Қисқартирилган номлар


ШУРФЛАР ОРҚАЛИ ҚИДИРИШ ВА ҚАЗИБ ОЛИШ


Download 0.86 Mb.
bet29/57
Sana18.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1031715
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57
Bog'liq
ХҚ-2018-2019-Мажмуа

ШУРФЛАР ОРҚАЛИ ҚИДИРИШ ВА ҚАЗИБ ОЛИШ
Лаҳимларни мустаҳкамламасдан кончилик ишларини олиб боришга қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:
а) фойдали қазилма конини қидиришда турғун ва зич тоғ жинслари чуқурлиги 20 метргача бўлганда диаметри 1 метрдан ошмаган думалоқ шаклли лаҳимлар билан;
б) кўп йиллик музлоқлик ва эрувчан тоғ жинсларида музлатиб ўтганда, кўндаланг кесими тўғри бурчакли 1,8 х 1,6 метргача бўлган ва думалоқ диаметри 1,3 метргача бўлган лаҳимлар билан, чуқурлиги 10 метргача музлаган ва чуқурлиги 20 метргача музлоқликда қазиб олинади.
Фойданилаётган шурфлар оғзи ишламай турган вақтда ладялар билан ёпиқ туриши керак. Одамлар яшайдиган пунктларда ва уларнинг бевосита яқинида жойлашган бўлса, унда қўшимча равишда тўсиқлар билан ажратилган ва кечалари ёритилган бўлиши керак.
КОН ЛАҲИМЛАРИНИ ШАМОЛЛАТИШ ВА ИССИҚЛИК РЕЖИМИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ
ШАМОЛЛАТИШ
Кон атмосфера таркиби, кон лаҳимларини шамоллатишнинг ташкил қилиниши, лаҳимларни шамоллатиш учун қўлланилаётган ускуналар ва уларнинг ҳолати, вентилятор ускуна ва ҳавони тақсимловчи воситалар ер ости кончилик ишлари ХЯҚ талабларини қондириши керак.
Ҳамма ишчи жойлари, ҳамда ишчи ходимлар юрадиган лаҳимлар шамоллатилиши керак.
Шахта, кон , ҳамда алоҳида блоклар ва кон капитал, тайёрловчи ва бошқа лаҳимлари, қазиб олиш жойларида лойиҳа бўйича шамоллатиш амалга оширилади.
Алоҳида блоклар ва қазиб олиш жойларини шамоллатиш лойиҳалари шахта, кон бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.\
Фойдали қазилма конининг ёнғиндан хавфли участкаси шамоллатиш лойиҳаси корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.
Шахта, конда эндоген хусусиятли ёнғин ҳолати содир бўлса, ушбу ТФҚ 17-бобида баён этилган талабларга мос равишда шахта ва конни шамоллатиш тартиби ўрнатилади.
Ишлаб турган шахта,конни шамоллатиш учун ҳавонинг керакли миқдорини ер ости лаҳимларида йўқотилиши мумкин бўлган ҳаво депрессия тасвирлаш маълумотлари асосида аниқланган миқдорини ҳисобга олиш керак.
Шахта, коннинг чанг-шамоллатиш хизмати ҳавонинг йўқотилишини шамоллатиш тармоғининг қуйидаги қисмларида аниқлаши керак:
а) ҳавони юборувчи ствол ёки штолнядан ишлаб турган участкагача;
б) ишлаб турган участка чегарасидан ишчи блок ва қазиб олиш жойигача (участка йўқотилиши);
в) блок ичида;
г) қулатилган тоғ жинслари орқали;
д) шамоллатиш стволи ва штолняга кириш жойида ва бош ветилятор қисмида (ташқи йўқотишлар);
Хавонинг аниқланган йўқотишларидан келиб чиққан ҳолда ишчи жойларга ҳавонинг керакли миқдорини етказиб бериш учун ҳаво йўқотилишларини камайтириш чоралари амалга оширилади.
. Босим остида бўлган шамоллатиш лаҳимлари оғзи қисми ва ствол усти биноси герметик бўлиши ва ундан чиқиб кетаётган ҳаво миқдори вентилятор унумдорлигининг 10% дан ошмаслиги керак.
Шахта кўтариш ва шамоллатиш стволлари ва штолня оғзи қисмлари герметик ёпишни ва ёнғин хавфсизлиги таъминловчи талабларни қониқтирувчи қурилма (ляда, шлюз ва бошқалар) лар билан жиҳозланади.
Кўрсатилган қурилмаларни ўрнатиш конни шамоллатиш лойиҳасида белгиланади.
Лаҳимларни шамоллатиш ҳаво миқдори бир вақтнинг ўзида ер ости ишлари билан шуғулланаётган одамлар сонининг энг кўп миқдори бўйича, заҳарли углекислота ва портлашда хавфли газ ва чанг миқдори бўйича, портлатиш ишлари гази бўйича, ички ёнув дивигителлари билан жиҳозланган машиналардан отилиб чиқувчи газлар бўйича ва пнемокониоз хавфли чанглари бўйича ҳисобланади.
Юқорида кўрсатилган омиллар бўйича ҳисобланган ҳаво миқдорининг энг кўпи шамоллатиш учун қабул қилинади.
Одамлар юрадиган, тушириладиган ва кўтариладиган асосий шахта стволи ёки штолня соф ҳаво қабул қилиши керак.
Блок юқориловчи лаҳимларида шамоллатиш бўлинмалари бўлиши керак. Бу бўлинмалардан одамлар юриши, мустаҳкамлагичлар ва материалларни кўтариш учун фойдаланиш мумкин, лекин руда ва тўлдиргични тушириш учун фойдаланиш ман қилинади.
Кўтариш идишлари, мустаҳкамлагичлар ва бошқа материалларни шамоллатиш бўлинмасини тўсган ҳолда қолдирилиши ман қилинади.
Бош вентилятор шахтанинг ёки қанотнинг ишлаш муддати давомида барча ишлайдиган лаҳимларнинг шамоллатишини таъминлаши керак.
Бош вентилятор ҳаво юбориш миқдорини шамоллатиш каналида ёки диффизорда тўсиқ ўрнатиб ростлаш ман қилинади.
Бош шамоллатишнинг ёрдамчи вентиляторлари бир участка ёки участкалар гуруҳини ҳаво билан таъминлайди ва одатда ер юзасида ўрнатилади. Бош шамоллатишнинг ёрдамчи вентиляторлари айрим вақтларда ер остида ўрнатишига “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси минтақавий ташкилотлари билан келишилган ҳолда рухсат берилади.
Ёрдамчи вентиляторлар унумдорлиги ва босими, ҳамда уларнинг ишлаш тартиби бош вентиляторнинг ишлаш тартибига мос бўлиши керак.
Ер ости вентилятори шундай ўрнатилиши керакки, унда қурилманинг сўрувчи ва ҳайдовчи томонлари ўртасида қисқа уланишлар бўлмаслиги керак.
Ёрдамчи вентилятор ўрнатиш лойиҳасини корхона бош муҳандиси тасдиқлайди.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling