Қисқартирилган номлар


Download 0.86 Mb.
bet44/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

СУВНИ ЕР ЮЗАСИГА ЧИҚАРИШ
Ер ости сувларини ер юзасига чиқариш иншоатларини лойиҳалаш ва фойдаланиш ер ости кончилик ишларида ХЯҚ талабларига мос равишда амалга оширилади.
Асосий кон сувни ер юзасига чиқариш иншоатлари ер ости сувининг тўлиқ оқимини ер юзасига ҳайдашни таъминлаши керак. Ёрдамчи сув ҳайдаш қурилмалари асосий сувни ҳайдаш қурилмалари сув йиғгичлари сатҳидан пастда жойлашган лаҳимлардан ва оралиқ горизонтлардан сувни ҳайдашга мўлжалланган.
Ҳар бир кон, шахтада сувнинг ўртача кун оқимини ер ости кончилик ишлари ХЯҚ талабларига мос равишда вақти-вақтида ўлчаш амалга оширилади.
Кон ер ости сувлари оқимининг мавсумий кўпайган даври бошланганига қадар насос агрегатларини, қувурларни, ҳамма ёрдамчи ускуналарни текшириб чиқиш ва таъмирлаш, насосларни керакли эҳтиёт жиҳоз ва қисмлар билан таъминлаш, ҳамда герметик эшиклар ва сув тақсимловчи қудуқлар задвижкаларининг ишончли ва зич ёпилишини вақти-вақтида текшириш амалга оширилади.
Мавсумий кўпайиш сув оқими олдидан насос агрегатларини ҳақиқий иш унумдорлигини назорат текшириш амалга оширилади.
Кон, шахта бош механиги тасдиқлаган жадвалга мос равишда насос агрегатлари навбатма-навбат ишлаши керак.
Асосий (бош) сув ҳайдовчи қурилмалар насос станцияси сув оқими 50 м3/соат дан кўп бўлса камида учта насос агрегати билан жиҳозланиши керак: ишчи, заҳирада ва таъмирлашда; сув оқими 50 м3/соат дан кам бўлса икки насос агрегати бўлишига рухсат берилади: биттаси ишлайди, иккинчиси таъмирлаш ёки захирада бўлади.
Ҳамма ўрнатилган насос агрегатлари бир хил босим ва унумдорликли бўлиши керак.
Ҳар бир насос агрегати алоҳида сўриш қувури ва задвижка, тескари клапин, ҳайдовчи қисқа қувурда манометер ва сўрувчи қисқа қувурда вакуумметр билан жиҳозланган бўлиши керак.
Сув чиқарувчи қурилма ишчи насослари унумдорлиги келаётган сув меъёрий оқимини 20 соат мобайнида чиқаришни таъминлаши керак.
Конларда меъёрий сув оқимидан вақтинча сув оқими икки баробардан кўп бўлса, унда қўшимча насос агрегати ўрнатилади ва ишчи насос агрегатлари билан биргаликда коннинг энг кўп сув оқимини 20 соат мобайнида чиқаришни таъминлаши керак.
Чуқур конларда агар саноатда сериялаб ишлаб чиқарилаётган насос агрегатлари босими керакли босимдан кам бўлса, унда зинапояли сувни ҳайдаш қурилмалари ташкил қилинади. Бу ҳолатда сувни қайта ҳайдаш насос станциялари асосий ҳисобланади.
Сувни сўриш баландлиги насоснинг тури ва техник харатеристикасига боғлиқ равишда аниқланади, лекин 5,5 метр дан ошмаслиги керак.
Кончилик суви доимий оқимида кислота миқдори (1 литр сувда эркин олтингугурт кислотаси 50мг дам кўп) ортган бўлса насос ва арматураларни кислотага чидамли қилиб ишлаб чиқарилганлари қўлланилади.
Сув йиғгичлар, дренаж лаҳимлар, зумпфлар ва ариқчалар ҳажмининг лойланиши 30% дан ошмасдан вақти-вақти билан тозаланади.
Сув йиғгичлар ҳажми ер ости кончилик ишларида ХЯҚ талабларига мос бўлиши керак.
Насос камералари бевосита ствол яқинида жойлаштирилади. Камераларда камида иккита, қарама-қарши томонда жойлашган чиқиш жойи бўлиши керак.
Чуқурлаштирилган насос камерасига сув йиғгичдан сув задвижка билан жиҳозланган, тўкиш қувури орқали қабул қудуғига йўналтирилиши керак.
Насос камераси таги бетондан бажарилиши ва қудуқлар томон 0,002-0,005 қияликда, чуқурлаштирилган камераларда эса дренаж насослар қабул қилиш томонига қия бўлиши керак.
Насос камера ва йўлакларида лойиҳага асосан, релс боши камера таги сатҳи билан баробар равишда бажарилган, релсли йўл бўлиши керак; йўлакларда герметик тўсиқ ва эшик, камераларида эса юк кўтариш ускуналари бўлиши керак. Насос камераси герметик эшиги ёпиқлигида ҳам меъёрий шамоллатилиши таъминланиши керак.
Насос юритмалари сифатида нормал кончилик бажарилган асинхрон электродвигателлари қабул қилинади. Қуввати 200 Квт ва унда ортиқ бўлганда синхрон электродвигателларини қўллаш тавсия қилинади.
Кон доимий сув ҳайдагич қурилмалари кўп ҳолларда автоматлаштирилиши керак. Унда бошқарилмайдиган задвижкаларнинг ҳамма вақт очиқ равишда ишлашига рухсат берилади.
Автоматлаштирилган ускуналарни улаш ва узиш учун импулсларни сув йиғгич тўлиши сатҳини кўрсатувчи датчиклар ёрдамида амалга оширилиши керак. Сув оқими, насоснинг тури ва унумдорлиги, ишчи ва захира насосларнинг сонига мос равишда лойиҳада аниқланган сув йиғгич сатҳи белгиланиши керак.
Лойиҳа асосида автоматлаштирилган сув ҳайдаш ускуналари аппаратураси қуйидагиларни таъминлаши керак:
а) сув йиғгичда сувнинг сатҳига боғлиқ насосларни юргизиш ва тўхтатишни;
б) насос агрегатларининг битта ёки бир нечтасини ишлаш учун улаш ёки узиш тартибини ва бузилишлардан хабар беришни;
в) ишлаш тартибини назорат қилишни;
г) носоз насос аграгатини тўхтатишни;
д) гидравлик ва электрик ҳимоясини;
е) автоматлаштирилган тартибдан қўл билан бошқаришга ўтишни.
Электр нимстансияси қуввати етарли бўлмаганда, насос агрегатларини ишга туширишни, электр юритмали задвижкаларнинг ёпиқ ҳолатида амалга оширилади.
Асосий сув ҳайдагич ускуналари насосларига сув ҳайдайдиган қувурлардан, қабул қилувчи қудуқлардан, сув қувур магистралларидан сув қуйиш учун махсус мосламалар, ускуналар ва жиҳозлар ёки лойиҳага мос йиғгич идиш бўлиши керак.
Ҳар бир сув ҳайдагич қувурлари бир кунлик меъёрий кончилик сув оқимларини 20 соат мобайнида ҳайдашга ҳисобланади. Қувурлар диаметри насос ҳайдагич потрубкаси диаметридан кам бўлмаслиги керак.
Бир кунлик меъёрий кончилик суви оқимини ҳайдашда сув ҳайдовчи қувурлар навбатма-навбат ишлаши керак.
Кончилик суви оқимининг кучайган даврида, сувни ҳайдашни ҳар бир ишлаётган насос агрегатига биттадан уланган, сув ҳайдовчи ҳамма қувурлар орқали амалга оширилади.
Ҳамма насос станцияларида, лойиҳага асосан, сув ҳайдовчи қувурларда соз ҳолатида тескари клапинлар, насос агрегатларини бир сув ҳайдовчи қувурдан бошқасига уловчи задвижкалар, тақсимловчи затворлар ёки коллектор ва сув йиғгич задвижкалари насосларни сув билан тўлдириш ва таъмирлашда сувни тўкиш учун штутцер ва жумраклар, чуқурлаштирилмаган насос камераларида қабул қилувчи тўрлар бўлиши керак.
Сув ҳайдовчи қувурларни фланец ёрдамида улаш ёки пайвандлаб йиғса бўлади.
Асосий сув ҳайдовчи ускуналар ва ҳайдовчи қувурларни фойдаланишга топширишдан олдин, ҳамда таъмирлашдан кейин босими ишчи босимнинг 1,25 баробарига тенг босим остида гидравлик синовдан ўтказилиши керак.
Қувурларни стволда ёки қувур юқориловчи лаҳимда жойлаштирилиши кузатиш, таъмирлаш ва айрим қисмларини алмаштириш учун қулай ва хавфсиз бўлиши керак.
Чуқурлиги 200 метрдан кам бўлган стволларда, сув ҳайдовчи қувурларни тўсинларда маҳкамланган, қувур ва қувур ичидаги сувнинг оғирлигини қабул қиладиган таянч тирсакларига ўрнатилади. Қувурлар бутун узунлиги бўйлаб хомутлар билан растрелга маҳкамланади.
Чуқурлиги 200 метрдан ортиқ бўлган стволларда сув ҳайдовчи қувурлар оғирлигини таянч қувур ва компенсаторлар ўрнатиш ёрдамида бир нечта таянчларга бўлинади. Қувур узунлиги 150-200 метр участкасининг юқори учида салникли компенсатор, пастки учида эса таянч қувури ўрнатилади. Таянч қувурлари ствол деворига киргизиб маҳкамлаган тўсинларга ўрнатилади.
Пастда жойлашган сув ҳайдовчи қувур участкаси биринчи таянч қувури ва компенсаторлар ствол оғзидан 50 метр чуқурликда ўрнатилади. Сув ҳайдовчи қувурнинг пастки участкаси таянч тирсагида йиғилади. Таянч тирсаги сув ҳайдовчи қувур ва қувур ичидаги сув оғирлигини қабул қилувчи, ствол деворига киргизиб маҳкамланган қувур йўлаги устки сатҳи майдонида ўрнатилган тўсин бўлади.
Қия қувур йўлакларида сув ҳайдовчи қувурларни йўлак тагида, ёғоч тўсинларда, махсус фундаментларда ёки таянчларда ўрнатилиши мумкин.
Сув ҳайдовчи қувур девори қалинлиги ҳисоблаш билан аниқланади. Сув ҳайдовчи қувурлар узунлиги 200 метргача бўлганда уларнинг девор қалинлиги бир хил қабул қилинади. Узунлиги катта бўлган сув ҳайдовчи қувурлар девор қалинлигини пастки участкаларда ҳар 100-150 метрдан кейин кўпайтирилади.
Кислотали сувларда қувурлар ичига кислотага чидамли материаллардан қопламалар ўрнатилади. Бу эса сув ҳайдовчи қувурлар диаметрини оширади ёки махсус қувур қўлланилади.
Сув ҳайдовчи қувурларнинг ташқи юзалари ва арматуралар вақти-вақтида занглашга қарши бўёқлар билан бўялади.
Ер юзасида сув ҳайдовчи қувурларнинг сув чиқиш тешиклари уларга бегона нарсалар киришидан ҳимояланиши керак.
ув ҳайдовчи қувурлар ер юзасида, насослар тўхтаганда, қувурлардан сувнинг оқиб кетишини таъминловчи қияликда ётқизилади.
Зумпфдан сувни ҳайдашда сўрувчи қувурлар сифатида армировкали эгилувчан шлангни

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling