Ырта махсус, касб-щунар таълими тизими бош=арув органлари ва таълим муассасалари ращбар кадрларини аттестацияси учун намунавий


Миллий истикол гоясини ўкитиш, ўрганиш ва таргибот килиш ишларини самарали амалга ошириш йўллари кандай?


Download 432 Kb.
bet19/43
Sana18.06.2023
Hajmi432 Kb.
#1588707
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43
Bog'liq
Саволлар

54. Миллий истикол гоясини ўкитиш, ўрганиш ва таргибот килиш ишларини самарали амалга ошириш йўллари кандай?
Жавоб: Бу борада гояларни вужудга келиш этималогияси ва кузланган максадлари хамда натижаларининг тахлили мухим омил хисобланади. Ёшларимизнинг гояларни мафкуравий жихатларини англаб етишлари учун уларнинг билим даражалари ва тарихий, ижтимоий, иктисодий тараккиёт боскичларида ижтимоий фикрнинг шаклланиши ва гояларни бу борада тутган уринларини тушунтириш мухимдир. Миллий кадриятларимиз, урф-одатларимиз, ахлокий карашлармизнинг ахамиятига хам эътиборни кучайтириш, ахлокий тарбияда ислом дини маданиятининг урни накадар катта эканлигини унутмаслик лозим. Миллий узликни англаш жараёнига миллий гоя тушунчасини сингдириб бориш, улуг аждодларимизнинг маънавий меросларидан самарали фойдаланиш, уларни таргиб этиш лозим. Бунда тарихий обидалар, мукаддас кадамжолар, адабий ва илмий меросни урганиш мухим ахамият касб этади. Мафкуравий таъсирнинг замонавий услубларидан самарли фойдаланиш, кургазмали куроллар, тарихий хужжатлардан кенг фойдаланиш, якин утмиш давримиздаги мухим саналарни изохлаш, истиклолимизга кандай йул билан эришганлигимиз ва унинг учун олиб борилган курашни ёркин тимсолларда курсата олишимиз керак.
55. Ёшлар дунёкарашига тахдид солувчи гоялар, манбалар, уларнинг имкониятлари ва таъсир доираларини айтиб беринг.
Жавоб: Ёшларимиз онгига тахдид солувчи гоялар куйидагилар:
-гоявий бушлик даврида диний акидапарастлик, сиёсий, диний терроризм ва экстремизм куринишлари, ислом халифалигини тиклаш гояси (Вахобийлик, Хизбут-тахрир, Нурчилар, Акромийлар, Хизбаллах, Ал-Кайда, турли диний секталар ва хакозолар) каби гоялар ёшларимизнинг турли узгариш ва узини намоён килиш каби рухий кечинмаларидан фойдаланиб уларни уз домига тортморкда.
Манбалари: Гоявий - Миср Араб Республикаси, Саудия, Паластин, Сурия, Эрон ва Ирок каби ислом давлатларида ислом дини никоби остида шаклланган антиимпериалистик (АКШга ёки Россияга, умуман империк мохиятга эга булган дунёкарашга эга давлатларга карши) рухни вужудга келиши, бу гояни эркин таргиб этишга йул куйилганлиги ёки давлат микёсидаги мафкурага айланганлиги (Масалан: Мисрдаги «Ал-Азхар» унверситетида Вахобийлик таълимоти дарс сифатида утилади).
- молиявий – курол-ярог савдоси, наркобизнеснинг ривожланиши, масалан Афгонистон деярли 20 йилдан ортик давр мобайнида жанговор харакатлар олиб бормокда, бирон бир корхона ёки кишлок хужалиги махсулотлари етиштиришда иш олиб борилгани йук. Лекин у ерда етиштирилаётган наркотик моддалар микдор жихатидан биринчи уринни эгаллайди. Мана шу маблаглар эвазига курол – ярок сотиб олинмокда ва толибонлар мафкураси куллаб кувватланмокда. Араб амирларини нефть ва газ махсулотларини сотишдан келаётган маблаглар деярли назорат килинмайди, улар хохлаган одамини молиялаштиришлари мумкин. Усама Бин Ладин хам мана шундай молиявий манбаалар асосида сиёсий майдонга кириб келган.
Уларнинг имкониятларига келинса 2001 йил Нюь-Йорк ва Вашингтон шахарларида амалга оширилган террористик актлар куламини курадиган булсак, бенихоя катта потенцияга эга эканликларини гувохи буламиз.
Таъсир доираси ислом маданияти мавжуд булган худудларда уз таъсирини утказиш имконияти юкори хисобланади. Исломдаги тарикатлар, мазхаблар, акидаларга суянган холда одатий инсоний карашларимизни осонликча танкид килишлари ва ёшларимизни тез узларига огдириб олиш хусусиятлари мавжуд. Диний таълимотларимизни ёшларимизга етказишдаги куп вакт давом этган узилиш узининг нохуш натижасини бермокда. Бугунги кунда жамиятнинг исломлашуви нечоглик маънавий-ахлокий кадрчятларимизнинг тикланишига омил булиб хизмат килса, диний экстремистик карашларни хам ёшларимиз онгига кириб боришига туртки булиш эхтимоли мавжуд. Шу сабабли давлат тасарруфидаги – дунёвий таълим муассасаси буладими, диний мадрасса буладими бу борада изчил таълим – тарбия ишларини олиб боришлари такозо этилмокда.

Download 432 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling