Қисқартирилган номлар


Х БЎЛИМ ЖИҲОЗЛАРНИ САҚЛАШ ВА ТАЪМИРЛАШ


Download 0.86 Mb.
bet57/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

Х БЎЛИМ
ЖИҲОЗЛАРНИ САҚЛАШ ВА ТАЪМИРЛАШ

Ҳар бир корхона ишнинг ҳалокатсиз олиб борилишини таъминлаш учун кончилик лаҳимларини, жиҳозларини, биноларини, иншоотларини, йўл хўжалигини соз ва хавфсиз ҳолатда сақлаши, ҳамда уларни ўз вақтида таъмирлаши керак.


Ҳамма жиҳозлар ҳисобга олиниши ва махсус журналларда қайд этилиши ва ҳар бири ўзининг инвентар рақамига эга бўлиши керак.
Жиҳозлардан фойдаланиш ва таъмирлаш йўриқномасига мос равишда, уларни сақлаш ва таъмирлаш амалга оширилади. Кузатиш ва таъмирлаш натижалари махсус журналларда қайд қилинади.
. Таъмирлаш ишларининг ташкиллаштирилиш характери, ҳажми ва давомийлигига қараб режали, олдини олиш (жорий ва капитал) ва режадан ташқари (ҳалокат) турларига бўлинади.
Режали, олдини олиш таъмирлаш кон, шахта, карер бош механиги тасдиқлаган календар жадвали бўйича амалга оширилиши керак.
Жиҳозларни техник ҳолатини соз равишда сақлаб туриш учун қуйидаги таъмирлаш воситалари мавжуд бўлиши керак:
а) жиҳозларни ишчи жойида мой билан тўлдириш, мойлаш ва ювиш учун махсус машиналар;
б) жиҳозларнинг жорий таъмирини бажарувчи кўчма, доимий электр механик таъмирлаш устахонаси;
в) бирлашма, трест ва комбинатларда жиҳозларни агрегат қисмларини таъмирини таъминловчи марказий механик таъмирлаш устахоналари;
Агрегат ва айрим қисмлари махсус заводлар ёки шу жиҳозни ишлаб чиқарувчи заводлар томонидан етказиб берилиши керак.
Эслатма: Жиҳозларнинг агрегат айрим қисмларини таъмирлашни мухсус пудратчи ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Жиҳозларни таъмирлаш, таркиби малакали ишчилардан ташкил топган махсус бригадалар томонидан амалга оширилиши керак.
Таъмирлашдан чиққан жиҳозларнинг ҳамма қисмлари тўлиқ жойига қўйилган ва жиҳозни қабул қилиб олувчи цех ёки участка вакили қатнашган ҳолда стендда ёки ишлаб чиқариш шароитида юклама остида синовдан ўтказилган бўлиши керак.
Ёқилғи-мойлаш материаларини сақлаш ва ўзи юрар жиҳозларга ёқилғи қуйиш учун “Ер ости конларида ўзи юрар (релссиз) жиҳозларни хавфсиз қўллаш” йўриқномасига мос равишда ёқилғи қуйиш станциялари ташкил қилинади.
Ўзи юрар жиҳозларни таъмирлаш учун кўтариш механизмлари, металга ишлов берувчи керакли станоклар билан жиҳозланган, ер ости таъмирлаш пунктлари ташкил қилинади.
Эслатма: ечиб олинган пновмо ғилдиракларни ҳаво билан тўлдиришни, ишнинг хавфсизлигини таъминловчи, махсус мосламалар билан жиҳозланган, шу ишларни бажариш учун ажратилган, жойда амалга оширилади.
Ички ёнилғи двигателлари ўрнатилган ўзи юрар жиҳозлар учун “Ер ости конларида ўзи юрар (релсси) жиҳозларни хавфсиз қўллаш” йўриқномасига мос равишда турар ва ювиш жойи ташкил қилинади.


Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling