Қисқартирилган номлар


ТЕЛЕФОН АЛОҚАСИ, СИГНАЛИЗАЦИЯ ВА ДИСПЕТЧЕРЛАШ


Download 0.86 Mb.
bet47/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ТЕЛЕФОН АЛОҚАСИ, СИГНАЛИЗАЦИЯ ВА ДИСПЕТЧЕРЛАШ
Телефон аппаратларини барча ишлаб чиқариш участкаларида, ташишнинг асосий пунктларида, ҳамма электр машина камераларида, марказий нимстанцияларда, ствол олдида, портлатувчи моддалар омборхонасида, тиббиёт пунктларида ва бошқа керакли камера лаҳимларида ўрнатилади. Кон, шахта диспечерлаштириш лойиҳаси бўйича диспетчер телефон алоқаси билан жиҳозланади.
Ер ости лаҳимларида алоқа тармоғи ва сигнализатцияни бажариш ва уларни электр манбаига улаш ер ости кончилик ишларида ХЯҚ мос равишда амалга оширилади.
Пайдо бўлган авария тўғрисида ишчиларга хабар бериш учун ҳар бир кон, шахтада икки турли ҳалокат сигнализатцияси бўлиши керак.
Электровоз поездлари ҳаракатини диспетчер бошқаруви орқали амалга оширганда электровоз машинисти ва кон диспетчери ўртаси алоқа билан жиҳозланади.
Бош муҳандис қарори билан ҳар бир кон, шахтада аппаратура ва алоқа линиялари ва сигнализатциясини мунтазам техник кўриги даври ва тартиби бўлиши керак. Ўтказилган кўрик ва алоқа ускуналарини таъмирлаш натижалари махсус журналда қайд этилади.


ЕР ОСТИ КОНЧИЛИК ИШЛАРИ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

Сочма фойдали қазилма конларини қазиб олишда ер ости усулини эрийдиган сочмалар чуқурлиги 10 метрдан кам ва кўп йиллик музлоқларда 15 метрдан кам бўлмаганда қўллаш мумкин.


Қазиб олинган бўшлиқ шипи тоғ жинслари ҳарорати, литолик таркибий тузилиши, музланувчанлиги ва тузилишининг чуқур совушига боғлиқ ҳолда ўта турғун, турғун, ўртача турғун, кам турғун ва нотурғун даражаларига бўлинади.
Кўп йиллик музлоқ сочмаларни қазиб олиш жараёнида тайёрлаш, кесиш ва тозалаб қазиб олиш лаҳимлари шипининг музлоқ ҳолати сақланиши керак.
Ер ости усули билан қазиб олинган қумларни эришини жадаллаштириш учун текис отвалларда уюм-уюм қилиб жойлаштирилади. Отваллар майдонини отвалнинг энг юқори баландлиги бир кунда қумлар эриши ўртача миқдори ва қум ювувчи ускуналарнинг мақбул иш унумдорлигига боғлиқ равишда аниқланади.
Одамларни қия лаҳимларда махсус йўриқнома талабларига мос ҳолда, хавфсизликни таъминловчи воситалар билан жиҳозланган, шу мақсадда лойиҳалаштирилган юк-одамлар конвейерида ташишга рухсат берилади.
Сочма фойдали қазилмаларни қазиб олишда бурғилаш-портлатиш ишлари қўлланилади:
а) кўп йиллик музлоқ тоғ жинсларида;
б) эриган тоғ жинсларини юмшатиш учун, зич ёпишган ва тошли қумларни ажратиш учун, плотикни бузиш ва алоҳида тош бўлакларини майдалаш учун.
Одатда мустаҳкамлагич ёғочларини тайёрлаш ер юзасида амалга оширилади.
Шахтага мустаҳкамлагич ёғочларни тушириш ёғоч туширгич лаҳимлар-шурф, қудуқлар ёки ёғоч туширгич бўлинмаси билан жиҳозланган ёрдамчи қия ствол орқали амалга оширилади.
Ҳар бир ёғоч туширгич икки томонлама товушли сигнализация ёки гаплашиш қувурлари билан жиҳозланади, ёғочни қабул қилиш жойига тўсиқ билан ажратилади.
Иш мавсумда тўхтатилганда ер юзасига чиқувчи ҳамма лаҳимлар, уларга илиқ ҳаво ва сув кирмайдиган қилиб беркитилади. Бу ишларнинг бажарилганлиги тўғрисида далолатнома тузилади.
Ишнинг қайтадан бошланиши далолатнома орқали расмийлаштирилади. Ҳаво таркибининг сифати аниқлангандан кейин ишчиларга кончилик лаҳимларига киришга рухсат берилади.



Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling