Қисқартирилган номлар


Download 0.86 Mb.
bet28/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ГИДРАВЛИК ТЎЛДИРГИЧ
Гидравлик тўлдиргич қўлланилганда сувнинг руда ва рудани қамраб олган тоғ жинсларига таъсири устидан кузатув олиб борилиши керак. Тўлдирилаётган камерада сув тўпланишига йўл қўймаслик, дренаж ва тўсиқларни кузатиб бориш керак.
Сувни тинитиш ва қуйқумларни ушлаб олиш учун горизонтларда махсус лаҳимлар барпо этиш лозим.
Тўлдириладиган қазиб олинган бўшлиқни яқин жойлашган ишлатилаётган лаҳимлардан филтрлар билан жиҳозланган махсус тўсиқлар ўрнатилиб ажратилади.
Филтрловчи қурилмалар билан жиҳозланган тўсиқларни ўрнатиш шахта, кон бош муҳандиси тасдиқлаган лойиҳа бўйича амалга оширилади.
Тўлдирилаётган рудадан тозалаб қазиб олинган бўшлиқдан чиқаётган сувнинг тиниқлиги, тўлдиргич материаллари таркибидаги майда қисмлари яқин жойлашган лаҳим ва зумпфларга чиқиб кетмаслиги устидан пухта кузатув ўрнатилади.
Тўлдирувчи қурилмасидан то тўлдиргични жойлаштириш жойигача тўлдиргич материалини ташишни қувурлар ёрдамида ўзи оқиб бориши, сиқилган хаво транспорти ва бошқа усуллар билан амалга оширилади.


ЎЗИ ҚОТУВЧИ ТЎЛДИРГИЧ
Тўлдирувчи массивни барпо этиш ўзи қотувчи аралашмани боғловчи моддалар ва тўлдиргич инерт материаллари асосида тайёрланади.
Қуруқ тўлдиргич массивини мустаҳкамлаш боғловчи модда қоришмалари (цемент, цемент-қум ва бошқалар) билан тўйинтириш орқали амалга оширилади.
Тўлдириш ишлари ҳажми катта бўлганда ўзи қотувчи аралашма ва боғловчи қоришмаларни тайёрлаш ускунаси узлуксиз ҳаракатланувчи бўлиши керак. Тўлдиргич тайёрловчи ускунанинг жойлашган жой лойиҳада белгиланади.
Сунъий целиклар (таянч)ни барпо этишда, қотиш жараёни ҳарорати устидан назорат олиб борилиши керак. Ҳарорати 40 градусдан ошганда, уни пасайтириш чоралари кўрилади.
Ёнма-ён жойлашган камераларда портлатиш ишлари бошланишидан олдин қотувчи сунъий целик массивидан бурғилаш йўли билан олинган керн намунасини синовдан ўтказиш билан сунъий барпо этилган целиклар қаттиқлиги устидан назорат ўрнатилади.
Тўлдиргич тайёрловчи ускуна боғловчи модда қотиши бошланиши вақтидан кўпроқ вақтга тўхтатилса қувурлар ювиб тозаланиши керак.
Қувурларни ювган сувни тўлдириладиган бўшлиққа ташлаш ман этилади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling