Қисқартирилган номлар
Download 0.86 Mb.
|
ХҚ-2018-2019-Мажмуа
ЦЕЛИКЛАРНИ ҚАЗИБ ОЛИШ
Фойдали қазилма конини қазиб олиш лойиҳасида целикларни қазиб олишнинг мақсадга мувофиқлиги, муддати ва қазиб олиш усуллари аниқланади. Конни қазиб олиш лойиҳасида қолдирилиши кўрсатилмаган целикларни қазиб олиш шахта, коннинг бош муҳандиси тасдиқлаган махсус лойиҳа асосида амалга оширилади. Конни қазиб олиш лойиҳасида қолдирилиши кўрсатилган тўсиқ, сақловчи, таянч ва бошқа целиклар ўрнатилган тартибда, тасдиқланган лойиҳа бўйича амалга оширилиши керак. Айрим ҳолатларда, қулай кон-техник шароитларида, рудани тозалаб қазиб олганда ҳосил бўлган очиқ бўшлиқли ва мустаҳкамлагичлар ўрнатилган тизимларда қолдириладиган тартибли, алоҳида жойлаштирилган целикларни қисман ва тўлиқ қазиб олишга рухсат берилади. Алоҳида жойлаштирилган целикларни қазиб олиш (қисман ёки тўлиқ) кўпинча шахта стволи томон қараб амалга оширилади. Алоҳида жойлаштирилган целикларни қазиб олишнинг хавфсиз ва кам харажатли усулини аниқлаш мақсадида керакли илмий-тадқиқот ва тажриба ишлари амалга оширилиши ва уларнинг натижалари бўйича махсус лойиҳа ишлаб чиқилиши керак. Тасмасимон целикларни қазиб олишни қуйидагича усуллар билан амалга оширишга рухсат этилади: а) камералар тўлдиргичлар билан тўлдирилганда нимқават ва қатламлаб қазиб олиш тизимлари билан; б) агарда ёнма-ён жойлашган камералар қулатиш натижасида тўлган бўлса, қаватлараро целикларни қатламлаб ва нимқават қулатиш тизимлари билан; в) тўлдирилмаган камераларда қаватлараро ва камералараро целикларни ёппасига қулатиш билан. Рудани қамраб олган тоғ жинслари нисбатан турғун ва камбағал рудаларда бу усул қўлланилиши мумкин. Блокда ҳамма целиклар бир вақтда қулатилиши керак; г) камералари магазинлаштирилган рудалар билан тўлдирилган камералараро ва қаватлараро целикларни қулатиш (бир вақтда ёки кетма-кет юқоридан пастга қараб магазиндан рудани чиқарилиши бўйича) билан. Бу усулни рудани қамраб олган тоғ жинслари кечикиб қулаш ва руданинг юқори сифатсизланиши рўй бермаган шароитда қўллаш мумкин; д) камералар ўзи қотувчи тўлдиргичлар билан тўлдирилганда, нимқават штреклар, рудани етказишни портлатиш кучи билан амалга ошириш, рудани магазинлаштириш ва бошқа тизимлар билан; ер юзаси бузилишига йўл қўймаслик зарурияти бўлса ёки қимматбаҳо рудаларни қазиб олишда, тўлдиргич билан тўлдирилган, мустаҳкамлагич ўрнатилган ва тўлдиргич билан тўлдирилган тизимлар билан. Бўш камераларга камералараро икки целикни ва қаватлараро целиклар узунлиги уч камера узунлигига тенг камералараро ва қаватлараро целикларни ёппасига қулатишга рухсат берилади. Қулатилган участкани иккинчисидан ажратиб турувчи камералараро целикларни қулатиш тизимлари билан қазиб олиш керак. Камералараро ва шип целикларини ёппасига қулатишдан олдин юқори қават камера таги ва гирдоби горизонти целикларини нимқават қулатиш тизимини қўллаб қазиб олиш тавсия қилинади. Гирдоб горизонти целиклари ва штрек усти целиклари қатламлаб ёки нимқават қулатиш тизимларини қўллаб қазиб олинади. Агарда, пастки қаватдаги ишлар бажарилаётган вақтда, ташиш горизонтини сақлаб туриш зарурияти бўлса, штрек усти целиги пастки қават шипи целиги билан бирга қазиб олинади. Шип целиги қуйидаги усулларнинг бири билан қазиб олинади: а) бўш камераларга камералараро целикларни ёппасига қулатаётган бир вақтда; б) магазинлаштирилган (ёппасига магазинлаштирилганда) рудага ёппасига қулатиш билан; в) юқори горизонт қулатилган тоғ жинслари билан ёки қуруқ тўлдиргич билан синчиклаб шип целигигача тўлдирилган камераларда қатламлаб ёки нимқават қулатиш тизимлари билан; г) камера (блок) ларни қазиб олишда қўлланилган, мустаҳкамлагич ўрнатилган ва тўлдиргич билан тўлдирилган тизимлар билан. Тўсиқ, ҳимояловчи целикларни, шахта майдонини қазиб олиш тамом бўлаётганда ёки уларни келажакда сақлаб туриш зарурияти бўлмаганда, юқорида баён этилган усулларнинг биронтасини қўллаб қазиб олинади. Ёнғиндан хавфли конларда тасмасимон целикларни ушбу ТФҚ 17-бобида баён этилган талабларга риоя қилган ҳолда қулатиш тизимлари билан қазиб олинади. Целикларни ҳар хил тизимлар билан қазиб олганда ушбу ТФҚ 10-бобида баён этилган талабларга риоя қилинади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling