Қисқартирилган номлар


БАШОРАТЛАШТИРИШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА МЕҲНАТНИНГ ТАШКИЛЛАШТИРИЛИШИ


Download 0.86 Mb.
bet54/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

БАШОРАТЛАШТИРИШ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА МЕҲНАТНИНГ ТАШКИЛЛАШТИРИЛИШИ.


БАШОРАТЛАШТИРИШ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ

Фойдали қазилма конларини қазиб олишда ишлаб чиқаришни ташкиллаштирилиши корхона техник лойиҳасига мос равишда ва буюртма, режаларни бажариш учун керакли кончилик лаҳимларни ўтиш, очиш, тўлдиргич ишларини, рудани миқдори ва сифати бўйича қазиб олишни бир маромда олиб боришни таъминлаши керак.


Ҳар бир корхона ишлаб чиқаришни бошқариш учун замонавий тузилишга эга бўлиши керак.
Кон, шахта, карер кончилик участка ва ёрдамчи ер усти ва ер ости хизматларига бўлинади. Кончилик участка ва ёрдамчи хизматлар сони, ишнинг ҳажмига, кон-техник шароитига лойиҳада қабул қилинган конни қазиб олиш технологиясига мос равишда аниқланади.
Кончилик участка ва хизматлар сони, уларнинг ҳудудий ва техник чегаралари кон, шахта, карер раҳбарияти томонидан аниқланади.
Участка ва ёрдамчи хизматларнинг вазифалари, раҳбариятнинг қайси бўғинига бўйсуниши, ҳамда мансабдор шахсларнинг вазифалари қоида, қонунлар ва мансаб йўриқномалари билан белгиланади.
Участка (цех ва бўлим) бошида кон, шахта, карер бошлиғи ва бош муҳандисига бевосита бўйсундирилган участка бошлиғи туради.
Участка бошлиғига смена бошлиғи (кончилик устаси) ва участка механиги (электр механиги) бўйсунади. Ундан ташқари, назорат вазифаларига аралашмаслик шарти билан, участка маркшейдери ва геологи бўйсунади.
Смена бошлиғи (кончилик устаси) шу сменада ишлайдиган ишлаб чиқариш бригада ва ишчиларнинг бевосита бошлиғидир.
Ҳар бир кон, шахта, карер учун ижтимоий ривожланиш, комплекс механизатциялаштириш ва автоматлаштириш режаси бўлиши керак. Режада қуйидагилар бўлиши лозим:
а) ҳамма бор жиҳозлардан самарали фойдаланиш;
б) янги технология, жумладан компьютер технологияси ва техникани тадбиқ этиш;
в) ишлаб чиқариш жараёнлари механизатциялашнинг тизимлиги;
г) ишлаб чиқаришни автоматлаштириш;
д) меҳнатни ташкил қилишнинг замонавий шакллари;
е) меҳнат хавфсизлигини ошириш;
ж) меҳнатнинг санитар гигиена шароитларини яхшилаш;
з) меҳнаткашалрнинг маданий-маиший шароитини яхшилаш.
Кон, шахта, карерларда ишлаб чиқаришни ташкил қилишда, ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишлаб чиқариш ва меҳнатнинг йиллик ва ойлик режалари асос бўлади.
Кон, шахта, карернинг ишлаб чиқариш ва меҳнат бўйича ойлик режаларини юқори хўжалик ташкилоти режалаштирилган ойнинг бошланишига камида уч кун қолганда тасдиқлайди.
Кончилик участка, ёрдамчи цех ва бўлимларга кон, шахта, карер ишлаб чиқариш ва меҳнат бўйича тасдиқланган ойлик режалари асосида тузилган, кон, шахта, карер раҳбарияти томонидан тасдиқланган, ишлаб чиқариш ойлик режалари ойнинг бошланишига камида бир кун қолганда тақдим этилади.
Ҳар бир кон, шахта, карер ишларининг асоси бўлиб етакчи ишлаб чиқариш жараёнларининг даврли, давр оқимли ёки оқимли ташкил қилинишидир.
Давр ёки оқимни тузиш асосида қуйидагилар ётади:
а) меҳнат унумдорлигини ва ишнинг хавфсизлигини мунтазам оширишни таъминловчи ишчи кучидан, механизм ва жиҳозлардан самарали фойдаланиш;
б) даврнинг давом этиш муддатини қисқартириш ёки оқимнинг узлуксизлигини таъминлаш учун жараёнларнинг кетма-кет ва биргаликда бажарилиши;
в) иш жойи механизмларининг ишчи ва бригадага беркитилиши;
д) ишлаб чиқаришнинг ҳамма босқичида маромийлик ва оқимлик.
Қабул қилинган даврли, давр оқимли ёки оқимли ишни ташкил қилиш кон, шахта, карер бош муҳандиси томонидан тасдиқланган жадвал, чизмалар шаклида ҳужжатлаштирилади.
Тамом қилинган ишни смена бошлиғи (кончилик устаси) ва механик ҳар смена охирида қабул қилади. Узоқ давом этадиган ишларни ой охирида ёки иш битирилгандан кейин участка бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан бригада бошлиғи ёки ишни бажарган ишчи иштирокида қабул қилинади.
Ҳар бир қабул қилинган иш, корхона стандарти ёки техник шароитига мос бўлиши керак.
Иш ҳақи бажарилган иш учун участка бошлиғи ёки бунга ҳуқуқи бор бошқа шахс қўл қўйган наряд ва табеллар асосида ҳисобланади. Наряд ва табеллар ўрнатилган тартибда текширилган ва тасдиқлангандан кейин бажарилган ишлар учун тўловни ҳисоблаш асосий ҳужжати бўлади.
Нарядга тўлаш учун киргизилган асосий иш ҳажми маркшейдер томонидан ўлчаниши керак.
Коннинг асосий иш тартиби, меҳнаткашларнинг икки кун дам оладиган, уч сменали, узилган ҳафта ҳисобланади. Ер ости ва ер юза ишларининг смена давомийлигини корхона ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиб, қонун ва қоидаларга зид бўлмаган ҳолда белгилайди. Кон, шахта, карер, драга ва алоҳида участкаларда бошқа иш тартиби (икки сменали, тўрт сменали, узилмаган ишчи ҳафта) корхона ички меҳнати тартиби билан ўрнатилади.
Сменани қабул қилиш ва топшириш бевосита иш жойида амалга оширилади (агарда бунга портлатиш ишлари, сменалар ора танаффуслар ва бошқа узрли сабаблар ҳалақит бермаса).
Участка бошлиғи ва унинг ўринбосари, ҳамда смена назорат ходимлари участкада ҳар бир ишчи жойига боришни ер ости кончилик ишлари ХЯҚ ва очиқ кончилик ишларида ХЯҚ талабларига мос равишда амалга ошрилади. Участка бошлиғи кон, шахта, карер умумий тартибига мос тартибда участка ходимларини қабул қилиш соатини белгилаб қўйиши керак.
. Конда бажарилган кончилик ишларини миқдорини ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
а) маркшейдер ва геологик хизмати томонидан;
б) ҳисобчилар томонидан;
в) режалаштириш бўлими томонидан.
Кончилик участка механиклари асосий кончилик жиҳозларидан фойдаланиш ҳисобини, кончилик участкалари эса ҳар бир ишлаб чиқариш жараёнлари бўйича ҳақиқий меҳнат сарфи ҳисобини олиб боришлари керак.
. Кон, шахта, карер диспетчер ходимлари ҳар бир участка бўйича ҳар смена ва бир кунда қазиб олинган ва ер юзасига чиқарилган фойдали қазилма ва тоғ жинси ҳисобини олиб боради, кунлик графикларининг бажарилишини назорат қилади, ҳар участка ва цехнинг бажарилганлик графигини олиб боради ва графикнинг бажарилишига тўсиқ бўлаётган сабабларни бартараф этиш тадбирларини амалга оширади.
. Кон, шахта, карер раҳбарияти участка, цех бошлиқларини ҳамда уларнинг ўринбосарлари ва электр механикларини алоқа воситалари билан таъминлаши керак.



Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling