Қисқартирилган номлар


Download 0.86 Mb.
bet27/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ҚУРУҚ ТЎЛДИРГИЧ
Қум, заррачаланган шлак, майдаланган майда тўлдиргич материалларини, ҳамда бойитиш фабрикаси қуруқ чиқиндиларини шахта стволининг тўлдиргич материаллари бўлинмаси, тўлдиргич юқориловчи лаҳим ва қудуқлар орқали тушириш мумкин.
Тўлдиргич материаллари тик ва қия лаҳимлар орқали катта чуқурликка босқичма-босқич туширилиши керак. Тушириш босқичларини қайта тушириш назорат туйниги билан ажратиш керак. Босқич баландлиги, тўлдиргич материал характери ва унинг ёпишишга мойиллигига, уни тушираётган лаҳимнинг кўндаланг кесими майдонига мос ҳолда аниқланади.
Лаҳимларда ёки унинг ёнида тўлдиргич материалларини туширишни назорат қилиш ва тиқилган пайтларни бартараф қилиш учун, кузатиш ойналари билан жиҳозланган йўлак ташкил қилинади.
Тўлдиргич материали яхшироқ зичланиши учун лой қўшиладиган бўлса, лой алоҳида туширилиши керак.
Камераларга тўлдиргич материаллари ўзи оқиб тушиши керак. Тўлдиргич материалларини камераларга юборадиган лаҳимлар мумкин қадар тозалаб қазиб олинган бўшлиқни тўлдирилишини таъминлашини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилади. Тўлдиргич материалларини қазиб олган бўшлиқда тақсимлашни механизмлар билан амалга оширилади.
Тўлдирилаётган камераларга ундан рудалар тўлиқ қазиб олингандан кейин кириш ман этилади. Тўлдиргич билан тўлдирилган камераларга, тўлдиргич материллари зичланиб пасайганда ҳосил бўлган бўшлиқ ҳажмини яна тўлдиргич билан тўлдириш учун аниқлаш ёки шип целигини ушлаб туриш учун мустаҳкамлагичлар ўрнатиш учун одамлар киришига рухсат берилади. Бу ишларни бажариш учун хавфсизликнинг қўшимча чоралари ишлаб чиқилиши керак.
Дучка қулаётган доирасида тоғ жинсларидан тўлдиргич сифатида қўлланилса ва бу дучка орқали тоғ жинслари чиқарилса, дучка целиклар устида жойлашган бўлиши керак.
Камерани руда устида ётган тоғ жинсларини қулатиб тўлдириш учун шип целигини қулашдан сақлаган ҳолда уни қисман бузишга рухсат берилади.
Камераларда тўлдиргич массивининг яхши жойлашишини таъминлаш учун тўлдиргич материалини намлашга рухсат берилади.
Рудадан тозалаб қазиб олинган ва тўлдиргич билан тўлдирилган камераларда иссиқлик ва зарарли газлар пайдо бўлса, тўлдиргич ёки тўлдиргич массиви ҳарорати ва ҳаво таркиби устидан кузатув олиб боришни ташкил қилиш керак, ҳамда массивни совутиш, зарарли газларнинг ажралишини олдини олиш ва ишниннг хавфсиз шароитини яратиш бўйича керакли чораларни амалга ошириш керак.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling