Ирригация ва мелиорация


Чидамлилик Экинларининг номи


Download 116.19 Kb.
bet3/4
Sana09.02.2023
Hajmi116.19 Kb.
#1180186
1   2   3   4
Bog'liq
33-maruza

Чидамлилик

Экинларининг номи

Хлор ионининг йўл қўйилган миқдори,%

жуда чидамсиз

Мош, ловия, нўхат, ёш беда

0,005-0,006

кам чидамли

Беда, картошка, терак, олма

0,008-0,015

сал чидамли

Ғўза (ингичка толали), сули, буғдой, маккажўхори, помидор, тариқ, арпа, тут

0,015-0,03

чидамли

Лавлаги, шабдар, оқжўхори, тарвуз, анор, ғўза, етмак, қўймия

0,03-0,05

анча чидамли

Кунгабоқар, шоли, қайрагоч, акация, қора саксовул

0,05-0,07




  • Шўрланган тупроқлар

  • Шўрхок ва шўрхоксимон тупроқлар.

  • Шўртоб ва шўртобли тупроқлар.

Ернинг устки қатламида сувда эрийдиган жуда кўп миқдорда тузи бўлган тупроқлар шўрхок тупроқлар дейилади
Таркибида тузлари оз бўлган, устки (0-30 см) қатламида туз тўпланадиган тупроқлар шўрхокли, ўрта ва остки (30-100 см) қатламида туз тўпланадиган тупроқлар шўрхоксимон тупроқлар дейилади.
Сингдирувчан комплексда жуда кўп натрий бўлган тупроқлар шўртоб ва шўртобли тупроқлар дейилади
Шўрхок тупроқларнинг турлари
Ҳўл шўрхоклар. Унинг сирти зич ва нам бўлиб, кўпинча қорамтир тусда бўлади. (гигроскопик тузлар – кальций хлорид , магнезиал тузлар)
Қатқалоқли шўрхоклар.Тупроқ юзасида туз қатқалоғи бор. Қатқалоқда оқиш тусдаги хлорид ва олтингугурт тузлари сиртга тепган бўлади.
Майин шўрхоклар. Устки қатлами лўппи массадан иборат бўлиб, юрганда оёқ бир оз ботиб кетади. Бундай қатлам кўп миқдорда туз, асосан, натрий сульфат таъсирида ҳосил бўлади.
Қора шўрхоклар. Ёмғир ёққанида ёки суғоришдан кейин бундай ерларда тупроққа сингиб кирмайдиган қора суюқлик кўлмаклари пайдо бўлади. Бунга сабаб тупроқда содани бўлишидир. Сода тупроқ гумусини эритади ва эритманинг ранги қораяди. Шунингдек, сода тупроқни чанглатиб (дисперсиялантириб) юборади ва уни деярли сув ўтказмайдиган қилади
Шўртоб тупроқлар

  • Тақир тупроқлар шўртоб тупроқларнинг алоҳида бир тури бўлиб, улар жазирама саҳро иқлим шароитида бунёдга келган.

Тупроқ эритмасида натрийли тузлар кўпроқ бўлса, тупроқнинг сингувчи комплексига натрий ионининг кириш жараёни рўй беради. Бу ион комплекс таркибидан кальций ионини сиқиб чиқаради.

  • Ҳар қандай тупроқда сувда эрийдиган тузлар маълум миқдорда бўлади. Уларнинг миқдори ортиқча бўлганида экинларнинг ўсишига, ривожланишига ва ҳосилдорлигига зарарли таъсир қилади. Тузлар ўсимликларга захарли ва осмотик таъсир кўрсатиши билан фарқланади. Тузлар кўпинча захарли таъсир қилади. С.Н.Рижов тупроқдаги эритмалар юқори осмотик босимининг салбий таъсир кўрсатишини аниқлади, юқори босим сувда эрийдиган тузларнинг кўпайиши туфайли юз бериб, бунда сув ва озиқа моддаларнинг ўсимликка шимилиши қийинлашади.

  • Тупроқда осон эрийдиган тузларнинг таркибини аниқлашнинг усули бу унинг сувли эритмасини тахлил қилишдир. Сувли эритмага захарли ва захарсиз тузлар ўтади. Захарли тузларга NaCl (ош тузи), MgCl2, Na2SO4(глаубер тузи), MgSO4, (ичимлик) сода, NaCO3 (кир сода), MgCO3 (магний карбонат) ва захарсиз тузларга Mg (HCO3) 2, СaCO3, (охак), Ca(HCO3) 2 и CaSO4 (гипс) киради. Хамма захарли тузларнинг эрувчанлиги юқори бўлади, бу эса уларнинг тупроқ ва ўсимликка салбий таъсирини белгилайди.

  • Ўзбекистоннинг суғориладиган тупроқлари шароитида Na ва Mg билан боғланган Cl ва SO4 анионлари энг захарлилари ҳисобланади.


  • Download 116.19 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling