Қисқартирилган номлар
ҚИЯ ЛАҲИМЛАРДА “УЧСИЗ” ПЎЛАТ АРҚОНЛАР БИЛАН ТАНИШИШ
Download 0.86 Mb.
|
ХҚ-2018-2019-Мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- БИР РЕЛСЛИ ВА БИР ПЎЛАТ АРҚОНЛИ ТРАНСПОРТ
- ОДАМЛАРНИ ЛАҲИМЛАР БЎЙЛАБ ТАШИШ
- ШАХТА КЎТАРИШ ҚУРУЛМАЛАРИ УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
ҚИЯ ЛАҲИМЛАРДА “УЧСИЗ” ПЎЛАТ АРҚОНЛАР БИЛАН ТАНИШИШ
Кўтариш лебедкалари ва пўлат арқонларни ер ости кончилик ишларида хавфсизлик ягона қоидалари талабларига мос равишда танланади. Қия лаҳимларда учли пўлат арқон билан ташишни ер ости кончилик ишларида хавфсизлик ягона қоидалари талабларига мос ҳолда амалга оширилади. БИР РЕЛСЛИ ВА БИР ПЎЛАТ АРҚОНЛИ ТРАНСПОРТ Бир релсли ва бир пўлат арқонли қурилмаларни материаллар, жиҳозлар, механизмлар, фойдали қазилма ва одамларни қиялик бурчаги 00 С дан 750 С гача ва бурилиш бурчаги 90 градусгача бўлган ер ости лаҳимларида ташиш учун қўллаш мумкин. Бурилиш радиуси 0,8 м дан кам бўлмаслиги ва ташиш узунлиги 3000м дан кўп бўлмаслиги керак. Бир релсли ва бир пўлат арқонли қурилмалар тузилишини ер ости кончилик ишларида хавфсизлик ягона қоидалари ва ушбу ТФҚ нинг материаллар, жиҳозлар, фойдали қазилмалар ва одамларни горизонтал, қия лаҳимларда ташишда пўлат арқонли транспорт қурилмаларига қўйиладиган талабларга мос ҳолда лойиҳа бўйича амалга оширилади. Бир релсли ва бир пўлат арқонли қурилмалардан фойдаланиш ва таъмирлаш ер ости кончилик ишларида хавфсизлик ягона қоидалари ва ушбу ТФҚ горизонтал ва қия лаҳимларда юклар ва одамларни ташиш ва кўтаришда транспорт ва кўтариш қурилмаларига қўйиладиган талабларга мос равишда амалга оширилади. ОДАМЛАРНИ ЛАҲИМЛАР БЎЙЛАБ ТАШИШ Одамларни горизонтал ва қия лаҳимларда ташиш ҳамда бир горизонтдан бошқа горизонтга тушириш ва кўтаришни ер ости кончилик ишларида хавфсизлик ягона қоидалари талабларига ва “Ер ости конларида ўзи юрар (релссиз) жиҳозларни хавфсиз қўллаш йўриқнома” сига мос ҳолда амалга оширилиши керак. ШАХТА КЎТАРИШ ҚУРУЛМАЛАРИ УМУМИЙ ҚОИДАЛАР Шахта кўтариш қурилмаларидан фойдаланиш ва таъмирлаш ер ости кончилик ишларида хавфсизлик ягона қоидалари талабларига мос равишда амалга оширилади. Ствол ва зумпфларда, юклаш ва қабул қилиш қурилмаларида таъмирлаш кон, шахта бош муҳандиси тасдиқлаган ишнинг хавфсизлик йўриқномасига мос бажарилиши керак. Ҳар бир кўтариш қурилмаси учун бажарилган чизма комплекти, ҳамда кон, шахта бош механиги ва бош энергетигида сақланадиган жиҳозлар паспорти бўлиши керак. Ҳар бир кўтариш қурилмаси учун заҳирада қуйидагилар бўлади: а) синовдан ўтган, осиш учун яроқли пўлат арқон (кўп пўлат арқонли қурилмалар учун-пўлат арқон комплекти); б) тиркама қурилмаси билан клет (скип); в) йўналтирувчи шкив; г) подшипниклар ичқуймаси (тўлиқ комплект); д) агар компрессор доимий равишда ишласа, тормоз қурилмаси компрессори электродвигатели; е) бошқариш ва ҳимоя аппаратлари учун тез емириладиган эҳтиёт қисмлари комплекти; з) кўтариш машинаси ҳар тури учун кўтариш двигатели. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling