Қисқартирилган номлар


ЁЗ ВАҚТИДА ЕР ОСТИ КОНЧИЛИК ИШЛАРИ


Download 0.86 Mb.
bet51/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ЁЗ ВАҚТИДА ЕР ОСТИ КОНЧИЛИК ИШЛАРИ

Ёз мавсумида кўпчилик музлоқ сочмаларни қазиб олувчи шахталарда кончилик ишларини лойиҳалаш ва олиб боришни ўрнатилган тартибда тасдиқланган ва “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси билан келишилган “Ёз мавсумида доимий музлоқ доирасида сочма конларни қазиб олувчи шахталарнинг хавфсиз ва ҳалокатсиз ишлашини таъминловчи тадбирлар” га мос ҳолда амалга оширилади.


Ёз мавсумида ишлайдиган шахталар сонини кескин қисқартириш зарур. Уларнинг рўйҳати ўрнатилган тартибда тасдиқланади.
Ёз мавсумида кўп йиллик музлоқ сочма фойдали қазилма конларини ер ости усулида қазиб олувчи ҳамма ишлаётган шахталарнинг ер юзасига чиқувчи лахимларнинг ёз мавсумида эришнинг пастки чегараси чуқурлигидан кўпроқ оғзи қисмига “Йилнинг ёз мавсумида ишлаш учун сочма шахта лаҳимлари оғзи ва лаҳимлар туташган қисмларини мустаҳкамлаш намунавий паспортлари” га мос равишда кучайтирилган мустаҳкамлагичлар ўрнатилади.
Лойиҳаларнинг махсус бўлимида ёз мавсумида шахталарнинг хавфсиз ишлашини таъминловчи тадбирлар бўлиши керак. Кўп йиллик музлоқ доирасида ёз мавсумида қазиб олиш билан шуғулланадиган шахталарга шамоллатиш учун юбориладиган ҳавони совутиш мақсадида эски қазиб олинган лаҳимлар тармоғи орқали ўтказилади. Шунинг учун кўрсатилган лаҳимлар фойдаланиш мумкин бўлган ҳолатда сақланади.
“Сочма шахта кончилик лаҳимлари ҳарорат тартибини назорат услуби” талаблари бўйича шахта ҳавоси ва жинсларнинг шипи, ён боши ва сақловчи целиклар ҳароратини мунтазам равишда ўлчаш амалга оширилади.
Сочма конларни ёзги мавсумда қазиб олувчи шахта лойиҳаларида шахта майдонлари сувини камайтиришнинг махсус тадбирлари кўзда тутилади, чунончи:
а) ўзанни четлатувчи ва сувни оқизиб юборувчи ариқларни ташкил қилиш;
б) тўғонларни барпо этиш;
в) ишламайдиган, ер юзаси билан бевосита уланган (қия стволлар, юқориловчи лаҳимлар, қудуқлар), лаҳимларни ажратиб қўйиш;
г) ишлаётган кончилик лаҳимлари ва қудуқларига сув кирмаслигини таъминлаш учун ариқлар, тўсиқ иншоотлари ва тўсиқ қурилмаларини ташкил қилиш;
д) ер ости лаҳимларига тўсатдан сувнинг ёриб кириш имкониятларини аниқлаш ва унинг олдини олиш тартиблари.



Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling