Қисқартирилган номлар


-боб МЕҲНАТНИНГ ТАШКИЛЛАШТИРИЛИШИ


Download 0.86 Mb.
bet55/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

44-боб
МЕҲНАТНИНГ ТАШКИЛЛАШТИРИЛИШИ

Ишлаб чиқаришда меъёрлаш асосида меҳнатни ташкиллаштириш шакллари, бажарилаётган ишлар сифати юқори даражалигида маҳсулот таннархининг камайиши, меҳнат унумдорлигининг узлуксиз равишда ўсишини таъминловчи меҳнаткашларни моддий ва маънавий рағбатлантириш турлари ётади.


Ишлаб чиқариш топшириқларини миқдори ва сифати бўйича, меҳнат унумдорлиги ва бошқа техник, иқтисодий кўрсаткичларини ортиғи билан бажариш ҳамда ҳалокатсиз ишлаш ва бахтсиз ҳодисаларнинг йўқлиги самарали меҳнатнинг асосий кўрсаткичлари деб ҳисобланади.
Кон, шахта, карерда асосий меҳнатни ташкил қилувчи ишлаб чиқариш техник ходимлари бўлади. Улар режаларни бажариш учун қаратилган ташкилий-техник чора-тадбирлар ишлаб чиқадилар ва амалга оширишни ташкиллаштирадилар.
Ишлаб чиқариш жараёнларини режалаштириш ва меҳнатни ташкиллаштиришнинг негизида меҳнатни ташкиллаштириш илмий асослари, меҳнат унумдорлигини ошириш резервларини топиш, жиҳозлардан самарали фойдаланишни яхшилаш ва материал ва энергияни тежашлар ётади.
Меҳнатни ташкиллаштирилиши илмий асослари қуйидагилардан иборат:
а) ишлаб чиқариш илғор тажрибаларини ўрганиш ва тадбиқ этиш;
б) ўрнатилган ишлаб чиқариш меъёрларини бажарилишини таҳлил қилиш;
в) иш жараёнларини кузатиш усули билан ўрганиш;
г) кончилик-геологик, техник, ташкилий ва бошқа омилларнинг меҳнат унумдорлигига таъсирини таҳлил қилиш;
д) ишлаб чиқариш бўғинларининг самарали тузилишини аниқлаш;
е) техникавий асосланган ишлаб чиқариш меҳнатининг ижобий меъёрларини ва ишлаб чиқариш йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш;
ж) ишлаб чиқариш жараёнлари бўйича ишчилар меҳнатига самарали ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш тизимини аниқлаш ва тадбиқ қилиш.
Ишчилар ишлаб чиқариш меъёрларини меҳнат сарфларининг тармоқ ва тармоқлараро меъёрлаштирилганлиги, жиҳозларнинг паспорт унумдорлиги (машиналар техник харатеристикаси) ва ишлаб чиқариш жараёнларини синчиклаб ўрганиши асосида ишлаб чиқилади.
Меҳнат ишлаб чиқариш меъёрларини қайта кўриш ва янгиларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш, ишлаб чиқариш илғорлари ва ютуқлари ва меҳнатни ташкиллаштиришда илмий негизи, ҳамда қўлланилган аниқ шароитларини ҳисобга олган ҳолда машина ва механизмлар техник унумдорлиги асосида амалга оширилади.
Тариф, сетка ва ҳақ миқдорлари, мансаб ойлик маошлари, ҳақ тўлаш тизимлари ва ходимларини рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунлари, Президент қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тартибга солинади.
Корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш тизими меҳнат унумдорлигини оширишда, режадаги маҳсулот чиқарилишини таъминлашда, бажарилаётган ишлар сифатини яхшилашда, материаллар ва энергия сарфини камайтиришда, қўшни мутахассисликни, машина ва механизмлар ва технологик жараёнларнинг янги турларини ўзлаштиришда, меҳнат ва ишлаб чиқариш ташкиллаштиришини такомиллаштиришда, ҳамда ҳалокат ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда ҳамма меҳнаткашларнинг моддий қизиқишларини кўзда тутиши керак.
Кончилик корхоналарида меҳнатни ташкиллаштиришнинг асосий шакли деб ишлаб чиқариш бригадалари ҳисобланади. Ишлаб чиқариш бригадалари унга беркитилган участкаларда ҳамма ишларни бажариш ёки махсус ишларни бажариш омиллари асосида тузилиши керак.
Ишларнинг айрим турлари бўйича махсуслаштирилган бригадаларни ташкил қилишга рухсат берилади.
Смена техник назорати тавсиясига биноан, участка бошлиғи томонидан энг яхши ишчилар орасидан бригадирлар тайинланади ва кон, шахта, карер бўйича буйруқ билан тасдиқланади. Ишлаб чиқариш бригадалар таркиби бригадирлар тавсиясига биноан учаска бошлиғи томонидан аниқланади.
Бригадир бригадада ишнинг ташкилотчиси ва смена техник назорат ва участка бошлиғи олдида бригада режаларини бажарилиши, тартиби ва ишчи жойида ишнинг хавфсизлиги учун масъул ҳисобланади.
Бригада аъзолари бригадирнинг бригада ишига тааллуқли ҳамма талаб ва фармойишларини бажарадилар.
Бригадир ҳамма бригада аъзолари қатори ишлайди.
Кон, шахта, карер ҳамма ишчилари учун иш жойига келгандан то кетганигача қадар ҳақиқий иш вақти деб ҳисобланади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling