурслардан оқилона фойдаланиш, кам чиқинди- ли ишлаб чиқаришга ўтиш жараёнидир. Шу мақ- садга эришишда иқтисодий ва экологик сиёсат уйғунлашади. Шундай қилиб, «Яшил» иқтисодиёт кон- цепциясини самарали амалга оширишдаги бош муаммо энергия ва ресурсларни тежайдиган “яшил” технологиялар, муқобил энергетикани ривожлантириш ва “яшил” бизнес, “яшил” тад- биркорликни оммалаштиришга қўшимча инвес- тициялар киритиш ҳисобланади. “Яшил” иқти- содиётга ўтишнинг долзарблигини илмий асос- лашнинг мураккаблиги, экологик муаммоларни башорат қилишнинг юқори даражада ноаниқли- ги ушбу концепцияни тушунарли, содда тарзда тушунтиришда қийинчиликлар туғдиради. Масалан, жаҳонда иссиқхона газларини СО 2 атмосферага чиқариш муддати ва даражасини пасайтириш бўйича ягона келишув йўқ. Иссиқ- хона газларини атмосферага чиқариш миқдори ортиб бормоқда. “Яшил” иқтисодиётга ўтиш концепцияси ҳар бир мамлакат учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий ривожланиш даражасига боғлиқ ҳол- да содир бўлади. Download 428.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling