Қисқартирилган номлар


ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ УЗАТИШ


Download 0.86 Mb.
bet46/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ УЗАТИШ
Электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш кучли кабелларни ва сигнализатция ва алоқа кабелларини ўтказиш, ҳамда электр ускуналар, кабеллар ва аппаратлар ҳимоясини истемолчилар электр ускуналаридан ТФҚ, истемолчилар электр ускуналаридан фойдаланиш ТХҚ, электр ускуналарининг ТҚ ва ер ости кончилик ишларида ХЯҚ талабларига мос равишда бажарилиши керак.
Қувурлар ва кабеллар лаҳимнинг бир томонида ўтказиладиган бўлса, улар орасидаги масофа 300 мм дан кам бўлмаслиги керак.
Магистрал кабеллар бошида, охирида ва ҳар 200 метрда, ҳамда кабелнинг бошқа лаҳимга ўтган жойида кабелнинг вазифаси, кўндаланг кесими, ишчи кучланиши ва умумкон схемаси бўйича номери кўрсатилган ёрлиқ билан таъминланади.
Кабел тармоқлари изолятцияси ҳолатини назорат қилиш истемолчилар электр ускуналаридан ТФҚ, истемолчилар электр ускуналаридан фойдаланиш ТХҚ, электр ускуналарининг ТҚ ва ер ости кончилик ишида ХЯҚ талабларига мос равишда амалга оширилади. Кучланиши 1000 В гача зирҳли ва шлангли кабелларни томир изолятциялари бузилишини ерга ва бир-бирига нисбатан 1000 В ли мегометр билан синовдан ўтказилиши керак. Изолятция қаршилик миқдори кабелнинг 1 В ишчи кучланишига 1000 Ом дан паст бўлмаслиги керак.
ЭЛЕКТР МАШИНА ВА АППАРАТЛАРИ
Намлиги баланд камераларда ўрнатилган юқори кучланишли электр двигателлари улар тўхтатилган вақтларда қуритилади. (кучланиши паст электр токи билан, электр калориферлари билан ва бошқалар).
Таъмирлашдан кейин электр-техник ускуналар тўлиқ жиҳозланган бўлиши ва топшириш-қабул қилиш синовлар меъёри бўйича синовдан ўтказилиши керак.
. Участка нимстанциялари ва тақсимлаш ускуналари кончилик ишлари силжиши орқасидан вақти-вақтида кўчирилади. Участка нимстанциясидан энг узоқдаги электр қуввати истеъмолчи ускунасигача масофа электр ускуналарининг ТҚ га мос равишда кучланишнинг энг кўп чегаравий пасайиши билан аниқланади.
Юқори кучланишда ишлайдиган электр ускуналарини узоқда туриб, телемеханика ёрдамида ва автоматлашган бошқарувда ерга нисбатан бузилган изолятцияси электр энергиясини узатгич линияси ва электр ускунасининг ишлашига имкон бермайдиган ҳимоя ҳолати ва ишлаш қобилияти устидан қаттиқ назорат амалга оширилиши керак.
ЁРИТИШ
Ер ости лаҳимларини ёритиш ер ости кончилик ишларида ХЯҚ талабларига мос ҳолда амалга оширилади.
Кон, шахтани ер юзаси ва қурилмаларини ёритиш электр ускуналарининг ТҚ талабларига мос равишда бажарилади.
Кон, шахтада ер ости лаҳимлари, шахта усти бинолари ва ер юзаси қурилмалари учун ёруғлик меъёрига мос ёритувчи лампаларнинг намунавий қуввати аниқланган бўлиши керак.
Ёритиш тармоғи тизими уч симлик ва лампалар бир текис уч фазага уланган бўлиши керак. Икки симли тизим, маҳаллий ёритиш ва кучланиши 36 В дан ошмаган кўчма ёритишда қўлланиши мумкин.
Асосий кўтариш нимстанцияси, бош тақсимлагич ва марказий компрессор биноларини электр ускуналарининг ТҚ талабларига мос ҳалокат ёритиш билан жиҳозланади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling