Қисқартирилган номлар


ЯҚИН ЖОЙЛАШГАН РУДА ЖИСМЛАРНИ ҚАЗИБ ОЛИШ


Download 0.86 Mb.
bet25/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ЯҚИН ЖОЙЛАШГАН РУДА ЖИСМЛАРНИ ҚАЗИБ ОЛИШ
Яқин жойлашган руда жисмлари деб қазиб олинаётган қават чегарасида биттасининг қазиб олиниши иккинчисининг хавфсизлиги ва кам харажат билан қазиб олинишига салбий таъсир кўрсатадиган руда жисмларига аталади.
Яқин жойлашган руда жисмларини алоҳида ёки биргаликда қазиб олишнинг мақсадга мувофиқлиги, ҳамда алоҳида қазиб олинганда қазиб олиш тартиби ва хавфсизлиги махсус лойиҳада ҳал қилинади.
Рудани қазиб олиш жараёнида яқин жойлашган руда жисмлари аниқланса, уларни биргаликда ёки алоҳида қазиб олиш мақсадга мувофиқлиги ва хавфсизлик бўйича керакли чоралар бош лойиҳалаш ташкилоти билан келишилган, корхона бош муҳандиси тасдиқлаган, махсус лойиҳада ҳал қилинади.
Яқин жойлашган руда жисмларини алоҳида ёки биргаликда қазиб олиш кон-техник шароитларига мос равишда ушбу ТФҚ 10-бобида баён қилинган талабларга риоя қилган ҳолда қазиб олиш тизимлари билан қазиб олинади.
Яқин жойлашган руда жисмларини алоҳида қазиб олишда оралиқдаги пуч тоғ жинслари қалинлиги 2,5 метрдан кам бўлганда бу қатламчанинг йўқотилиши рудани тозалаб қазиб олиш жараёнида амалга оширилади.
Эслатма: Яқин жойлашган руда жисмларини рудадан тозаланган очиқ бўшлиқли тўлдиргич билан тўлдириш тизимларида оралиқ пуч тоғ жинслари қалинлиги 2,5 метрдан кам бўлса ҳам алоҳида қазиб олишга рухсат берилади.
Бу ҳолатда рудадан тозаланган очиқ бўшлиқли тизимларда руданинг массивдан ажратилиши кетма-кет ва руда ҳамда пуч тоғ жинсларини блокдан чиқариш алоҳида олиб борилади.
Тўлдиргич билан тўлдириш ва мустаҳкамлагичли тизимларида рудани тозалаб қазиб олиш пайтида ҳамма руда жисмлари қазиб олиш жойлари паст-баландлиги бир хил бўлиши ва пуч тоғ жинслари қатламчаларини рудани тозалаб қазиб олгандан кейин бузилиши ва уларни тўлдиргич сифатига қолдириши керак.
Яқин жойлашган руда жисмларини магазинлаштирилган тизимни қўллаб, алоҳида қазиб олганда, рудани массивдан ажратиш жараёни тамом бўлгандан кейин, рудани блокдан чиқарилиши энг жадал равишда олиб борилиши керак. Яқин жойлашган руда жисмлари юза сатҳи рудани массивдан ажратиш ва блокдан чиқаришнинг ҳамма босқичларида бир хил бўлиши керак.



Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling