Ирригация ва мелиорация
Тузларнинг экинларга зарарлилик даражаси
Download 116.19 Kb.
|
33-maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тузлар NaCO
- Критик чуқурлик
- Қуритиш меъёри
- Мавзу бўйича саволлар
Тузларнинг экинларга зарарлилик даражаси
Тупроқ шўрланишини баҳолашда ундаги анион ва катионларнинг миқдори ва ўзаро нисбати хамда гипс мавжудлиги ҳисобга олинади. Шўрланишнинг анионлар нисбати бўйича: хлоридли типи: C1:S04> 2,5; сульфат-хлоридли типи: Cl:S04 = 2,5- 1,0; хлорид-сульфатли типи: C1:S04= 1,0- 0,3; сульфатли типи: C1:S04< 0,3 сульфат-(хлорид) гидрокарбонатли типи: HC03:S04> 1; НСО3:Cl > 1. Шўрланишнинг анионлар нисбати бўйича: натрийли: Na:Mg > 2; магний-натрийли: Na:Mg = 2 - 1; натрий-магнийли: Na:Mg= 1 - 0,5; магнийли: Na:Mg < 0,5. Тупроқларнинг шўрланиш бўйича таснифи Шўрланган майдонни ва шўр ювиш меъёрларини аниқлашда шўрланган тупроқларнинг соддалаштирилган таснифидан фойдаланилади
Критик чуқурлик Шўрланган ерларда тупроқ иккиламчи шўрланишининг олдини олиш учун сизот сувлар сатҳини шундай бир чуқурликда ушлаб туриш керакки, бу ҳолда вегетация давридаги ялпи сув алмашинуви (аэрация зонаси билан сизот сувлари зонаси ўртасидаги) манфий бўлиши керак. Бу қиймат Б. Б. Полынов тавсияси бўйича “Критик чуқурлик” деб юритилади. Критик чуқурлик қиймати: б у ерда: -ўсимликнинг илдизи озуқа оладиган (фаол) қатлам, м; -тупроқнинг капилляр кўтарилиш баландлиги, м. Сизот сувлари критик чуқурликда жойлашганда тупроқ шўрланмайди. Қуритиш меъёри Қуритиш меъёри қишлоқ хўжалиги экинларининг нормал ривожланиши учун ўсимлик илдиз қатламида ҳаво алмашинувини таъминловчи ва мақбул намликни ҳосил қилувчи сизот сувларининг жойлашган чуқурлиги ёки захи қочириладиган майдонларда қишлоқ хўжалиги ишларини олиб боришни таъминлайдиган сизот сувларининг жойлашган чуқурлиги. Ортиқча намиққан минтақада тупроқнинг механик таркиби ва ўсимлик турига қараб қуритиш меъёри қиймати 0,4–0,5 м дан 0,7–1,0 м гача, қурғоқчил минтақада эса шўрланган ерларда 1,8–2,8 м Мавзу бўйича саволлар Тупроқларнинг шўрланиш сабаблари нима ? Шўрланишнинг табиий омиллари нима? Шўрланишнинг сунъий омиллари нима? Бирламчи шўрланиш нима? Иккиламчи шўрланиш нима? Шўрнинг ўсимликка таъсири Экинларнинг туз таъсирига чидамлилиги Шўрланган тупроқлар турлари Шўрхок ва шўртоб тупроқлар. Тупроқдаги захарли ва захарсиз тузлар. Тупроқларнинг катионлар бўйича турлари Тупроқларнинг анионлар бўйича турлари Тупроқларнинг шўрланиш даражаси бўйича таснифи. Критик чуқурлик нима? Қуритиш меъёри нима?. Download 116.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling