Ирригация ва мелиорация
Download 116.19 Kb.
|
33-maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асс-нт. М.Чулиев КАРШИ
- Сунъий омил: Суғориш-хўжалик омиллари. Табиий омиллар: 1. Ё ғ ин
- . Геоморфологик шароитлар
ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ Мавзу: “Суғориладиган ерларнинг шўрланиш сабаблари. бирламчи ва иккиламчи шўрланиш. тузлар ва уларнинг антогонизми. тупроқнинг шўрланиш бўйича таснифи”. Асс-нт. М.Чулиев КАРШИ Мавзу: “Суғориладиган ерларнинг шўрланиш сабаблари. бирламчи ва иккиламчи шўрланиш. тузлар ва уларнинг антогонизми. тупроқнинг шўрланиш бўйича таснифи”. Маърузанинг режаси 1. Суғориладиган ерларнинг шўрланиш сабаблари. 2. Бирламчи ва иккиламчи шўрланиш. 3. Тузлар ва уларнинг антогонизми 4. Тупроқларнинг шўрланиш бўйича таснифи. Тупроқларнинг ортиқча намиқиш ва шўрланиш сабаблари: I. Табиий омиллар: Ёғин (қор ва ёмғир). Геоморфологик шароитлар Гидрологик шароитлар Гидрогеологик шароитлар II. Сунъий омил: Суғориш-хўжалик омиллари. Табиий омиллар: 1. Ёғин. Ёғадиган ёғин миқдорининг умумий буғланиш миқдоридан кўплиги (a > 1). Бу шароитда тупроқлар ортиқча намиқади ва ботқоқланади, аммо шўрланмайди, чунки кирим сувлари таркибида сувда эрийдиган тузлар деярли бўлмайди. 2. Геоморфологик шароитлар – ернинг рельефи. Бу ўринда ортиқча намиққан, шўрланган ерлар бўлиб, табиий зовурланмаган нишабсиз ерлар ҳисобланади. 3. Гидрологик шароитлар – маълум бир майдонларни ер усти (дарё, кўл) сувлари билан босиши. Бу ҳолда ер усти сувлари билан қопланган майдон ортиқча намиқади ва ботқоқланади, агар сув таркибида туз миқдори кўп бўлса, бу ерлар шўрланиши ҳам мумкин. Гидрогеологик шароитлар – сизот сувларининг ер остидаги харакати Сизот сувларининг ер ости ҳаракати натижасида ҳам ерларнинг шўрланиши намоён бўлади. Табиий омилларга, юқоридаги омиллардан ташқари, тупроқнинг механик таркиби, литологик қирқим таркиби ва ўсимлик ҳам мисол бўлади. Бундан ташқари, тупроқларнинг шўрланишига тузли тоғ жинсларининг шамол натижасида кўчиши ва туз тошларининг очиқликка чиқиб қолиши ҳам сабаб бўлади. Тупроқнинг табиий жараёнлар натижасида шўрланишига бирламчи шўрланиш деб айтилади. Қишлоқ хўжалиги экинларининг нормал ривожланишига тўсқинлик қиладиган миқдорда сувда осон эрийдиган тузи бўлган ҳар қандай тупроқ шўрланган тупроқлар дейилади. Download 116.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling