Iqtisodiyotimizda so‘nggi yillarda Vazirlar Mahkamasining 13 fevral 2009-yildagi majlisida ta’kidlaganidek
Хом ашё манбалари ва уларни қазиб олиш
Download 1.62 Mb.
|
kimyo oziq ovqat
Хом ашё манбалари ва уларни қазиб олиш.
Ернинг узоқ муддат геологик тараққиёти даврида айрим элементлар, ернинг айрим жойларида турли минераллар шаклида тўпланиб қазилма бойликлар, конлар ҳосил қилади. Қазилма бойликларининг қиммати, улардан хом ашё сифатида фойдаланиш: уларнинг халқ хўжалигида қай даражада фойдалилиги, қайта ишлаш технологиясининг тараққиёт даражаси, унинг қазилма таркибидаги концентрацияси, захираси, таркибида фойдали компоненти бўлган бирикманинг характери, қазиб олишнинг осон ёки қиёинлиги ва бошқа шу каби кўрсаткичларга боғлиқ бўлади. Бу кўрсаткичлар фан ва техника тараққиёти, халқ хўжалигининг тараққиёти ҳамда талаб ва эҳтиёжларга қараб ўзгариб туради. Кимё саноатининг тараққиёт тарихида кўпгина фактлар маълумки, бир вақтлар саноат чиқиндиси бўлган моддалар кейинчалик, муҳим қимматбаҳо хом ашёга ёки тайёр маҳсулотга айланган. Масалан: ўтган асрнинг охирларида ош тузи сильвинит (KCl • NaCl) минералини қайта ишлаб олинар эди. Илгари калий хлорид тузи эса, чиқинди сифатида ташларди. Ҳозирги пайтда эса калий хлорид олиш учун сильвинит қайта ишланади, (чунки KCl муҳим минерал ўғит сифатида ишлатилади) ва NaCl эса чиқинди сифатида ташланади. Кўпгина сийрак элементлар илгари ишлатиш соҳалари бўлмаганлиги учун ёки уларни етарли миқдорда олиб бўлмаганлиги сабабли фойдали қазилма таркибидан асосий элемент олингач, қолганлари чиқинди сифатида ташлаб юборилган. Ҳозирги кунда эса, уларни атом энергетикаси, микроэлектроника, радиотехника, телетехника, космик техника соҳаларида кенг қўлланиш соҳалари очилгач, уларга бўлган талаб ва эҳтиёжнинг ортганлиги сабабли уларнинг саноат ишлаб чиқаришини йўлга қўйилади. Қаттиқ минерал хом ашёларни саноатда, унинг ер юзасига яқин ёки чуқурликда жойлашганлигига қараб очиқ ёки ёпиқ усулда қазиб оладилар. Очиқ усулда оҳактош, гипс, қум, бентанитлар, тупроқ, гранит, мармартош, қурилиш тошлари, сочма олтин, платини, олмос, баъзи кўмир конларидан (масалан: Канско – Ачинский - Россия) кўмир, рудалар, апатитлар ва бошқалар қазиб олинади. Ёпиқ усулда ер остида: шахталарда, рудникларда, конларда қазиб олиш ишлари олиб борилади. Шаҳталарда кўмирнинг ҳар хил турлари, рудникларда металл рудалари ва фосфорит ҳамда аппатитлар, конларда эса тузлар қазиб олинади. Нефть ва газ эса махсус нефть ёки газ саноати корхоналаридан олинади. Фойдали қазилма бойликларни очиқ усулда олиш, ёпиқ усулга нисбатан катта устунликка эга, чунки очиқ усулда механизацияни кенг қўллаш қудратли қазиб олувчи ускуналарни ўрнатиш меҳнат шароитини яхшилаш мумкин бўлади. Натижада очиқ усулда меҳнат унумдорлиги 2-6 мартагача, қазиб олинган маҳсулотнинг тан нархи эса 2-3 мартагача ёпиқ усулдагига нисбатан кам бўлади. Аммо очиқ усулнинг ҳам ўзига яраша камчиликлари бўлади. Бу усул атроф муҳитга салбий таъсир этади, тупроқнинг унумдор қисмини йўқотади, сув режимини бузади, тупроқ эрозиясига олиб келади, ҳаво, сув ҳавзаларининг конга яқин бўлган қишлоқ ва шаҳарлар атмосферасини чанглилик даражасини оширади. Ўзбекистонда 1930 йилгача кимёвий хом ашё манбалари йўқ эди, ҳали очилмаган, ер қаърида яшириниб ётарди. 1930 йиллардан кейин республикамиз территориясида геологик қидирув ишлари қизғин бошлаб юборилганлиги муносабати билан бирин – кетин турли хом ашё манбалари, қазилма бойликлар очила бошланди. 1931 йилда топилган Олмалиқ мис кони Ўзбекистонда рангли металлургия саноатининг пайдо бўлишига олиб келди. Кейинчалик ангрен кўмир кони (1941 йилда топилди) Олтинтопган қўрғошин ва рух кони (1948 йилда топилди) вольфрам, алюминий, висмут, симоб, сурма, нефть, газ, мармар, фулюорит, магний рудалари, олтингугурт, ош тузи, калийли тузлар, каолин, бентонит, безак тошлари: феруза, оникс, хольцедон, амитист ва бошқа конлар топилди. Республикамиз мустақил бўлгандан сўнг кимё саноати кенг ривожланди. Бир канча янги завод ва корхоналар курилиб ишга туширилди. Масалан: 1991 йилда Тошкент вилоятида “Медиз” заводи (бир марта ишлатиладиган шприцлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган), 1994 йилда Самарқанд, Навоий ва Бухорода мармар ва гранитни қайта ишлаш қўшма корхоналари ташкил этилди. 1995 йилдан бошлаб Фарғона нефтни қайта ишлаш бирлашмаси нефть ва газ конденсатини қайта ишлай бошлади. 1998 йилда ушбу корхона реконструкция қилингач 27 хил нефть маҳсулотлари бера бошлади. 1997 йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қурилиб ишга туширилди. 1998 йилда Бухорода “Гуфик - Авиценна” Бухоро Ҳиндистон қўшма фармацевтика корхонаси, 1999 йилда Навоий вилояти ҳудудида (Томду тумани) Қизилқум фосфорит заводи ишга туширилди, Шўртанда полиэтилен ишлаб чиқариш заводи, Шуртан газ комплекси қурилиб ишга туширилди (Қашқадарё вилоятида). Республика олтин, кумуш, уран, мис, молибден, рух, вольфрам, сингари қимматбаҳо ва нодир металлар захираси бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ўзбекистон ҳудудида 30 та олтин кони борлиги аниқланган. Бу конларнинг умумий захираси 4 минг тоннадан ортиқдир. Республикамизнинг топилган газ захираларида 2 триллион м3 га яқин газ, кўмир конларида – 2 млрд. тоннадан зиёд кўмир, 350 млн. тоннага яқин нефть заҳиралари мавжудлиги аниқланган. Шу кунгача республикамизда ҳаммаси бўлиб 95 хилдан ортиқ хом ашё конлари очилган ва улар 700 та конларда жойлашган. Улар асосида ҳозирги вақтда фойдаланилаётган 370 та шахта конлардан ҳар йили 200 млн. т. гача хом ашё қазиб олинмоқда. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling