Iqtisodiyotimizda so‘nggi yillarda Vazirlar Mahkamasining 13 fevral 2009-yildagi majlisida ta’kidlaganidek
Download 1.62 Mb.
|
kimyo oziq ovqat
4 Суюқ хом ашёларни бойитиш.
Суюқ аралашмаларнинг (эритмалар) таркибидаги моддаларни буғлантириш, музлатиш, тўйинтириш, компонентларни чўкмага тушириш, экстрекциялаш ёки ретификациялаш орқали ажратадилар ёки концентрлайдилар. Буғлантириш, кислоталар, асослар, тузларни ва минерал ўғитларни таркибидаги сувни йўқотиш учун қўлланилади. Музлатиш билан одатда қиш пайтларида табиий шўробалар концентрланади. Кўпгина кимёвий ишлаб чиқаришларда дастлабки ва айланма эритмалар фойдали компонентлар билан тўйинтирилади. Масалан, табиий шўробаларда ош тузини эритиб тўйинтирилади ва сода ишлаб чиқариш учун дастлабки ашё сифатида фойдалнилади. Глинозём ишлаб чиқаришда ош тузи электролизида айланма эритма тўйинтирилади. Компонентларни чўкмага тушириш учун эритмаларга чўктирувчи реагентлар қўшилади, натижада кимёвий реакция бориб ёки асосий компонент, ё бегона аралашмалари кристалл ҳолда чўкмага тушади. Ёки эритмадаги каллоид аралашмаларни, полимерларни каогуляцияга учратади ва чўктиради. Бу усулдан минерал тузлар, органик моддалар ишлаб чиқаришда полиметалл рудаларни қайта ишлаб рангли металларнинг концентратларини олишда кенг фойдаланилади. Нефть кимёси ишлаб чиқаришида ва органик синтезда суюқ аралашмаларни ажратишда, асосан, суюқликларда экстракциялаш ва ректификациялаш кенг қўлланилади. Суюқликларда экстракциялаш бир-бири билан аралашмайдиган суюқликлар ёрдамида эритма таркибидаги компонентларда бирини ёки бир нечтасини селектив (танлаб) эритиш орқали ажратилади. Бунда эритиб олувчи – селектив эритувчи эритма билан икки қатлам ҳосил қилади. Шундан фойдаланган ҳолда, улар ажратиб олинади, эритувчи ҳайдалади ва яна эритувчи сифатида ишлатилади, эритувчидан қолган моддалар эса аралашмалар сифатида алоҳида олинади. Масалан: нитробензол, фурфурол ёки бошқа қутбли эритувчилар ёрдамида сурков мойлари турли зарарли аралашмалардан тозаланади. Углеводородлар, спиртлар, альдегидлар, мой кислоталари ва бошқа кўпгина органик моддаларни ажратиб олишда экстракцияловчи модда сифатида диэтиль эфир, бензол, диметильформамид, хлороформ ва бошқалар ишлатилади. Ректификация, нефтьни қайта ишлашда ва органик моддалар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Бу усул моддаларнинг қайнаш хароратсининг ҳар хиллигига асосланган бўлиб, моддаларни тозалаш ва ажратиш махсус аппаратларда – ректификация минораларида олиб борилади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling