Қисқартирилган номлар


Download 0.86 Mb.
bet43/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ҲАВО-КУЧ ХЎЖАЛИГИ
КОМПРЕССОР УСКУНАЛАРИ
Компрессор ускуналари, сиқилган ҳаво қувурлари ва ёпиб-очадиган мосламалардан фойдаланиш ва таъмирлаш “Босим остида ишлайдиган идишлардан хавфсиз фойдаланиш ва тузилиш қоидалари” га мос равишда амалга оширилади.
Сиқилган ҳавога эҳтиёж вақтинча бўлганда ва корхона ташкил қилиниши бошланиши даврида кўчма компрессорлардан фойдаланишга рухсат берилади.
Доимий компрессорларни бино ва ёнида турган компрессорлар пойдеворидан ажратилган, алоҳида пойдеворларга ўрнатилади.
Эслатма: Иш унумдорлиги 10 м3/дақиқасигача бўлган компрессор агрегатлари қаттиқ ромларда ўрнатилиши мумкин. Унда уланган ҳаво қувурлари ва кабеллар керакли компенсацияга эга бўлиши керак.
Сўрилаётган ҳаволар учун филтрлар ўрнатилиши зарур. Ҳавонинг атмосферадан оладиган жойи бино ташқарисида бўлиши ва у жой чанг, лой, ёмғир, қор ва бошқа нарсалар тушишидан ҳимоя қилиниши керак.
Ҳар бир доимий компрессорнинг бинодан ташқарида жойлашган ҳаво йиғгичи бўлиши керак. Кўтариш машиналари тормозлаш тизими компрессорлари алоҳида хонада, бир бинода жойлаштирилиши мумкин.
Бир нечта компрессорнинг битта ҳаво йиғгичга ишлашига рухсат этилади. Бу ҳолатда ҳаво йиғгич билан ҳар бир компрессор ўртасида задвижка ўрнатилиши керак. Компрессор ва задвижка орасига компрессор тўлиқ унумдорлиги билан ишлаганда ва задвижка ёпиқ ҳолатда бўлганда, ҳамма ҳавони ташқарига чиқариш имконига эга сақловчи клапин ўрнатилади.
Ҳаво йиғгичлардан фойдаланиш ва таъмирлаш “Босим остида ишлайдиган идишлардан хавфсиз фойдаланиш ва тузилиш қоидалари” га мос ҳолда амалга оширилади.
Ҳар бир компрессор ўрнатилган бинода компрессорлар ишини ёзиш учун журнал, компрессорга хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш йўриқномаси, қувурлар диаметри ва узунлиги, ўрнатилган арматуралар, сув-мой ажратгичлар, ҳаво йиғгичлар ва ер юза ҳаво қувурлари схемаси бўлиши керак.
ҲАВО ҚУВУРЛАРИ
Ҳар бир кон, шахтада қувур диаметри, участка узунлиги ва ўрнатилган арматура кўрсатилган, ҳамда сиқилган ҳаво эҳтиёж (талаб) ҳисоби ва участкаларга бўлиниш графиги билан ҳамма ҳаво қувурлари тармоғи плани тузилиши керак.
Қурилаётган ва қайта жиҳозланаётган корхоналарда керак бўлган тақдирда ствол бўйлаб сиқилган ҳаво қувурларининг икки тармоғини ўрнатиш мумкин. Ҳар бир тармоқ кон, шахта эҳтиёжини қондириш миқдорида ҳисобланади, ёки шахтанинг бошқа стволлари орқали сиқилган ҳаво таъминоти 100% заҳираси (ҳаво билан таъминлаш айланма тизими) таъминланади.
Сиқилган ҳаво қувурлари стволда қуйидагича ўрнатилади:
а) ҳаво қувурлари расстрелга ёки махсус тўсинларга хомутлар ёрдамида маҳкамланади;
б) ҳаво қувурларининг тик ўқидан четга оғиши қувур диаметридан ошмаслиги керак;
в) ствол 200 метрдан чуқур бўлса, унда қувурнинг бир учи қимирламайдиган қилиб маҳкамланган ҳарорат компенсатори ўрнатилади;
г) ҳаво қувури пастки қисми стволда махсус таянчга эга бўлиши керак.
Стволни ўтиш ишларида ва капитал таъмирлашда сиқилган ҳаво қувурларини пўлат арқонларда, ҳамда тик лаҳимлар чуқурлиги 30 метргача бўлганда ҳаво қувурларини осиб қўйишга рухсат берилади.
Доимий асосий ҳаво қувурларини ечилиши тез амалга ошириладиган фланецлар ёрдамида, ёки пайвандлаш билан уланади. Бошқа қувурларни эркин ўрнатиладиган фланец ёки ечилиши тез амалга ошириладиган уланишлар билан амалга оширишга рухсат берилади.
Диаметри 100 мм гача бўлган қувурларни газ резбали муфталар билан улашга рухсат берилади.
. Ер ости сиқилган ҳаво асосий қувурларида сув ва мойни чиқариш учун бир-биридан 300-500 метр масофада пуфлаб тозалаш учун кранлар билан жиҳозланган сув-мой ажратгичлар ўрнатилади.
Ер остида ўрнатилган ҳар бир сув-мой ажратгичнинг паспорти бўлиши керак. Паспортда аппаратнинг кўрикдан ўтганлиги ва унинг хавфсиз ишлаши учун маъсул ходимнинг фамилияси кўрсатилган бўлади.
Ер юзасида ўрнатилган қувурлар музлашдан ҳимоя қилиниши керак.
Сиқилган ҳаво ишчи босимини тармоқда бир меъёрда ушлаб туриш учун ер ости гидропневматик тўплагичлар

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling