Қисқартирилган номлар


Download 0.86 Mb.
bet39/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

КОНТАКТ ТАРМОҚЛАРИ
Контакт тармоқлари учун контакт симлари ва осилган аппаратуралар, давлат стандартларига мос равишда танлашни, ундан фойдаланиш ва тузилиши ер ости кончилик ишларида хавфсизлик ягона қоидалари талабларига мос ҳолда амалга оширилиши керак.
Контакт симларида, релсларда таъминловчи ва сўриш кабелларида тармоқда юкламанинг энг кўп вақтида кучланишнинг пасайиш ўртача йиғиндиси 15%, айрим участкаларда 30% дан ошмаслиги керак.
Релслар туташувини ер ости кончилик ишларида хавфсизлик ягона қоидалари талабларига мос ҳолда бажарилганда, тескари сим сифатида релслардан фойдаланилади.
Темир йўл айрим участкаларини тармоққа улаш учун ишлатиладиган махсус кабеллардан тескари сим сифатида фойдаланишга рухсат берилади.
Контакт симларни эгилувчан тортқичлар ёрдамида осиш керак. Ўзи юрар тройлей-кабелли вагонлар учун вагон ва токоприемник ўртасида эгилувчан алоқа
Кон, шахтанинг иш олиб борилаётган ҳар бир горизонти учун ташиш лаҳимлари планида тасвирланган, контакт сими кўндаланг кесими миқдори, узунлиги, қисқа туташиш токи миқдори ва ҳимоя қилиш аппаратлари кўрсатилган контакт тармоқлари схемаси тузилиши керак. Контакт тармоғида бўлган ҳамма ўзгаришлар ўз вақтида схемага киритилиши керак.
ЎЗГАРТИРГИЧ НИМСТАНЦИЯЛАРИ ВА ЗАРЯДЛАШ КАМЕРАСИ
Контакт тармоғини ўзгармас ток билан таъминлаш лойиҳа бўйича жиҳозланган ўзгартиргич нимстанциялар орқали амалга оширилади.
Ўзгартиргич нимстанциялари жиҳозларидан фойдаланиш, уларни ҳолатини белгиланган вақтида кўздан кечириш, жорий ва капитал таъмирлаш истеъмолчилар электр ускуналаридан ТФҚ, истеъмолчилар электр ускуналаридан фойдаланиш ТХҚ, электр ускуналарининг ТҚ талаблариги мос равишда амалга оширилади.
Ўзгартиргич нимстанцияларини куч ва ёритгич электр энергияси билан таъминловчи тармоқлари билан бирлаштиришга рухсат берилади.
. Аккумулятор батареяларини зарядлашни заряд столлари, заряд аппаратуралари, зарядлашни назорат қилувчи асбоблар билан жиҳозланган ва механик қурилмалар билан батареяларни алмаштириладиган зарядлаш камераларида бажариш зарур. Ҳар бир зарядлаш столи алоҳида ўзгартиргич билан таъминланиши керак.
Аккумулятор батареяларини алмаштиришни зарядлаш камераларида амалга ошириш керак. Горизонтда зарядлаш камераси бўлмаса, механик алмаштириш қурилмалари мавжуд ва жадал шамоллаттириладиган лаҳимларда батареяларни алмаштиришга рухсат берилади.
Ҳар бир аккумуляторли электровозга иккитадан кам бўлмаган аккумулятор батареяси комплекти бўлиши керак.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling