5 Газсимон хом ашёларни бойитиш.
Газсимон аралашмалар қуйидаги усуллар ёрдамида ажаратилади:
Кетма-кетлик билан конденсациялаш (секинлик билан хароратни пасайтириб, босимни эса ошириб бориш орқали газларни суюқ ҳолга ўтқазиш).
Суюлтирилган газлар аралашмасини кетма-кетлик билан буғлантириш ёки ректификациялаш.
Абсорбциялаш ва десорбциялаш.
Адсорбциялаш ва десорбциялаш.
Кетма-кетлик билан конденсациялаш усули газлар аралашмаси компонентларининг суюқланиш хароратлари ҳар хиллигига асосланган. Бу усул билан қаттиқ ёқилғиларни кокслашда (фойдаланилади). Ҳосил бўлувчи учинчи маҳсулотларни, табиий газни, нефтни қайта ишлашда ҳосил бўлган газлар қайта ишланади. Кенг қўлланиладиган усуллардан бири абсорбцион – десорбцион усулдир. Бу усулда газ аралашмаси таркибидаги компонентлардан бири совуқ ё эритувчида танлаб юттирилади. Сўнгра абсорбцияланган газ эритмани қиздириш йўли билан ажратиб олинади. Абсорбцион – десорбцион қурилма схемаси 9-расмда берилган. Бунда абсорбловчи суюқлик аввал абсорберни суғоради, унга қарама – қарши оқимда эса, остдан газлар аралашмаси киритилади. Абсорбциялаган суюқлик иссиқ алмаштиргичга оқиб ўтади ва анча иссиқ десорбернинг теппасидан сачратилади. Ундан газ ажралиб чиққач десорбердан эритувчи аввал иссиқ алмаштиргич орқали ўтиб совуйди. Сўнгра совутгич орқали совуб, яна абсорберга келади. Шундай қилиб, эритувчи суюқлик кетма-кет бир неча марта айланади (циркуляцияланади). Бу усулда газларни этаноламининг сувдаги эритмасидан фойдаланиб, H2S, CO2, SO2 лардан тозаланади. Масалан, рангли металлургия газларидан SO2 ни ажратиб олишда, кокс газларидан хом бензолни, турли углеводородларни ажратиб олишда ва бошқалар.
Адсорбцион – десорбцион усулда аралашмалар қаттиқ адсорбентга юттириб ажратилади. Бу усул абсорбцион – десорбцион усулдан адсорбентнинг агрегат ҳолати билан фарқ қилади.
3 MAVZU КИМЁ САНОАТИДА СУВ
Do'stlaringiz bilan baham: |