Қисқартирилган номлар
ПЎЛАТ АРҚОНЛАР ВА ТИРКАМА ҚУРИЛМАЛАР
Download 0.86 Mb.
|
ХҚ-2018-2019-Мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЮКЛОВЧИ, САҚЛОВЧИ ВА ХАБАР БЕРУВЧИ ҚУРИЛМАЛАР
ПЎЛАТ АРҚОНЛАР ВА ТИРКАМА ҚУРИЛМАЛАР
Кўтариш қурилмалари учун пўлат арқонлар ва тиркама қурилмаларни ҳисоблаш, танлаш, фойдаланиш, текшириш ва алмаштириш ер ости кончилик ишлари ХЯҚ мос равишда амалга оширилади. Кўп пўлат арқонли кўтариш қурилмаларида хам чап эшишли хам ўнг эшишли, пўлат арқон тури бир хил бир заводда ишлаб чиқилган, симлари бир хил бўлган пўлат арқонларни қўллашга рухсат берилади. Пўлат арқонлар ўртасидаги узиш кучлари фарқи 5% дан ошмаслиги керак. Ўнг ва чап эшилган пўлат арқонлар сони тенг бўлиши керак. Бош кўтариш пўлат арқонларнинг биттаси яроқсиз бўлганда ҳамма бош пўлат арқонлари алмаштирилиши керак. Кўп пўлат арқонли кўтариш қурилмаларида иккитадан кам бўлмаган дум пўлат арқонлари осилган бўлиши керак. Кўп пўлат арқонли кўтариш қурилмаларининг тиркама қурилмалари айрим пўлат арқонлар ишчи шахобчаси узунлигини ростлаш имкониятини таъминлаши керак. Тиркама қурилмаси тузилиши биронта пўлат арқон узилганда унинг юкламасини қолган пўлат арқонлар қабул қилинишини таъминлаши керак. ЮКЛОВЧИ, САҚЛОВЧИ ВА ХАБАР БЕРУВЧИ ҚУРИЛМАЛАР Шахта стволида тоғ жинсларини скип ёрдамида кўтаришда юклашда тўкиладиган руда (тоғ жинси) ларини ушлаш қурилмалари ўрнатилади. Вагонеткаларни клетга жойлаштиришни механик ёки қиялик ёрдамида ўзи юрар усули билан амалга оширилади. Скип ва ағдарувчан клетлар учун юкни туширувчи ўтказгичлар кўтариш идишлари текис ҳаракатини таъминлаши керак. Копер ва ствололди ҳовли майдонларнинг ҳаммасида ствололди пастки қисми баландлиги 300 мм дан кам бўлмаган ёппасига тўсиқ билан беркитилган сақловчи эшиклар ёки панжаралар ўрнатилади. Горизонт қабул қилиш майдони эшиклари ёки панжаралари блокировкали бўлиши керак. Блокировка горизонт майдонида клет бўлмаса сақловчи эшик ёки панжара очилишига йўл қўймайди ва кўтариш машинисти учун “тўхта” сигналини ёқади. Ҳар бир ствололди ҳовли ва юқори қабул қилиш майдонидаги сақловчи эшик (панжаралар) ва ушлаб турувчи тўхтатгичлар қабул майдони сатҳида фақат клет бўлганда очилиши керак. Вагонларнинг стволга тушиб кетмаслигини таъминлаш учун ушлаб турувчи тўхтатгичларнинг юритмалари сақловчи эшик (панжаралар) билан блокировка қилиниши керак, ёки блокировка қилинган жуфт тўхтатгичлар бўлиши керак. Копернинг тузилиши ва ўлчамлари идишларнинг юқори қабул қилиш майдонидан ҳам баландроқ кўтарилишини таъминлаши керак. Клетлар, скиплар ва ўтиш кўтариш қурилмалари учун ортиқча кўтариш баландлиги ер ости кончилик ишларида ХЯҚ талабларига мос равишда қабул қилинади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling