Қисқартирилган номлар
Download 0.86 Mb.
|
ХҚ-2018-2019-Мажмуа
Эслатма: Бу параграф талаблари қазиб олиш чуқурлиги 60 метргача ва ишлаш муддати 2 йилгача бўлган шахталарга жорий қилинмайди.
Ҳар бир кўтариш қурилмаси учун ер ости кончилик ишларида хавфсизлик ягона қоидалари талабларига ва машинанинг техник характеристикасига мос равишда кон, шахта бош механик томонидан аниқланган ва бош муҳандис тасдиқлаган кўтариш тартиби (тезлик, тезланиш) бўлиши керак. Кўтариш кон, шахта бош муҳандиси тасдиқлаган график бўйича ишлаши керак. Одамларни тушуриш ва кўтариш учун хизмат қилаётган клетлар ер ости кончилик ишларида хавфсизлик ягона қоидалари талабларига мос равишда жиҳозланиши керак. Кўтариш идишлари учун ўтказгичлар металдан, ёғочдан ва пўлат арқондан ясалган бўлиши мумкин. Пўлат арқон ўтказгичларни тик стволларни ўтиш ва фойдаланишда кўтариш қурилмаларида қўллашга ер ости кончилик ишларида хавфсизлик ягона қоидаларига мос ҳолда рухсат берилади. Ўтказгичлари пўлат арқондан бўлган кўтариш қурилмалари кўпинча бир горизонтда ишлаётганда қўлланилади. Бундай қурилмалар бир нечта горизонтларда ишлашига рухсат берилади, қачонки ҳар бир горизонтда кўтариш идишларини қайд қилиш мосламалари барпо этилса. Ўтказгичлар ва кўтариш идишлари йўналтиргич қурилмалари чегаравий оралиқ миқдорини ер ости кончилик ишларида хавфсизлик ягона қоидаларига мос ҳолда қабул қилиш керак. Тик стволларда ўтказгичлар тўғри ва тик бўлиши ва уланган жойларида нотекисликлар бўлмаслиги керак. Расстрелларга ёғоч ўтказгичлар болтлар билан, метал ўтказгичлар эса болтлар билан ва махсус скобалар ёрдамида маҳкамланади. Пўлат арқон ўтказгичларни шу мақсадда ташкиллаштирилган коперда кучайтирилган белбоғга понали муфта қисқичлари билан маҳкамланади. Пўлат арқонлар пастки учларини ствол зумпфида жойлашган юк тарангловчи қурилмаларига понали муфта қисқичлари ёрдамида беркитилади. Кўтариш баландлиги 150 метрдан кам бўлганда пружина-винтли тарангловчи қурилмаларини қўллашга рухсат берилади. Ажратувчи пўлат арқонларни мустаҳкамлаш ўтказгичларни маҳкамлаш каби амалга оширилади. Клет девори ва вагонлар ўтрасидаги оралиқ, ҳамда клет девори ва ствол армировкаси ўртасидаги оралиқлар миқдорини ер ости кончилик ишларида хавфсизлик ягона қоидаларига мос равишда қабул қилинади. Одамларни тушириш ва кўтариш учун қўлланадиган клетлар парашютлар билан жиҳозланади. Парашютларни синаш ва ростлаш ер ости кончилик ишлари ХЯҚ мос амалга оширилади. Эслатма: Юк-одамларга мўлжалланган кўп пўлат арқонли қурилмаларда бош пўлат арқонлар 4тадан кам бўлмаса, парашютларни қўлламаса ҳам бўлади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling