Ырта махсус, касб-щунар таълими тизими бош=арув органлари ва таълим муассасалари ращбар кадрларини аттестацияси учун намунавий


Download 432 Kb.
bet38/43
Sana18.06.2023
Hajmi432 Kb.
#1588707
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
Саволлар

Жавоб: Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 4- октябрдаги «Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўгрисида»ги 400-сонли карорига асосан Республикада фаолият юритаётган деярли барча олий укув юртларида мухандия-педагоглар тайёрлайдиган факультетлар ташкил этилган, Ушбу олий укув юртларида академик лицей ва касб-хунар коллежлари ишлари буйича Проректор лавозимлари жорий этилган.
163. Психологик‑педагогик ташхис марказларининг максади ва вазифалари нимадан иборат?
Жавоб: 9-синф битирувчиларини АЛ ва КХК га йуналтиришда уларнинг билим даражаси, лаёкати ва иктидори каби рухий холатларини аниклашда, келгуси хаётларининг асосий манбаи булган касб танлашларида уларнинг ички имкониятларини аниклашда ёрдам курсатувчи хизмат хисобланади ва аникланган натижалар буйича уларга касбий йулланмалар беради.
164. Академик лицейларга укувчиларни кабул килиш тартибини айтинг.
Жавоб: Кабул жараёни Олий ва урта махсус таълим вазирлигининг 2003 йилдан «Акдемик лицейларга укувчиларни кабул килиш тартиби тугрисида»ги Низомга асосан амалга оширилади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланганидек Академик лицейларга 9-синф битирувчиларининг умумий сонига нисбатан 10 % ни камраб олиш лозим. Иктидорли укувчилар танлов асосида кабул килинадилар.
165. Урта махсус, касб-хунар таълими директорини тайинлаш кандай амалга оширилади?
Жавоб: Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Академик лицей ва касб-хунар коллежларига директорларни танлаш ва тайинлаш тугшрисида»ги Карорига асосан белгиланган тартибда танлов асосида амалга оширилади. Бунинг учун хар бир укув муассасасидаги буш, вакант жойга (уч ой олдин) расман танлов эълон килинади. Танловга бир ой колгунига кадар номзодларнинг хужжатлари кабул килинади. Ушбу хужжатлар худудий бошкармалар томонидан куриб чикилиб, лозим топилганлари Олий ва урта махсус вазирлигига такдим этилади. Белгиланган кунда номзодлар билан давлат комиссияси томонида сухбат уюштирилади ва тегишли карор кабул килинади. Директор этиб тайинланганлар Узбекистон Республикаси Президентининг «АЛ ва КХК лари директорларининг аттестацияси тугрисида»ги 2005 йил 28- февралдаги Р-2146-сонлив Фармойишига асосан хар икки йилда Давлат Комиссияси томонидан аттестация килинади. Аттестация натижаларига кура (йурикномада белгиланганидек) «лавозимига лойик» ёки «лавозимига нолойик» - деб карор кабул килинади.
166. Таълим муассасасининг укув аудиториялари ва фан хоналари белгиланган меъёрга мослиги кандай аникланади?
Жавоб: Таълим муассасаларининг укув аудиториялари ва фан хоналарини жихозлаш тугрисидаги Урта махсус, касб-хунар таълими томонидан тасдикланган меъёрий хужжатга асосан хоналардаги жихозларни таккослаш йули билан аникланади.
167. Касб-хунар коллежининг моддий техника таъминоти кандай амалга оширилади?
Жавоб: Худудий бошкармалар томонидан ажратилган бюджет маблаглари хисобидан ва укув муассасасининг махсус хисобидан сметага киритилган маблаглар хисобидан амалга оширилади.
168. Таълим муассасаларида курилиш, капитал реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга оширишда махаллий хокимиятнинг асосий вазифаси нималардан иборат?
Жавоб: Укув муассасаларида курилиш ёки копитал реконструкция ишлари бошланишидан олдин худудий хокимиятлар томонидан уларнинг кувватига мувофик маблаг ажратилади. Реконструкция ва янги курилиш ишларини пудратчи ташкилотга топширишдан олдин Хокимиятлар томонидан тендр савдолари утказилади. Тенрд савдоларида ютиб чиккан пудратчи ташкилот томонидан зарур булган барча хужжатлар (лойиха-смета хужжатлари) тайёрланади. Хокимият томонидан янги курилиш хамда реконструкция булаётган коллежлардаги ва акдемик лицейлардаги олиб борилаётган ишлар назорат килиб борилади.
169. Якуний назорат нима, у качон ва кимлар томонидан амалга оширилади?
Жавоб: Якуний назорат укитилаётган фан учун белгиланган соатлар якунига кура фан укитувчиси томонидан укувчилардан олинади. Якуний назорат ёзма иш тарзида хам олиниши мумкин.
170. Касб-хунар коллежларига укувчиларни кабул килиш тартибини тушунтиринг.
Жавоб: Кабул тартиби Олий ва урта махсус таълим вазирлигининг 2003 йилдан «Акдемик лицей ва касб-хунар коллежларига укувчиларни кабул килиш тартиби тугрисида»ги Низомга асосан амалга оширилади. Низомда белгиланган хужжатлар (коллеж директории номига ариза, 9-синфни битирганлиги тугрисида шаходатнома, расм, тиббиёт ва турар жойидан маълумотномалари, ташхис гувохномаси) суралади.

Download 432 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling