Қисқартирилган номлар


ГЕОЛОГИК ВА МАРКШЕЙДЕРЛИК ХИЗМАТИ, САНОАТ САНИТАРИЯСИ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ БАШОРАТЛАШ, ТАШКИЛЛАШТИРИШ ВА МЕҲНАТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


Download 0.86 Mb.
bet52/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ГЕОЛОГИК ВА МАРКШЕЙДЕРЛИК ХИЗМАТИ, САНОАТ САНИТАРИЯСИ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ БАШОРАТЛАШ, ТАШКИЛЛАШТИРИШ ВА МЕҲНАТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


ГЕОЛОГИК ВА МАРКШЕЙДЕРЛИК ХИЗМАТИ

Фойдали қазилма заҳиралари ўсишини таъминлаш ва ҳолатини ўрганиш, корхоналарни геологик ва маркшейдерлик ҳужжатларининг ҳамма турлари билан тезлик билан таъминлаш ва ишларнинг сифатли ва хавфсиз олиб борилишини назорат қилиш ва ер қаъриси (пўсти) дан тўғри фойдаланиш учун ҳар бир корхонада геологик ва маркшейдерлик хизмати ташкил қилиниши керак.


Кончилик корхонаси геологик хизматининг асосий вазифалари қуйидадагилардан иборат:
а) қазиб олишга тайёрланаётган ва фойдаланилаётган конларни ўрганишни давом эттириш ва заҳираларни юқорироқ даражасига ўтказиш, ҳамда кон майдони атрофида янги руда жисмларини қидириш ва ўрганиш;
б) балансдаги ва балансдан ташқари заҳираларнинг жорий ҳисобини олиб бориш;
в) ишлаётган ва қурилаётган кон корхоналарида геологик ишларнинг ҳамма турларини олиб бориш, ҳамда ер қаърисидан кондитцион минерал хомашёни тўлиқ ажратиб олишни, ундан унумли фойдаланишни назорат қилиш;
г) ер қаърисидан тўлиқ ва тизимли фойдаланиш, келажак даврда қазиб олинадиган, руданинг моддий таркиби ва сифатини олдиндан ўрганишни таъминлаш, руда жисмларини ҳолати ва шаклларини, тузилишини ва таркибини тўлиқроқ аниқлаш учун фойдаланиш қидирув ишларини ўтказиш;
д) ишлаётган ва қурилаётган конни қазиб олиш корхоналарига гидрогеологик хизмат кўрсатиш, ҳамда корхоналарни сув билан таъминлаш манбаларини аниқлаш;
е) фойдали қазилма кони геологиясининг ўзига хос хусусияти, тектоникаси, руданиг минерал ва кимёвий таркиби, рудаланиш тақсими характери ва қамраб олган тоғ жинслар физик хоссаларини ўрганиш мақсадида конни очиш, тайёрлаш ва фойдаланиш, қидирув ишлари жараёнида тўпланган геологик материалларни умумлаштириш;
ж) шипни бошқариш ва мустаҳкамлаш паспортлари, ҳамда карер бортлари қиялик бурчагига, лойиҳа ҳужжатларига ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш учун шип ҳолати ва рудани қамраб олган тоғ жинсларида кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида геологик башорат хулосаларини тузиш.
Маркшейдерлик хизмати қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
а) фойдали қазилма конлари қидирув ишларида ер юзасини қидирув лаҳимларини, тоғ жинсларини табиий очилган юзларини тасвирлашда қатнашади; тасвирлаш асосида коннинг тузилиши ва шаклини акс эттирувчи режа-график материалларни тузади, геологик заҳираларни ҳисоблашда қатнашади;
б) кон корхоналарини лойиҳалашда, лойиҳа изланиш ишларида, белгиланган тартибда кон ва ер ажратмаларини ҳужжатлаштиришда, шахта майдони чегараларини, қазиб олиш тизимларини, фойдали қазилма ётган майдонларда қуриладиган бино ва иншоатларини лойиҳалашда, кон қазиб олиш ишлари зарарли таъсиридан иншоатларни ҳимоя қилиш тадбирларини ишлаб чиқишда қатнашади, геологик хизмати билан биргаликда фойдали қазилма саноат заҳираларини ҳисоблашни амалга оширади, кончилик ишлари календар режаларини тузишда қатнашади;
в) кон корхоналарини қуришда лойиҳаларни табиий шароитга кўчиришни амалга оширади, кон лаҳимларига йўналиш беради, уларни ўтишда маркшейдерлик хизматини кўрсатади, шахта кўтариш ва шахта стволлари армировкаси геометрик элементларини ўрнатилиши тўғрилигини назорат қилади, ишлатилаётган кончилик корхонаси учун керакли маркшейдерлик ҳужжатларини тузади;
г) фойдали қазилма конларидан фойдаланилаётган ер юзаси ва кон лаҳимлари тасвирини амалга оширади, кончилик корхонасига керакли режа, графикли материалларни тузади, кон лаҳимларига йўналиш беради ва уларни ўтаётганда лойиҳа йўналиши, ўлчамлари ва қияликлари устидан кузатув олиб боради, хавфли доираларда ва эски кон лаҳимлари яқинида кончилик ишларини хавфсиз олиб бориш тадбирлари ишлаб чиқишда қатнашади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Тоғ босими намоён бўлишини, тоғ жинслари силжиши устидан кузатувни олиб боради, кончилик қазиб олиш ишларини зарарли таъсиридан кон лаҳимлари ва табиий ёдгорликларни, биноларни сақлаш учун тадбирлар ишлаб чиқади ва уларни амалга ошириш устидан кузатади; фойдали қазилма конини қазиб олишнинг асосий масалаларини ҳал қилишда ва кончилик ишларини режалаштиришда қатнашади; геологик хизмати билан биргаликда руда уюмларининг тузилиши ва шаклини, фойдали қазилма ва руда ён боши тоғ жинслари хоссаларини ўрганади ва аниқлайди; кондан тўғри фойдаланишни кузатади, отваллар ва омборхоналарда, балансдаги ва саноат заҳираларидаги руда ҳаракати ҳисобини олиб боради, меъёрийлик лойиҳасини ишлаб чиқади ва фойдали қазилма йўқотилиши ва сифатсизланишларининг ҳисоби олиб борилади, бузилган ерларни қайта тиклаш лойиҳалари бажарилиши устидан кузатув олиб боради, ҳамда бойитиш фабрикалари чиқиндилари ҳажми, тўлдиргич ва лойлантириш ишлари ва улар учун қазиб олинган материаллар ҳажмларини назорат ўлчовларини амалга оширади;
д) кон корхонасини вақтинча тўхтатган ва тугатганда фойдали қазилманни тўлиқ қазиб олинганлигини аниқлайди ва ҳамма маркшейдрлик ҳужжатларини тўлғизади;
е) лойиҳадан йўналиши, кўндаланг кесими ва узунлиги бўйича қиялигининг четга чиқиб бажарилган кон лаҳимларини яроқсиз деб ҳисоблайди.
Геологик ва маркшейдерлик ҳужжатлар ҳажми ва турлари, ҳисоблаш шакли ва ҳисобот, амалдаги қоидаларга мос равишда юқори ташкилотлар томонидан ўрнатилади. Кон корхонаси геологик ва маркшейдрлик хизмат ходимлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўрнатилган тартибда тасдиқланган мансаб йўриқномасида белгиланади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling