Ирригация ва мелиорация


Download 116.19 Kb.
bet2/4
Sana09.02.2023
Hajmi116.19 Kb.
#1180186
1   2   3   4
Bog'liq
33-maruza

Сунъий омиллар:

  • Суғориш-хўжалик омиллари. Тупроқ фаол қатламини сунъий намлантириш, кўпинча, суғориш сувларининг фаол қатламдан пастга сизиб ўтишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, суғориш тармоқларида ҳам сувларнинг исроф бўлиш ҳоллари кузатилади. Бу сувлар сизот сувларига бориб қўшилиб, аксарият, кам табиий зовурланган ва сизот сув оқими ёмон суғориш майдонларида сизот сувлар сатҳининг кўтарилишига олиб келади. Шўр сизот сувларининг кўтарилиши тупроқларнинг ботқоқланишига ва иккиламчи шўрланишига олиб келади. Тупроқнинг сунъий жараёнлар натижасида шўрланишига иккиламчи шўрланиш деб айтилади.

  • Шўрнинг ўсимликка таъсири

  • Тупроқ шўрланган бўлса, уруғларнинг нам тортиши жуда секинлашади. Уруғ яхши униб чиқиши учун намлик зарур бўлган даражагача кўтарила олмайди. Шу сабабли уруғнинг униб чиқиши анча секинлашади ёки бутунлай униб чиқмайди.

  • Тупроқнинг шўрланиш даражасининг ортиши билан тупроқ эритмасининг осмотик босими ўсимликнинг сўриш кучидан ортиб кетади. Шу сабабли ўсимликларнинг сув ичиши қийинлашади. Тупроқнинг физиологик қуруқлиги деб аталадиган шароит вужудга келади. Бунда тупроқда намлик бўлишига қарамай, ўсимлик етарлича сув ича олмайди. Натижада, унинг ҳаёт фаолияти ёмонлашади, ривожланиши секинлашади.

  • Экинларнинг туз таъсирига чидамлилиги:

  • - ўсимликларнинг тури, хили, нави ва ёшига;

  • - тупроқнинг тури ва ундаги тузларнинг таркибига;

  • - тупроқнинг намлик даражасига;

  • - тупроқдаги озуқа моддалар миқдорига;

  • - жойнинг иқлимий шароитларига боғлиқдир.

  • Экинларнинг туз таъсирига чидамлилиги


    Download 116.19 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling