Қисқартирилган номлар


ОЧИШ, ТАЙЁРЛАШ ВА КЕСИШ ИШЛАРИ


Download 0.86 Mb.
bet48/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ОЧИШ, ТАЙЁРЛАШ ВА КЕСИШ ИШЛАРИ

Эриган сочма фойдали қазилмаларни қазиб олишда шахта стволларини сочманинг талвеги бўйлаб жойлаштиришади.


Кўп йиллик музлоқ сочмаларни қазиб олишда ер юзаси релефи, шахта майдони, шакли ва ўлчамлари ва қум отвалини жойлаштириш имконларини ҳисобга олган ҳолда шахта стволларини жойлаштириш лойиҳада аниқланади.
Шахта стволлари оғзига сув кирмаслиги учун тўсиқлар ўрнатилади.
Кўп йиллик музлоқ сочмаларни қазиб олишда музлоқ-геологик қидирувсиз шахта стволларини ўтишга рухсат берилади.
Камтурғун чўкинди тоғ жинсларида шахта стволларни кавлаб олиш жойи силжиши орқасидан зудлик билан ёппасига гардиш мустаҳкамлагичлари ўрнатилади. Сувлар билан мустаҳкамлагич орқасидан лой ва бошқа майда тоғ жинслари чиқишига йўл қўймаслик учун мустаҳкамлагич орқаси тоғ жинслари ёрдамида зичланади.
Шахта стволларини камтурғун, сочилувчан тоғ жинслари ёки сузувчи лойларда ўтишда қоқиланадиган мустаҳкамлагичлар қўлланади.
Сувли сочма фойдали қазилма конларини қазиб олишда ва тоғ жинслари босими юқори бўлганда ствололди ҳовлиси лаҳимлари ва камераларда кучайтирилган мустаҳкамлагичлар ўрнатилади.
Штрекларни эриган музлоқ сочилувчи сувли жинслар ёки сузувчи лойларда ўтганда қоқиладиган мустаҳкамлагич қўлланилади.
Эриган музлоқ жинсларида штрекларни ёппасига тўлиқ бўлмаган эшик ромлари билан мустаҳкамланади. Кавлаш жойи силжиши орқасидан лаҳим шипи очилган ҳолатда туришига йўл қўймасдан мустаҳкамлагич ўрнатилади.
Кўп йиллик музлоқ жинсларида кончилик лаҳимларини мустаҳкамлашни аниқ кон-геологик шароитига “Доимий музлоқ ҳудудларда сочма фойдали қазилма шахталари тайёрлаш лаҳимларини мустаҳкамлаш намунавий паспортлари” асосида ишлаб чиқилган паспорт бўйича амалга оширилади.
Кўп йиллик музлоқ тоғ жинсларида лаҳим шипи турғун бўлган кўндаланг кесими тўртбурчак, мустаҳкамлагичсиз лаҳимлар ўтиш мумкин. Лаҳимлар улашган жойларини мустаҳкамлаш шарт. Қумларни скрепер қурилмалари билан ташиганда лаҳимлар одамлар йўлаги билан жиҳозланади. Одамлар йўлагини устунлар ва 0,5 метр баландликда қоплама билан скрепер йўлидан ажратилади. Бунда скрепер йўли 0,5 метр чуқурлаштирилади.
Эриган музлоқ сочмаларда штрекларни сақлаш учун штрек олди целиклар қолдирилади. Целиклар ўлчами ва улар орасидаги масофа жинслар турғунлиги ва характерига боғлиқ равишда лойиҳада белгиланади.
Турғун жинсларда тоғ жинсларини ер юзасига конвейерлар билан кўтаришда стволнинг чуқурлашгани сари конвейерларни йиғиш ва стволни мустаҳкамлаш алоҳида участкаларга бўлиб амалга оширилишига рухсат берилади.
Ўтилаётган ствол кавлаш жойидан доимий мустаҳкамлагичнинг орқада қолиши мустаҳкамлаш паспорти билан аниқланади. Кўп йиллик музлоқ жинслар учун доимий мустаҳкамлагичнинг орқада қолиши 15 метрдан ошмаслиги керак.
Сочма фойдали қазилма конини бир ствол билан очганда, заҳира чиқиш жойи сифатида, жойлаштирилиши лойиҳада аниқланган, шу мақсадда махсус жиҳозланган шурфлардан фойдаланишга рухсат берилади. Заҳира чиқиш жойларига бориш ер ости кончилик ишларида ХЯҚ талабларига мос равишда жиҳозланади.



Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling