Қисқача методик кўрсатмалар


Download 103.7 Kb.
bet1/8
Sana17.10.2023
Hajmi103.7 Kb.
#1707071
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу


2-амалий машғулот (4-соат)
Mavzu. Statistik jamlash va guruhlash. Statistik jadval va grafiklar


Қисқача методик кўрсатмалар
Статистик изланишнинг биринчи босқичи - статистик кузатишда объект ҳақида маълумотлар тўпланади. Бу тўпланган маълумотлар кузатиш бирликларини ифодалаб кузатиш объекти тўғрисида тушунча бермайди.
Эндиги вазифа олинган маълумотларни умумлаштириш, маълум тартибга солиш билан улар асосида бутун статистик тўпламни ва уни ташкил этувчи қисмларини ифодалашдан иборатдир. Бу ишлар статистик изланишнинг иккинчи босқичи статистик жамлаш жараёнида амалга оширилади.
Статистик жамлаш тор ва кенг маънога эга. Агар тўпламнинг умумий кўрсаткичларигина аниқланса, тор маънодаги жамлаш, жадваллар ва гуруҳлар тузиб, ўрганилаётган ҳодисаларнинг хусусияти ва қонуниятлари тўлиқ ўрганилса кенг маънодаги жамлаш дейилади.
Гуруҳлаш жамлашниг илмий асоси ҳисобланади. Тўпланган бирламчи статистик маълумотлар муҳим белгилар асосида гуруҳланиб ўрганилмаса, текширилаётган ижтимоий-иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг ички боғланишлари ҳамда қонуниятлари тўлиқ очилмай қолаверади.
Статистик гуруҳлаш деганда, ижтимоий - иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни, уларнинг муҳим белгилари асосида бир турдаги гуруҳларга ажратиш тушунилади.
Гуруҳлашни тўғри ва илмий асосда ташкил этиш кўп жиҳатдан гуруҳлаш белгиларини қандай танлаб олишга боғлиқдир.
Белгилар, статистик изланишнинг мақсади ва вазифалари нуқтаи назаридан муҳим ва муҳим бўлмаган, ифодаланишга қараб эса миқдорий ва атрибутив белгиларга бўлинади.
Гуруҳлашни амалга оширишда қуйидаги ишлар кетма - кетлигига амал қилиш зарур:

  1. Гуруҳлаш белгисини аниқлаш.

  2. Гуруҳлар сонини аниқлаш.

  3. Гуруҳлар интервал узунлигини ҳисоблаш:

h  ( X мах X мin )/ n

  1. Гуруҳларнинг қуйи ва юқори чегараларини аниқлаш.

  2. Ишчи жадвалларни тузиш.

  3. Гуруҳлаш белгисига баҳо берувчи кўрсаткичлар тизимини аниқлаш.

  4. Якуний жадвални тузиш.

  5. Якуний жадвални иқтисодий таҳлил қилиш.

Оммавий ижтимоий - иқтисодий ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни тушуниш осон бўладиган ва ихчамлашган кўринишда ёзишга статистик жадвал дейилади. Статистик жадвал сонлар жойлашадиган қатор ва устун чизиқлари кесишмасидан ҳосил бўлади.
Эганинг тузилишига қараб статистик жадваллар уч турга бўлинади: оддий, гуруҳ ва комбинацион.
Масала. Саноат тармоқларидан бирига қарашли 20 та заводнинг иш фаолияти тўғрисида қуйидаги маълумотлар берилган. Ушбу маълумотларга асосланиб асосий ишлаб чиқариш фондлари билан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ўртасидаги боғланишни ўрганиш вазифаси мақсад қилиб қўйилган.

Заводлар тартиб №

Асосий фондларнинг
ўртача йиллик қиймати

Ўртача рўйҳатдаги
ишчилар сони (киши)

Жорий йилда ишлаб чиқарилган маҳсулот (млн.дол.)

1

7,0

380

9,6

2

2,0

220

1,5

3

3,9

460

4,2

4

3,3

395

6,4

5

2,8

280

2,8

6

6,5

580

9,4

7

6,6

200

11,9

8

2,0

270

2,5

9

4,7

340

3,5

10

2,7

200

2,3

11

3,0

310

1,4

12

3,1

635

2,5

13

3,1

310

3,6

14

5,6

450

8,0

15

3,5

300

2,5

16

4,0

350

2,8

17

1,0

330

1,6

18

7,0

260

12,9

19

4,5

435

5,6

20

4,5

505

4,4

Дастлаб, гуруҳлаш белгисини танлаб оламиз. Гуруҳлаш белгиси қилиб - асосий ишлаб чиқариш фондларининг қийматини оламиз. Бу белги асосида тенг интарвалли гуруҳларни тузамиз. Агар гуруҳлар сонини 4 та деб олсак, у ҳолда интервал узунлиги h + 1.5 млн. долларга тенг бўлади:
h ( Xмах Xмin ) (7,0 1,0) 6 : 4 1,5
млн.дол

n 4

Энди гуруҳларнинг қуйи ва юқори чегараларини аниклаймиз: I гуруҳ Хmin - ХminҚh


II гуруҳ Хmin+h - Xmin+2h
n гуруҳ Хmin+(n-1)h - Xmin+nh

Download 103.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling